Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 1-сон, 8-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Mahalla» маърифий телерадиоканалини ташкил этиш ва рақамли телекўрсатувларни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 17 декабрдаги ПҚ-2273-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 31 декабрь,
ПФ-4909-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4909-сонли Фармонига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мустақил телерадио каналларни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш тўғрисида» 2005 йил 8 ноябрдаги ПФ-3678-сонли Фармонида:
а) 1-банднинг учинчи хатбошидаги «ва «Машъал» радиоканали» сўзлари чиқариб ташлансин.
б) 4-бандида:
биринчи хатбошидаги «ёпиқ» сўзи чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидаги «ёпиқ» сўзи чиқариб ташлансин;
тўртинчи — олтинчи хатбошиларидаги «ЁАЖ» қисқартма сўзи «АЖ» қисқартма сўзи билан алмаштирилсин;
в) 5-банднинг ўн иккинчи хатбошидаги «ёпиқ акциядорлик» сўзлари «акциядорлик» сўзи билан алмаштирилсин;
г) 7-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
д) 1-иловада:
I бўлим қуйидаги мазмундаги 12-банд билан тўлдирилсин:
«12. «Mahalla» телерадиоканали»;
III бўлимнинг 1-бандидаги «ёпиқ акциядорлик» сўзлари «акциядорлик» сўзи билан алмаштирилсин;
е) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
ж) 3-иловада:
13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Компания марказий аппаратдан, «O'zbekiston» телерадиоканали, «Sport» телерадиоканали, «Toshkent» телерадиоканали», «Respublika teleradiomarkazi», «O'zbektelefilm», «O'zbekiston MTRK Mediamarkazi», «Madaniyan va ma'rifat» телеканали, «Dunyo bo'ylab» телеканали, «Mahalla» телерадиоканали давлат унитар корхоналаридан, Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси, вилоятлар телерадиокомпанияларидан, Махсус автокорхонадан, «Оқтош» пансионати, поликлиникадан ташкил топади. Компания «Yoshlar» телерадиоканали» акциядорлик жамиятидаги акцияларнинг давлат улушини бошқаради»;
14-бандда:
ўн иккинчи хатбошидаги «ёпиқ акциядорлик» сўзлари «акциядорлик» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Mahalla» телерадиоканали» давлат унитар корхонаси учун:
ўзбек халқининг кўп асрлик тарихи давомида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи сифатида шаклланган ноёб миллий тузилма — маҳалла институтининг жамият ва давлатни барқарор ривожлантиришдаги, аҳоли учун ҳаётий муҳим ижтимоий масалаларни ҳал этишдаги, кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтишнинг мақсадли вазифаларига эришишдаги роли ва аҳамияти тўғрисида мамлакат аҳолисини кенг хабардор қилиш, шунингдек маҳаллани ҳар томонлама ривожлантириш ва самарали фаолият юритишини таъминловчи ташкилий-ҳуқуқий механизмларни яратиш борасидаги тажрибани ёритиш;
жамиятда юксак маънавий-ахлоқий қадриятларни қарор топтиришда, миллий урф-одатлар ва анъаналарни авайлаб-асраш ва уларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, мамлакатда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро ва динлараро тотувликни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлашда, жойларда жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда маҳалла институтининг роли ва аҳамиятини яққол кўрсатувчи дастурлар яратиш;
оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, оилаларда соғлом маънавий- ахлоқий муҳит, ўзаро ҳурмат ва тотувлик муҳитини шакллантириш, табаррук ёшдаги кишиларга ғамхўрлик ва эътиборни кучайтириш, ўсиб келаётган ёш авлодни, айниқса қизларни тарбиялашга кўмаклашиш, эрта никоҳдан ўтишларнинг олдини олиш, йигит ва қизларни соғлом ва мустаҳкам оила қуришга маънавий-руҳий жиҳатдан тайёрлаш, тўйлар, бошқа тантаналар ва расм-русумларни ортиқча дабдабабозликсиз ташкиллаштириш, аҳолининг ижтимоий ҳожатманд қатламларига аниқ манзилли моддий ва маънавий мадад бериш бўйича намунали маҳаллаларнинг илғор иш тажрибасини оммалаштириш юзасидан телерадио дастурлар тайёрлаш;
