Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 1-сон, 21-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 5 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1863-4]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сон «Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 23 августдаги 18/6-сон қарори (рўйхат рақами 1863, 2008 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси в. в. б. С. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 28 декабрь,
41/1-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 28 декабрдаги 41/1-сонли қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 18-банднинг 11-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11) Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ) коди;».
2. 2-иловадаги «Тармоқ коди» деган сўзлар «ИФУТ коди» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 3-иловадаги «Тармоқ коди» деган сўзлар «ИФУТ коди» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 4-иловадаги «Тармоқ коди» деган сўзлар «ИФУТ коди» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 7-иловадаги «Тармоқ коди» деган сўзлар «ИФУТ коди» деган сўзлар билан алмаштирилсин.