Ушбу Қонуннинг мақсади телекоммуникацияларни яратиш, ишлатиш ва ривожлантириш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.
телекоммуникациялар — сигналлар, белгилар, матнлар, тасвирлар, товушлар ёки ахборотнинг бошқа турларини ўтказгичли, радио, оптик ёки бошқа электрмагнит тизимларидан фойдаланган ҳолда узатиш, қабул қилиш, қайта ишлаш;
телекоммуникациялар тармоғи — узатишларнинг бир ёки бир неча турини: телефон, телеграф, факсимиль турларини, маълумотлар узатиш ва ҳужжатли хабарларнинг бошқа турларини, телевизион ва радиоэшиттириш дастурларини трансляция қилишни таъминловчи телекоммуникация воситаларининг мажмуи;
телекоммуникация воситалари — электрмагнит ёки оптик сигналларни ҳосил қилиш, узатиш, қабул қилиш, қайта ишлаш, коммутация қилиш ҳамда уларни бошқариш имконини берувчи техник қурилмалар, асбоб-ускуналар, иншоотлар ва тизимлар;
телекоммуникация иншоотлари — телекоммуникация тармоқлари ва воситаларининг ишлаши ҳамда улардан фойдаланишни таъминловчи бинолар, қурилмалар, телекоммуникация линиялари, мосламалар, таянчлар, мачталар ва бошқа иншоотлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
охирги (терминал) асбоб-ускуналар — телекоммуникациялар тармоқлари билан ўзаро боғланадиган, телекоммуникациялар тармоқлари орқали узатиладиган ёки қабул қилинадиган сигналларни ҳосил қилиш, ўзгартириш, қайта ишлаш учун мўлжалланган телекоммуникациялар хизматларидан фойдаланувчиларнинг техник воситалари;
(2-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-314-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 557-модда)
тармоқлараро уланишлар — телекоммуникация тармоқларининг ўзаро технологик ҳамкорлиги бўлиб, у турли телекоммуникациялар операторларининг фойдаланувчилар ўртасида ахборотни узатиш ва қабул қилишни таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
телекоммуникация оператори (бундан буён матнда оператор деб юритилади) — мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида телекоммуникациялар тармоғига эга бўлган, унинг ишлаши, ривожланишини таъминловчи ва телекоммуникация хизматлари кўрсатувчи юридик шахс;
телекоммуникация хизматлари провайдери (бундан буён матнда провайдер деб юритилади) — фойдаланувчиларга операторлар тармоғи орқали тижорат асосида телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
(2-модданинг саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-7-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 279-модда)
телекоммуникациялар хизматлари — оператор ва провайдернинг сигналлар ҳамда бошқа ахборот турларини телекоммуникация тармоқлари орқали қабул қилиш, узатиш, қайта ишлашга доир фаолияти маҳсули;
рақамлаш тизими — операторлар, провайдерлар ва фойдаланувчиларнинг охирги (терминал) асбоб-ускуналари ўртасида рақамларни тақсимлаш ва уларга рақам (рақамлар ёки белгилар комбинациясини) бериш тартиби;
рақамлаш режаси — операторлар, провайдерлар ва фойдаланувчиларнинг охирги (терминал) асбоб-ускуналари ўртасидаги аниқ рақамларнинг берилиши;
телекоммуникациялар хизматларидан фойдаланувчи (бундан буён матнда фойдаланувчи деб юритилади) — телекоммуникациялар хизматларининг истеъмолчиси ҳисобланган юридик ёки жисмоний шахс;
универсал хизматлар — умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқлари орқали барча фойдаланувчиларга кўрсатиладиган белгиланган сифатдаги мажбурий хизматлар тўплами (фойдаланувчиларнинг бу тармоқдан фойдаланишини таъминлаш, маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телефон сўзлашувлари, телеграммалар жўнатиш ва бошқалар).
Олдинги таҳрирга қаранг.
домен номи — ахборот ресурсига ёки ахборот тизимига берилган, уларни Интернет жаҳон ахборот тармоғида идентификациялаш учун хизмат қиладиган ноёб ном;
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-314-сонли Қонунига асосан ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 557-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
домен номлари тизими — Интернет жаҳон ахборот тармоғида домен номларини бериш, рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби;
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-314-сонли Қонунига асосан ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 557-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
телекоммуникациялар тармоқларини аттестациядан ўтказиш — телекоммуникациялар тармоқлари ҳимояланганлик ҳолатининг ахборот хавфсизлиги соҳасидаги миллий стандартлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлашга қаратилган ташкилий-техник тадбирлар мажмуи.
