06.06.2017 йилдаги ЎРҚ-435-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 29.07.2021
 LexUZ шарҳи
1-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган 927–XII-сонли Қарори билан тасдиқланган Суд ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган 164–II-сонли Қарори таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1–2, 12-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 4, 134-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2) 1 ва 2-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3) 3-модда «олий юридик маълумоти» деган сўзлардан кейин «ёки бошқа олий маълумоти» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
4) 4, 5 ва 6-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

1-даражали Давлат

адлия маслаҳатчиси

Кенгаш раисига;


2-даражали Давлат

адлия маслаҳатчиси

Марказ директорига;


3-даражали Давлат

адлия маслаҳатчиси

Марказ директорининг ўринбосарига;


1-даражали адлия маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Котибияти мудирига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди бошқармалари бошлиқларига, Кенгаш котибига, Департамент директорига;


2-даражали адлия маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг катта экспертларига, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг бўлим бошлиқларига, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг, Олий суди раисининг ёрдамчиларига, Кенгашнинг етакчи инспекторларига ва биринчи бўлими мудирига, Марказнинг бўлим бошлиқларига, Департамент директорининг ўринбосарига;


3-даражали адлия маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг экспертларига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Раёсати котибиятининг бошлиғига, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг бош ва катта консультантларига, Кенгашнинг архив мудирига ва девонхона мудирига, Марказнинг бош ва етакчи консультантларига, Департаментнинг бўлим бошлиқларига, Департаментнинг ҳудудий бўлимлари бошлиқларига;


1-даражали юрист

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судларининг, иқтисодий судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг бўлим бошлиқларига, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судларининг, иқтисодий судларининг бош мутахассисларига (бош консультантларига), судья катта ёрдамчиларига, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари судьясининг катта ёрдамчиларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди судьясининг ёрдамчиларига, Марказнинг кадрлар бўйича катта инспекторига, Департаментнинг бош мутахассисларига, кадрлар бўйича бош инспекторига
ва юрисконсультига;


2-даражали юрист

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судларининг, иқтисодий судларининг катта мутахассисларига (катта консультантларига), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судларининг, иқтисодий ва маъмурий судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг девонхона мудирларига, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг малака ҳайъатлари котибларига, Департамент ҳудудий бўлимларининг бош мутахассисларига;


3-даражали юрист

фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судларининг судья ёрдамчиларига, девонхона мудирларига, туман (шаҳар) маъмурий судларининг судья ёрдамчиларига, ҳудудий ҳарбий судларнинг судья ёрдамчиларига берилади.

6) 7-моддадаги «Судларга ва Марказга» деган сўзлар «Судларга, Кенгашга, Марказга, Департаментга ва унинг ҳудудий бўлимларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 8-модданинг биринчи хатбошисидаги «Олий хўжалик суди раиси» деган сўзлар «Кенгаш раиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 10-моддадаги «суд ва Марказ» деган сўзлар «суд, Кенгаш, Марказ, Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 11-моддадаги «судларда ҳамда Марказда» деган сўзлар «судларда, Кенгашда, Марказда, Департаментда ва унинг ҳудудий бўлимларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 12-моддадаги «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси, Олий суди раиси, Олий хўжалик суди раиси томонидан» деган сўзлар «мансаб даражаси бериш ҳуқуқига эга бўлган тегишли мансабдор шахслар томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 13-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
12) 14-моддадаги «суд ва Марказ» деган сўзлар «суд, Кенгаш, Марказ, Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
 LexUZ шарҳи