жиззах вилояти Арнасой тумани ҳокимининг
Қарори
Туманда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Конуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 22-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сон «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда) ижросини таъминлаш ҳамда ишга жойлашишга муҳтож, иш билан таъминланмаган аҳолини жумладан, касбга эга бўлмаган ёшларни, ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, шунингдек ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашнинг Ахборотномаси, 1993 й 59-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддасига асосан туманда 2016 йил давомида хақ тўланадиган жамоат ишлари иловада кўрсатилган корхона, муассаса ва ташкилотларда амалга оширилиши тасдиқлансин.
2. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (М. Жуманов)га:
иш қидираётган ва ишсиз шахслар таркиби ва сонини ҳисобга олган ҳолда ишчи кучига бўлган талаб ва таклифларни таҳлил қилиш асосида аҳолини иш билан таъминлаш минтақавий дастурининг махсус бўлимига киритиладиган, хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича таклифларни тайёрлаш ва туман ҳокимлигига тақдим этиш вазифаси юклатилсин.
туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган ва ишсиз деб эътироф этилган фуқароларнинг касб маҳоратини, иш тажрибасини, ёши, жинси ва бошқа хусусиятларини инобатга олган ҳолда жамоат ишини ташкил этаётган тегишли корхона, ташкилот ва муассасаларда ишнинг тури ва зарурий меҳнат шароитига мувофиқ келадиган хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш вазифаси юклатилсин.
3. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарларига:
иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлансин;
жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги низомнинг 23-бандига мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига;
бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши кўрсатиб ўтилсин.
4. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган, меҳнат бўлимларида рўйхатга олинган ишсиз фуқароларга иш хақи тўлаш харажатлари тўлиқ Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин.
5. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази йўлланмаси бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган фуқароларнинг хақ тўланадиган жамоат ишига қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумот 3 кун муддатда марказга ёзма равишда хабар қилинсин:
корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан қатьий назорат ўрнатилсин;
ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган ва иш билан таъминланган фуқаролар 6елгиланган тартибда ҳисобга олинсин.
6. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2015 йил 12 мартдаги 244-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Н. Исаков зиммасига юклатилсин.
8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳоким С. АНКАЕВ
Арнасой т,
2015 йил 31 декабрь.,
1638-сон
Туман ҳокимининг 2015 йил 31 декабрдаги 1638-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштирадиган корхона ва ташкилотлар
РЎЙХАТИ

Т/р‎

Иш турлари ва мазмуни‎

Корхона ва ташкилотлар‎

1.‎

Маҳалла ва қишлоқ йиғинлари ҳудудлари ва дам олиш масканлари, корхоналарда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш‎

Туман ободонлаштириш бошқармаси‎

2.‎

Ижтимоий таъминот соҳасидаги ишлар, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш ишлари‎ Туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси‎

3.‎

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ишлар касалхоналар ва бошқа тиббий муассасалардан беморларга қараш ишлари‎ Туман тиббиёт бирлашмаси‎

4.‎

Халқ таълими тизимидаги ишлар, умумтаълим муассасалар ўқитувчиларига хизмат кўрсатиш ишлари‎ Туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлашга ва ташкил этиш бўлими, Арнасой Иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи‎

5.‎

Мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари (мева сабзавот маҳсулотларини йиғиштириш, пахта териш, ўташ, озуқа тайёрлаш, мол боқиш, бошқалар агросаноат комплексидаги мавсумий ишлар,пахтани чопиқ қилиш ва терим ишлари бошқа мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиштириш ишлари‎ Арнасой туман Сув истеъмолчилари уюшмаси, фермер ҳўжаликлари‎

6.‎

Мавжуд техникаларни таъмирлаш ишларига ёрдам бериш‎ Агротехсервис МЧЖ‎