(2-модданинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 ноябрдаги ЎРҚ-800-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2022 й., 03/22/800/0990-сон — 2023 йил 5 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Телекоммуникациялар тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонундан ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Телекоммуникациялар тармоқларининг мудофаа, миллий хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот органлари эҳтиёжлари учун ишлаши билан боғлиқ муносабатлар алоҳида қонунчилик билан тартибга солинади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг телекоммуникациялар тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Телекоммуникация тармоқларининг барча мулкдорлари тенг ҳуқуқларга эга ва қонунда кафолатланган тенг ҳимоядан фойдаланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Телекоммуникация иншоотлари ва объектларидан фойдаланиш, уларни сақлаш, қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш бўйича ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун операторларга ва провайдерларга берилган ерлар телекоммуникация тармоқларининг ерлари жумласига киради. Телекоммуникация тармоқларининг ерлари алоқа мақсадларига мўлжалланган ерлар таркибига киради.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Телекоммуникацияларнинг кабел, радиореле ва ҳаво тармоқларидан фойдаланишни таъминлаш мақсадида муҳофаза тегралари белгиланади.
Муҳофаза теграларини ўрнатиш тартиби, уларнинг ўлчамлари, мазкур мақсадлар учун ажратилган ерлардан фойдаланиш режими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Телекоммуникация тармоқлари белгиланган мақсадига кўра умумий фойдаланишдаги, идоравий ва ажратилган телекоммуникациялар тармоқларига бўлинади.
Телекоммуникация хизматлари кўрсатишнинг ягона принциплари, уларни тақдим этиш ва ҳақ тўлашнинг тартиби асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга телекоммуникация хизматларини кўрсатиш учун мўлжалланган телекоммуникациялар тармоғи умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоқларига киради. Умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоғида телекоммуникация хизматлари кўрсатиш қоидалари телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг буйруғи билан тасдиқланган Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидалари (рўйхат рақами 3275, 30.06.2020 й.), «Ўзбекистон Республикаси телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини узатиш ҳамда тарқатиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 1409, 15.09.2004 й.) ва «Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш» Қоидалари (рўйхат рақами 2794, 07.06.2016 й.).
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ишлаб чиқариш ва махсус эҳтиёжлари учун мўлжалланган, уларнинг ихтиёрида бўлган ва улар томонидан фойдаланиладиган телекоммуникациялар тармоқлари идоравий телекоммуникациялар тармоқларига киради. Идоравий телекоммуникация тармоқлари бошқа фойдаланувчиларга телекоммуникация хизматларини кўрсатиш учун ҳам ишлатилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-7-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 279-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Идоравий ва ажратилган телекоммуникация тармоқларининг операторлари томонидан хизматлар кўрсатиш қоидалари ушбу телекоммуникацияларнинг операторлари ёки провайдерлари томонидан қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
(6-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Телекоммуникациялар соҳасида давлат томонидан тартибга солиш лицензиялаш, сертификатлаш, солиқ солиш, ягона илмий-техника сиёсатини шакллантириш йўли билан, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа воситалар орқали амалга оширилади.
(7-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Телекоммуникациялар соҳасида давлат томонидан бошқарув телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-модданинг биринчи қисми бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-7-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 279-модда)
телекоммуникациялар хизматларининг айрим турлари, шунингдек тармоқлараро уланишлар тарифларини тартибга солади;
операторлар ва провайдерларнинг телекоммуникациялар тармоқларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади, операторлар, провайдерлар ва фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар масалаларини кўриб чиқади;
телекоммуникациялар тармоқларини рақамлаш тизимини ишлаб чиқади ва рақамлаш режасини бошқаришни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментининг манзил маконидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, домен номлари тизимини белгилайди;
(8-модданинг биринчи қисми ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-314-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 557-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-модда биринчи қисмининг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
давлат бошқаруви органлари, операторлар ва провайдерларнинг телекоммуникациялар тармоқлари ва хизматларини ривожлантириш масалаларига доир фаолиятини мувофиқлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат бошқаруви соҳасида замонавий телекоммуникациялар тармоқларини жорий этиш, ривожлантириш ва улардан фойдаланиш, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларга интерактив давлат хизматлари кўрсатиш тизимини шакллантириш масалалари бўйича таклифлар ҳамда тавсиялар ишлаб чиқади;
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-314-сонли Қонунига асосан ўн саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 557-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-модда биринчи қисмининг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Шунингдек, қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тўғрисида низом»
Телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли органнинг ўз ваколати доирасида қабул қилган норматив ҳужжатлари барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларга интерактив давлат хизматлари кўрсатиш мақсадида умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоқларининг самарали ишлаши ҳамда ривожлантирилиши учун шарт-шароитлар яратиши шарт.
