Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1929 йил 12 октябрда Варшавада имзоланган ва 1955 йил 28 сентябрда Гаагада тузилган Протокол билан ўзгартирилган Ҳаво орқали халқаро ташишнинг айрим қоидаларини бирхиллаштиришга доир Конвенцияга ўзгартиришлар тўғрисидаги 4-Монреал протоколига қўшилинсин.