Т/р | Номланиши | Миқдори | Ўлчов бирлиги | ТИФ ТН бўйича коди |
Миллий хавфсизлик хизмати | ||||
1. | Наркотикага оид жиноятларни тергов қилиш учун микроавтобус (CCV500/SPAR Spartan) ёки Японияда ишлаб чиқарилган аналоги | 1 | дона | 8702 90 119 0 |
2. | Ҳаракатланиш қийин бўлган йўллардан юра оладиганавтомобиль(«Toyota Land Cruiser Prado») | 2 | дона | 8703 24 109 0 |
3. | Енгил автомобиль (Chevrolet Gentra)* | 6 | дона | 8703 22 109 9 |
4. | Енгилавтомобиль (Chevrolet Nexia) ёки унинг аналоги* | 6 | дона | 8703 23 191 0 |
5. | Қўл детектори (VaporTracer) | 2 | дона | 9027 30 000 0 |
6. | Портатив идентификатор (НazMatID 360) | 1 | дона | 9027 30 000 0 |
7. | Портлаш хавфи бўлган буюмларни тезкор эвакуация қилиш учун контейнер (05 к модели — 500 грамм тротил эквивалентида) | 1 | дона | 7310 10 000 0 |
8. | Портлаш хавфи бўлган буюмларни тезкор эвакуация қилиш учун контейнер (10 к модели — 1 кгтротил эквивалентида) | 1 | дона | 7310 10 000 0 |
9. | Портлаш хавфи бўлган буюмларни тезкор эвакуация қилиш учун контейнер (20к модели — 2 кг тротил эквивалентида) | 1 | дона | 7310 10 000 0 |
10. | Портлаш хавфи бўлган буюмларни тезкор эвакуация қилиш учун контейнер (50к модели— 5 кг тротил эквивалентида) | 1 | дона | 7310 10 000 0 |
11. | Наркотикларга экспресс — тест | 500 | дона | 3822 00 000 0 |
12. | Наркотикларга қадоғида 10 та тест тасмачалари бўлган (NIK) — Тест «А» (опий) экспресс — тести | 400 | дона | 3822 00 000 0 |
13. | Наркотикларга қадоғида 10 та тест тасмачалари бўлган (NIK) — Тест «Е» (марихуана) экспресс — тести | 400 | дона | 3822 00 000 0 |
14. | Наркотикларга қадоғида 10 та тест тасмачалари бўлган (NIK) — Тест «К» (опиат) экспресс — тести | 400 | дона | 3822 00 000 0 |
15. | Наркотикларга қадоғида 10 та тест тасмачалари бўлган (NIK) — Тест «L» (жигарранг героин) экспресс — тести | 400 | дона | 3822 00 000 0 |
16. | Лазер масофа ўлчагичи (Nikon LRF Aculon) | 6 | дона | 9015 10 100 0 |
17. | Узатгичли ва сигнал қабул қилувчи мосламали симсиз мини яширин камера | 10 | дона | 8525 80 190 0 |
18. | Йўналтирилган ҳаракат микрофони | 20 | дона | 8518 10 950 0 |
19. | Полиграф (Lafayette LX4000) | 4 | дона | 8543 70 900 0 |
20. | Сув усти ва сув остида фойдаланиш учун қўл металл излагичи (JW Fishers Pulse6X) | 2 | дона | 8543 70 900 0 |
21. | Портатив видеоэндоскоп (XL VU) | 4 | дона | 9013 80 900 0 |
Ички ишлар вазирлиги | ||||
22. | Енгил автомобиль (Chevrolet Gentra)* | 2 | дона | 8703 22 109 9 |
23. | Енгилавтомобиль (Chevrolet Nexia) ёки унинг аналоги* | 6 | дона | 8703 23 191 0 |
Давлат божхона қўмитаси | ||||
24. | Енгил автомобиль (Chevrolet Gentra)* | 2 | дона | 8703 22 109 9 |
25. | Енгил автомобиль (Chevrolet Nexia) ёки унинг аналоги* | 4 | дона | 8703 23 191 0 |
26. | Бронежилет | 30 | дона | 7326 90 930 0 |
27. | Металл буюмларни текшириш учун қўл металл излагичи | 50 | дона | 8543 70 900 0 |
28. | Текшириш эндоскопи | 50 | дона | 9013 80 900 0 |
Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот — таҳлил маркази | ||||
29. | Енгилавтомобиль (Chevrolet Gentra)* | 2 | дона | 8703 22 109 9 |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойиши, 06.06.2017 йилдаги Ф-4957-сон
Кучга кириш санаси
13.06.2017
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
2015 — 2019 йилларда Марказий Осиё давлатлари учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотик моддалар ва жиноят бошқармаси (кейинги ўринларда — БМТ ГЖБ дастури) Дастурларини амалга ошириш доирасида тақдим этилаётган ускуналар, техника ва транспорт воситаларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, БМТнинг ГЖБ Дастури 1-дастури (кейинги ўринларда — дастур) «Идоралараро мобил гуруҳларни ташкил этиш йўли орқали Ўзбекистонда афғон гиёҳванд моддалари контрабандасига қарши курашиш» компоненти мақсадларига мувофиқ ва амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказига тезкор бошқарув ҳуқуқида хизматда фойдаланиш учун иловага мувофиқ рўйхат бўйича ускуналар, техника ва транспорт воситалари беғараз топширилмоқда.
2. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази лойиҳа доирасида тақдим этилаётган ускуналар, техника ва транспорт воситаларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш юзасидан, Ўзбекистон томонидан масъул ижрочи органлари этиб белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази лойиҳа доирасида тақдим этилган ускуналар, техника ва транспорт воситаларини белгиланган тартибда қабул қилишни ва ундан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминласин.
ускуналар, техника ва транспорт воситалари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);
хорижда ва юртимизда ишлаб чиқарилган транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига тўланадиган йиғимлардан;
5. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
LexUZ шарҳи