(81-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-314-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 557-модда)
LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахсларнинг телекоммуникациялар соҳасидаги айрим фаолият турлари махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосида амалга оширилади.
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-7-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 279-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумий фойдаланиш пунктлари, шу жумладан қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларининг умумий фойдаланиш пунктлари томонидан маълумотларни узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатишга, қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникациялар тармоқлари хизматларини кўрсатишга доир фаолият учун лицензия талаб этилмайди.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Телекоммуникациялар соҳасида муайян фаолият турини амалга ошириш учун бериладиган лицензиялар намунавий ёки якка тартибда бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахсларга телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун ягона талаблар ва шартлар асосида бериладиган лицензиялар намунавий лицензиялар ҳисобланади.
Юридик шахсларга телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун алоҳида талаблар ва шартлар асосида бериладиган лицензиялар якка тартибдаги лицензиялар ҳисобланади.
(9-модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-7-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 279-модда)
Лицензияларни бериш тартиби ва шартлари, уларнинг амал қилиш муддатлари, амал қилишини тўхтатиш ёки тугатиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Телекоммуникациялар соҳасидаги айрим фаолият турлари учун лицензиялар бериш танлов (тендер) асосида амалга оширилиши мумкин. Танловлар (тендерлар)ни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 декабрдаги 592-сонли қарори билан тасдиқланган «Радиочастоталарни танлов йўли билан тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисида»ги Низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензияларнинг эгалари қонунчиликни бузганлари тақдирда лицензиялар тўхтатилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
(9-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Телекоммуникацияларнинг техник воситалари, шу жумладан Ўзбекистон Республикасидаги телекоммуникация тармоқларида фойдаланиладиган охирги (терминал) асбоб-ускуналар белгиланган стандартларга, техник шартларга ва қонунчиликка биноан бошқа нормаларга мувофиқлиги юзасидан сертификатланиши лозим.
(10-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат сирлари ёки махфий ахборотни ўз ичига олган ахборотни қайта ишлаш учун мўлжалланган телекоммуникациялар тармоқлари мажбурий аттестациядан ўтказилиши керак.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилмаган телекоммуникациялар тармоқларини аттестациядан ўтказиш ихтиёрий тусга эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Телекоммуникациялар тармоқларини аттестациядан ўтказиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(101-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Телекоммуникациялар тармоқларини рақамлаш тизими ва режаси, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегменти домен номларининг тизими телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
Телекоммуникациялар тармоқларини рақамлаш ресурсларини ва домен номларини ҳисобга олиш, тизимлаштириш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Телекоммуникациялар тармоқларини рақамлаш ресурсларидан операторлар ва провайдерларнинг, шунингдек домен номларидан юридик ва жисмоний шахсларнинг фойдаланиши пуллидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Телекоммуникациялар тармоқларини рақамлаш ресурсларидан ва домен номларидан фойдаланганлик учун тўловларнинг миқдорлари ҳамда уларни тўлаш тартиби, шунингдек уларга доир имтиёзлар қонунчилик билан белгиланади.
(11-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
Телекоммуникациялар соҳасида инвестиция фаолиятини амалга оширувчи операторлар, провайдерлар, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек асбоб-ускуналарни тайёрловчилар ва етказиб берувчилар телекоммуникация тармоқларини ҳамда хизматлар бозорини ташкил этиш ва ривожлантиришда қатнашишнинг тенг имконини қўлга киритадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган монополияга қарши давлат органи билан биргаликда телекоммуникациялар соҳасида рақобатни ривожлантиришга кўмаклашади, инсофсиз рақобат ва рақобатни чеклаш ҳолларига барҳам бериш юзасидан қонунчиликда белгиланган чора-тадбирларни кўради.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инсофсиз рақобат, фойдаланувчиларнинг манфаатларини камситиш, рақобатга тўсиқ бўлувчи ёки уни чекловчи бошқа бирор-бир хатти-ҳаракатларга йўл қўйганлик учун операторлар ва провайдерлар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(12-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 5-боби («Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш»), Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 178-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 183-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Телекоммуникация хизматларига доир тарифлар бундай хизматни кўрсатиш учун кетган харажатларни ҳисобга олган ҳолда шартнома асосида қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Телекоммуникацияларнинг универсал хизматлари учун тарифлар фойдаланувчиларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан тартибга солиб турилади.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фавқулодда тезкор хизматларни (ёнғинга қарши, ички ишлар органлари, тез тиббий ёрдам, газ тармоғининг авария хизмати ва бошқа хизматларни) чақириш барча фойдаланувчилар томонидан бепул амалга оширилади. Фавқулодда тезкор хизматларнинг рўйхати қонунчилик билан белгиланади.
