25.06.1958 йилдаги -сон
 LexUZ шарҳи
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош конференцияси, Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Женевада чақирилиб ва 1958 йилнинг 4 июнида ўзининг Қирқ иккинчи Сессиясига тўпланиб, меҳнат ва иш турлари соҳасида камситишга оид бир қанча таклифларни қабул қилишга қарор чиқариб ва бу Сессия кун тартибининг тўртинчи банди ҳисобланиб, мазкур таклифларга халқаро конвенция шаклини беришга қарор қилиб, Филадельфия Декларациясида «барча инсонлар ирқи, эътиқоди ёки жинсидан қатъий назар, иқтисодий барқарорлик ва тенг имконият, эркинлик ва кадр-қимматлари таъминланган шароитида ўз моддий фаровонлигига ва маънавий ривожига эришиш ҳуқуқига эга» деб эълон қилинишини эътиборга олиб, камситиш Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида эълон қилинган ҳуқуқларни бузишни ўз ичига олишини эътиборга олиб, бир минг тўққиз юз эллик саккизинчи йил июнь ойининг йигирма бешинчи кунида куйидаги «Меҳнат ва иш турлари соҳасида камситиш тўғрисидаги 1958 йилги Конвенция» деб номланиши мумкин бўлган Конвенцияни қабул қилади: