Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва турли ихтисослашган муассасалар фойдаланадиган имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқлари тўғрисидаги 1947 йилги Конвецияга қўшилиш ҳақида
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 72-модда)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва турли ихтисослашган муассасалар фойдаланадиган имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқлари тўғрисидаги 1947 йилги Конвецияга қўшилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 26 апрель,
234-I-сон