(14-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг буйруғи билан тасдиқланган Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларнинг (рўйхат рақами 3275, 30.06.2020 йил) 40-моддаси.
Телекоммуникация тармоқлари орқали узатиладиган телефон сўзлашувлари, телеграф ва бошқа хабарларнинг сир тутилишини бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Барча операторлар ва провайдерлар ушбу сўзлашувлар ва хабарларнинг сир тутилишига риоя этилишини таъминлашлари шарт.
Телекоммуникациялар тармоқлари орқали узатилаётган хабарлар тўғрисидаги маълумот, шунингдек хабарларнинг ўзи фақат бундай хабарларни жўнатувчилар ва уларни олувчиларга ёки уларнинг қонуний вакилларига берилиши мумкин.
Телекоммуникация тармоқлари орқали узатиладиган телефон сўзлашувларини эшитишга, хабарлар билан танишишга, улар тўғрисида маълумотлар олишга, шунингдек сўзлашувлар ва хабарларнинг сир тутилишини бошқача чеклашларга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади.
LexUZ шарҳи
Ушбу модда қоидаларининг бузилишига йўл қўйган мансабдор ва бошқа шахслар қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Телекоммуникация тармоқлари ва воситаларини ривожлантириш ҳамда қайта қуриш уларнинг эгалари томонидан ўз маблағлари, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағлари ҳамда қонунчилик билан таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумдавлат вазифаларини ҳал қилишга мўлжалланган телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларини ривожлантириш ҳамда қайта қуриш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ва қонунчиликда белгиланган тартибда молиялаштириладиган ривожлантириш миллий дастурлари асосида амалга оширилади.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларини ривожлантириш ҳамда қайта қуриш лойиҳаларини амалга оширишда қатнашувчи юридик шахсларга қонунчиликда белгиланган тартибда солиққа оид ва бошқа имтиёзлар берилиши мумкин.
(16-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Шаҳарлар, шаҳарчалар ва бошқа аҳоли пунктлари, турар-жой районлари ва мажмуалари, алоҳида бинолар ва иншоотларни лойиҳалаш ҳамда ривожлантириш пайтида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари белгиланган нормативларга мувофиқ телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун бинолар ёки алоҳида хоналар қуришни назарда тутишлари керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахслар бинолар ва телекоммуникация иншоотларини шу мақсад учун берилган ер участкаларида белгиланган тартибда барпо этишга, шунингдек бинолар ва иншоотларнинг томларига (таянчлар, кўприклар, коллекторлар, ер ости йўллари ва бошқа иншоотларга) ушбу ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг мулкдорлари (эгалари, ижарачилари) билан келишилган ҳолда телекоммуникациялар воситаларини ўрнатиш ва хизмат кўрсатишга ҳақлидирлар.
(16-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-314-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 557-модда)
Аҳоли пунктлари ва айрим бинолар, йўллар, кўприклар ва бошқа объектларни янгидан қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, янги ерларни ўзлаштириш, мелиорация тизимларини ўзгартириш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш туфайли телекоммуникация воситаларини кўчириш ёки қайта қуриш қурилишнинг буюртмачиси томонидан ўз маблағлари ҳисобига операторлар ва провайдерларнинг техник шартлари бўйича амалга оширилади.
Телекоммуникацияларнинг мавзе ичкарисидаги тармоқлари ва иншоотлари қурилишнинг буюртмачилари томонидан лойиҳалаштирилади ва барпо этилади.
Тармоқлараро уланишлар телекоммуникация турли тармоқларининг фойдаланувчилари ўртасида ахборот узатиш ва қабул қилиш учун амалга оширилади.