аҳолининг иш билан бандлиги, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, ҳунармандчиликни, касаначилик ва оилавий бизнесни ривожлантириш, маҳалла ижтимоий инфратузилмасининг даражаси ва сифатини ошириш, болалар майдончалари ҳамда спорт майдончаларини жиҳозлаш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этишда маҳаллалар фаолиятини кенг ёритиш;
маҳаллаларнинг пенсия, ижтимоий ва тиббий таъминот, халқ таълими, маданият ва спорт органлари, жамоат тузилмалари билан кексалар ва ногиронларга доимий эътибор бериш, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, диний маърифат, касб-ҳунар коллежлари ва лицейларни битириб чиққанларни иш билан таъминлаш масалаларида жамоат тузилмалари билан маҳаллаларнинг ижтимоий шериклигини кенгайтириш, шунингдек қонун ҳужжатларига риоя этилиши ва давлат бошқаруви органларининг ушбу масалалардаги фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизимида маҳалла функцияларини кучайтириш бўйича телерадио дастурларини ташкиллаштириш»;
18-банднинг ўнинчи хатбошидаги «ЁАЖ» қисқартма сўзи «АЖ» қисқартма сўзи билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси фаолиятини ташкил этиш бўйича тадбирлар ҳақида» 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-245-сонли қарорида:
а) 2-банднинг биринчи хатбошидаги «1 — 6-иловаларга мувофиқ» сўзлари «1 — 5-иловаларга мувофиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-бандда:
биринчи ва учинчи хатбошиларидаги «ЁАЖ» қисқартма сўзи «АЖ» қисқартма сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошида:
«Давлат мулки қўмитаси» сўзлари «Давлат рақобат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«ёпиқ акциядорлик жамияти (ЁАЖ)» сўзлари «акциядорлик жамияти (АЖ)» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 5-банднинг биринчи хатбошидаги биринчи, иккинчи сатрлари қуйидаги таҳрирда берилсин: «Ўзбекистон МТРК телерадиоканаллари ва ҳудудий бўлинмаларининг аналог форматдаги телевизион кўрсатувлари ва радио эшиттиришлари бир кеча-кундузлик ўртача ҳажми, давлат»;
г) 6-бандда:
биринчи хатбошидаги «ЁАЖ» қисқартма сўзи «АЖ» қисқартма сўзи билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Yoshlar» телерадиоканали» АЖ ҳузуридаги «Bolajon» ва «Navo» телеканаллари, шунингдек Ўзбекистон МТРК таркибига кирувчи бошқа телерадиоканаллар ва ҳудудий бўлинмалар фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бюджетдан ташқари даромадлар ҳисобидан амалга оширилади»;
бешинчи хатбошидаги «давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган хорижий кредитлар ҳисобига олинган» сўзлари «сотиб олинадиган, шунингдек ҳукумат қарорларига мувофиқ олинган» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 7-банднинг биринчи хатбошидаги ва 9-банднинг тўртинчи хатбошидаги «ЁАЖ» қисқартма сўзлари «АЖ» қисқартма сўзи билан алмаштирилсин.
1-илованинг қолган қисми рус тилида берилган матндан олинади (асосан ташкилий тузилмалар).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4909-сонли Фармонига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотаётган айрим ҳужжатлари рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2013 йил 8 апрелдаги ПФ-4532-сонли Фармони 1-бандининг «в» кичик банди, иловасидаги 2-банднинг «б» ва «в» кичик бандлари.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимида юқори технологияли телерадиоускуналардан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 1 апрелдаги ПҚ-1088-сонли қарори 2-бандининг иккинчи хатбоши, шунингдек ушбу қарорнинг 1-иловаси.
3. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси фаолиятини ташкил этиш бўйича тадбирлар ҳақида» 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-245-сонли қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 14 январдаги ПҚ-2112-сонли қарори.