Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги 50-сонли «Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Мазкур мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талаблари (бундан буён матнда Давлат талаблари деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-910-сон «Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009 — 2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 февралдаги 59-сон «Таълим муассасалари ҳақидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида»ги, 2004 йил 5 августдаги 372-сон «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги, 2011 йил 28 февралдаги 50-сон «Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2011 йил 11 майдаги 130-сон «Баркамол авлод» болалар марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига мувофиқ, мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талабларини белгилайди.
1. Давлат талаблари мактабдан ташқари таълим тизимида 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган барча ўқувчиларга таълим беришда қўлланилиши мажбурийдир.
ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакалари, уларнинг ҳар томонлама ривожланиш даражалари ҳамда касб-ҳунар тўғрисидаги бошланғич кўникмалари аниқланади;
3. Давлат талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган қуйидаги таълим муассасалари томонидан қўлланилиши шарт:
йўналишлар бўйича тўгараклари мавжуд бўлган меҳрибонлик уйлари, болалар шаҳарчалари ва таълим муассасалари;
мактабдан ташқари таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрловчи касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари;
мактабдан ташқари таълим муассасалари кадрларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланувчи муассасалар.
4. Давлат талабларидан барча мактабдан ташқари таълим муассасаларининг ўқув-тарбиявий ишини режалаштиришда, дастур ва услубий материаллар, методик қўлланмалар ҳамда ўқув адабиётларини тайёрлашда фойдаланилади.
мактабдан ташқари таълим тизими фаолиятини мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти истиқболлари, жамият эҳтиёжлари, фан-техника ютуқларига асосан йўлга қўйиш;
ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш орқали уларнинг касб-ҳунар сирларини ўрганишга бўлган қизиқишларини ривожлантириш;
ўқувчиларнинг интеллектуал ва жисмоний ривожланиши, миллий маданият ва умуминсоний қадриятлар билан таништирилишини таъминлаш.
ўқувчиларга ўзларининг мактабдан ташқари таълим бўйича назарий ва амалий билимларини шакллантиришда ёрдам бериш;
ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялаш сифатини яхшилаш мақсадида ўқув-тарбия ва услубий ишларни такомиллаштириш;
ўқувчилар ўз қизиқишлари бўйича касб-ҳунарнинг бошланғич сирларини эгаллашларида ота-оналарга кўмаклашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мактабдан ташқари таълим тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш.
(6-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
7. Давлат талаблари узлуксиз таълимнинг тегишли турлари бўйича мактабдан ташқари таълим соҳасидаги муассасаларнинг таълим фаолиятини ташкилий ва илмий-методик таъминлаш учун қўлланилади.
ўз тизимидаги мактабдан ташқари таълим муассасаларида йўналиш ва тўгараклар рўйхатини белгилайди, улар фаолиятини мувофиқлаштиради, шунингдек ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлайди;
мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширади, педагог кадрларнинг малакасини оширади;
мактабдан ташқари таълим жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шаклларини, ахборот технологияларини, маънавий-маърифий ишларнинг самарали шакл ва усулларини жорий этади;
мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга методик раҳбарлик қилади;
мактабдан ташқари таълим учун ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодлари яратилиши ва нашр этилишини ташкил этади;
ўз тизимидаги мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимларининг малака оширишларини таъминлайди.
халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда ўқувчиларни тўгаракларга жалб қилиш орқали касбга йўналтириш ишларини олиб боради;
мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради, улар томонидан давлат талабларига риоя этилиши мониторингини амалга оширади;
мактабдан ташқари таълим тизимини такомиллаштириш ва Давлат талабларининг татбиқ этилиши учун зарур шарт-шароитлар яратади;
мактабдан ташқари таълим муассасалари дастурлари, ўқув-кўргазмали материаллар, техник воситалар, методик қўлланма ва адабиётлар билан таъминлаш ишларини амалга оширади;
мактабдан ташқари таълим муассасаларини малакали мутахассислар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади, мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог кадрларининг малака оширишини ташкил этади;
6 ёшдан 18 ёшгача бўлган барча ўқувчиларга уларнинг ҳар томонлама камол топишлари ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун имконият яратади;
ўқувчилар шахсининг ривожланишига, уларнинг мустақил билим олишлари ва ижодий меҳнат қилишларига шарт-шароит яратади;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда мактабдан ташқари таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга оид чора-тадбирларни амалга оширади;
болаларнинг қизиқишларига кўра уларнинг ижодий имкониятларини ривожлантиришга қаратилган тўгараклар очади;
ўқувчилар ўртасида қобилиятли, иқтидорлиларини аниқлаш, шахсни ривожлантиришга қаратилган фестивал, танлов, сайёҳлик слётлари ва бошқа тадбирларни ўтказади.
12. Мактабдан ташқари таълим ўқувчиларнинг қизиқиш ва хоҳишларига мувофиқ уларнинг дарсдан бўш вақтларида амалга оширилади ҳамда ўқув-тарбия жараёнини тўлдиради.
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ мактабдан ташқари таълимга бошқа йўналишларда ҳам Давлат талаблари қўйилиши мумкин.
15. Маънавий-маърифий туркумда «Ёш китобхон», «Китобсеварлар», «Мунозара», «Ораста қизлар» ва шу каби бошқа тўгарак, клублар ташкил этилади.
16. Маънавий-маърифий туркумда таълим олувчилар қуйидагилар ҳақида билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари лозим:
17. Тасвирий санъат туркуми бўйича «Тасвирий санъат», «Шарқ миниатюраси», «Майда пластика» ва шу каби бошқа тўгараклар ташкил этилади.