Операторлар ва провайдерлар ўз тармоқларига бошқа операторлар ва провайдерларнинг тенг ҳуқуқли асосда кира олишларини таъминлашлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Операторлар ва провайдерлар тармоқлараро уланишларни телекоммуникациялар соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ қабул қилинадиган, улаётган телекоммуникациялар тармоғи операторининг техник шартларига кўра таъминлаши керак.
(17-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-314-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 557-модда)
Тармоқлараро уланишлар тегишли телекоммуникация тармоқларининг операторлари ва провайдерлари ўртасида шартномалар асосида амалга оширилади.
Телекоммуникация тармоқларини улаш, операторлар томонидан ўзаро хизмат кўрсатиш ва улар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ва шартлари телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг. «Телекоммуникация тармоқларини умумий фойдаланиладиган телекоммуникация тармоқларига қўшиш тартиби тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 377 12.12.1997 й.), «Умумий фойдаланиладиган телекоммуникация тармоқлари операторларининг ташкилий-техник ўзаро муносабатлари тартиби тўғрисида»ги Вақтинчалик низом (рўйхат рақами 378 15.12.1997 й.),Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғи операторлари ўртасида биргаликда кўрсатилган хизматлар ва тармоқ ресурслари учун ўзаро ҳисоб-китоб юритишнинг Асосий қоидалари (рўйхат рақами 863 04.01.2000 й.), «Маълумотларни узатиш тармоқларида интернет-провайдерларнинг тармоқлараро ўзаро ҳамкорлигини тартибга солиш тартиби тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 1423 18.11.2004 й.) ва «Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш» Қоидалари (рўйхат рақами 2794, 07.06.2016 й.).
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш кўраётган операторлар ва провайдерлар тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар телекоммуникация тармоқларида тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиши учун фойдаланиладиган асбоб-ускуналарни ўз маблағлари ҳисобидан ўрнатишлари ва уларнинг ишлашини таъминлашлари, шунингдек ушбу тадбирларни ўтказишнинг ташкилий ва тактик усуллари ошкор этилишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўришлари шарт.
Телекоммуникация тармоқларида тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш учун ишлатиладиган техник воситалар ва асбоб-ускуналарнинг миқдори ва таркибини операторлар ва провайдерлар тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар билан келишиб оладилар.
Телекоммуникация тармоқлари ёки воситаларидан шахс, жамият ва давлат манфаатларига зарар келтирувчи жиноий мақсадларда фойдаланилган тақдирда бундай телекоммуникация тармоқлари ва воситаларининг фаолият кўрсатиши тўхтатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фавқулодда ҳолатларда (ҳарбий ҳаракатлар, зилзилалар, сув тошқинлари, ёнғинлар, эпидемиялар ва бошқалар) телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш ҳамда уларни марказлашган ҳолда бошқариш, шунингдек уларнинг ишлашини чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Қаранг. «Фавқулодда вазиятларда аҳолини хабарлаш учун телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш тартиби ҳақида»ги Низом (рўйхат рақами 1211 28.01.2003 й.), Фавқулодда ҳолатларда Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқлари ва ресурсларини марказлашган ҳолда бошқаришнинг Умумий қоидалари (рўйхат рақами 1742, 27.11.2007 й.) ва Фавқулодда ҳолатларда телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тартиби тўғрисидаги Низом (рўйхат рақами 1743, 27.11.2007 й.).
(19-модда биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-107-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 35-36-сон, 353-модда)
Операторлар ва провайдерлар аҳолини фавқулодда ҳолатлар хавфидан хабардор қилишни ташкил этиш учун зарур бўлган воситалар ўрнатилишини ва улардан фойдаланишни таъминлашлари шарт.
Фавқулодда ҳолатларда телекоммуникация тармоқлари ва воситаларидан фойдаланиш пайтида операторлар ва провайдерлар кўрган зарарлар давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
Операторлар ва провайдерлар одамларнинг денгиздаги, ердаги, ҳаводаги, космик фазодаги хавфсизлигига, мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни сақлаш соҳасидаги кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар ўтказишга тааллуқли барча хабарларга, шунингдек йирик авариялар, фалокатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолатлар ҳақидаги хабарларга мутлақ устуворлик беришлари лозим.
Телекоммуникация тармоқларида рўй берган ҳодисалар (авариялар, шикастланишлар) оқибатларини бартараф этиш ушбу тармоқларнинг операторлари томонидан амалга оширилади.
