Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Қарори
Яланғоч қизилмияни экспорт қилишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 15-сон, 259-модда)
Ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни етиштириш, йиғиш, тайёрлаш ва қайта ишлашни тизимли равишда ташкил этишни янада тартибга солиш, яланғоч қизилмияни хомашё сифатида экспорт қилишдан манфаатдор бўлган тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада эркинлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари яланғоч қизилмияни хомашё сифатида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиққанликлари учун тўловлардан (1 тоннаси учун 225 АҚШ доллари) 2018 йил 31 декабргача озод қилинсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розукулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 14 апрель,
210-сон