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари операторларга телекоммуникация тармоқларида рўй берган ҳодисалар оқибатларини бартараф этишда кўмаклашадилар.
Телекоммуникация тармоқларида рўй берган ҳодисаларнинг оқибатларини бартараф этиш ишларини бажариш телекоммуникация воситалари жойлашган ер участкаси, бино ёки иншоот мулкдори (эгаси, ижарачиси)нинг розилиги олинишини талаб этмайди. Ҳодисалар оқибатларини бартараф этиш натижасида мулкдорга (эгасига, ижарачига) етказилган зарарлар тегишли оператор томонидан қопланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Телекоммуникация тармоқларида юридик ва жисмоний шахсларнинг айби билан рўй берган ҳодисалар натижасида операторлар ва провайдерларга етказилган зарарлар ушбу шахслар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади.
(20-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
фойдаланувчилар телекоммуникациялардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларини бузган тақдирда уларга хизмат кўрсатишни тўхтатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
юридик ва жисмоний шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан қонунчиликка мувофиқ шикоят қилиш.
(21-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
телекоммуникация соҳасидаги фаолиятни лицензиядаги шартларга ва белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга ошириш;
кўрсатилаётган хизматлар сифати белгиланган стандартлар, қоидалар ва нормаларга мувофиқ бўлишини таъминлаш;
телекоммуникация тармоқлари орқали узатиладиган телефон сўзлашувлари, телеграф ва бошқа хабарлар сир тутилишига риоя қилиш;
хизматлар кўрсатиш шартлари ва тартиби тўғрисидаги, шу жумладан телекоммуникация хизматлари тарифларининг ўзгарганлиги тўғрисидаги батафсил ахборотни фойдаланувчиларга ўз вақтида тақдим этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
телекоммуникация хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун, шунингдек хизматлар кўрсатмаганлик ёки лозим даражада сифатли хизматлар кўрсатмаганлик оқибатида фойдаланувчиларга етказилган зарарларни қонунчиликка мувофиқ қоплаш.
(22-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларига ўзининг охирги (терминал) асбоб-ускуналарини қонунчиликда белгиланган шартларда ва тартибда улаш;
(23-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
операторлар ва провайдерлар томонидан белгиланган қоидаларга мувофиқ ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатилишидан фойдаланиш;
оператор ва провайдер шартномада келишилган шартларни бузган тақдирда телекоммуникация хизматларини рад этиш;
телекоммуникация хизматлари кўрсатмаганлик ёки лозим даражада сифатли хизмат кўрсатмаганлик натижасида етказилган зарарларни тўлаттириш, маънавий зиённи қоплатиш;
белгиланган стандартларга мувофиқ сертификатга эга бўлган охирги (терминал) асбоб-ускуналардан фойдаланиш;
иш сифатини пасайтиришга ёки телекоммуникация тармоқларини шикастлантиришга қаратилган хатти-ҳаракатлар қилмаслик.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчиликда фуқароларнинг айрим тоифаларига телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш борасида имтиёзлар белгиланиши мумкин.
Фуқароларнинг айрим тоифаларига телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш борасида белгиланган имтиёзлар берилиши муносабати билан оператор ва провайдерларнинг маблағларини қоплаш қонунчиликда белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
(25-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Давлат органлари мансабдор шахсларининг айрим тоифаларига, хорижий давлатлар дипломатик ва консуллик вакилларига, халқаро ташкилотларнинг вакилларига, шунингдек фуқароларнинг айрим тоифаларига телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш чоғида навбатда туриш ва фойдаланиш масаласида устунликлар белгиланиши мумкин.
Телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш чоғида устунликлар бериладиган мансабдор шахслар, ташкилотлар ва фуқаролар тоифаларининг рўйхати ҳамда телекоммуникация хизматларини кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
LexUZ шарҳи
Қаранг. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 майдаги 210-сонли «Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
Телекоммуникация воситаларига шикаст етказилишига, уларга рухсатсиз уланишга йўл қўйган юридик ва жисмоний шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(26-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 152, 153, 154 ва 156-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Операторлар, провайдерлар ва фойдаланувчилар ўртасида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(27-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Телекоммуникациялар тўғрисидаги қонунчиликни бузишда айбдор бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(28-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 152, 153, 154 ва 156-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 143-моддаси.