18. Тасвирий санъат туркумида таълим олувчилар ўз тўгаракларига мос равишда қуйидагилар ҳақида билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари лозим:
бўёқлар, қора қаламда штрихлаш усуллари ва конструктив тузилишига кўра содда кўринишдаги предметларни чизиш;
турли кўринишдаги табиий материалларга миниатюра усулида тасвирлар тушириш ва уларга бадиий ишлов бериш;
19. Халқ амалий санъати туркуми бўйича «Кулолчилик», «Кандакорлик», «Наққошлик», «Ёғоч ўймакорлиги», «Ганч ўймакорлиги», «Дурадгорлик», «Заргарлик», «Косибчилик», «Махсидўзлик», «Бичиш-тикиш», «Тўқиш», «Мунчоқли безак», «Каштачилик», «Дўппидўзлик», «Зардўзлик», «Гиламдўзлик», «Саватчилик», «Чопондўзлик» ва шу каби бошқа тўгараклар ташкил этилади.
20. Халқ амалий санъати туркумида таълим олувчилар ўз тўгаракларига мос равишда қуйидагилар ҳақида билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари лозим:
косибчиликда чарм тайёрлаш технологияси, чарм материалларидан фойдаланиш ва оёқ кийимларни таъмирлаш;
21. Дизайн туркуми бўйича «Либослар дизайни», «Фотодизайн», «Ландшафт дизайни», «Карвинг», «Экодизайн», «Ёш архитектор», «Интерьер» ва шу каби бошқа тўгараклар ташкил этилади.
22. Дизайн туркумида таълим олувчилар ўз тўгаракларига мос равишда қуйидагилар ҳақида билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари лозим:
23. Мусиқа таълими туркуми бўйича «Халқ чолғулари», «Торли чолғулар», «Фортепиано», «Дамли ва зарбли чолғулар», «Эстрада чолғулари», «Анъанавий чолғулар», «Вокал», «Фольклор» ва шу каби бошқа тўгарак, синф ва клублар ташкил этилади.
24. Мусиқа таълими туркумида таълим олувчилар ўз тўгаракларига мос равишда қуйидагилар ҳақида билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари лозим:
25. Хореография (рақс санъати) туркуми бўйича «Ўзбек халқ рақслари», «Жаҳон халқ рақслари» ва шу каби бошқа тўгараклар, синф ва клублар ташкил этилади.
26. Хореография (рақс санъати) туркумида таълим олувчилар ўз тўгаракларига мос равишда қуйидагилар ҳақида билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари лозим:
27. Театр санъати туркуми бўйича «Драма», «Қўғирчоқ театри» ва шу каби бошқа тўгараклар ташкил этилади.
28. Театр санъати туркумида таълим олувчилар ўз тўгаракларига мос равишда қуйидагилар ҳақида билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари лозим:
29. Пазандачилик ва қандолатчилик туркуми бўйича «Ёш пазанда», «Ёш қандолатчи» ва шу каби бошқа тўгараклар ташкил этилади.
30. Пазандачилик ва қандолатчилик туркумида таълим олувчилар ўз тўгаракларига мос равишда қуйидагилар ҳақида билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари лозим:
31. Илмий йўналишда фан асослари бўйича қўшимча таълим берилади ҳамда фанлар ва тилларни ўргатиш учун тўгарак ва курслар ташкил этилади.
32. Илмий йўналишда таълим олувчилар ўз тўгаракларига мос равишда қуйидагилар ҳақида билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари лозим:
34. Бошланғич техник моделлаштириш ва конструкциялаш туркуми бўйича «Автомодель», «Ракетамодель», «Авиамодель», «Кемасозлик», «Ёш конструктор ва ихтирочи» ва шу каби бошқа тўгараклар ташкил этилади.
35. Бошланғич техник моделлаштириш ва конструкциялаш туркумида таълим олувчилар ўз тўгаракларига мос равишда қуйидагилар ҳақида билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари лозим:
36. Автоматика ва электроника туркуми бўйича «Радиотехника», «Электроника ва алоқа», «Робототехника», «Электрон ўйинчоқлар» ва шу каби бошқа тўгараклар ташкил этилади.
37. Автоматика ва электроника туркумида таълим олувчилар ўз тўгаракларига мос равишда қуйидагилар ҳақида билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари лозим:
электр қаршилиги, ток кучи ва кучланиши, ток ўлчайдиган асбоблар, резисторларнинг турлари ва тавсифи;
ярим ўтказувчанлик хоссасига эга бўлган элементлар, юмшоқ ва қаттиқ магнит материаллари билан ишлаш, ток кучи ва кучланишини ўлчаш;
электрон ўйинчоқларни тайёрлашда ишлатиладиган асбоб-ускуналар, дастгоҳлар ва кимёвий ашёлардан фойдаланиш;
38. Техник воситалар ва компьютер технологиялари туркуми бўйича «Компьютер сабоқлари», «Компьютер дизайни ва графикаси», «Ёш дастурчи», «Ёш фотоҳаваскор», «Кино-видеоҳаваскор», «Компьютер сервис хизмати» ва шу каби бошқа тўгараклар ташкил этилади.
39. Техник воситалар ва компьютер технологиялари туркумида таълим олувчилар ўз тўгаракларига мос равишда қуйидагилар ҳақида билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари лозим:
40. Спорт йўналишида спортнинг олимпия, миллий ва бошқа турлари бўйича тўгараклар, секциялар ва гуруҳлар ташкил қилинади.
41. Спорт йўналишида таълим олувчилар қуйидагилар ҳақида билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари лозим:
юртимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида оммавийликни ошириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар;
спорт турлари бўйича Олимпиада ўйинлари, жаҳон ва халқаро турнирларнинг совриндорлари бўлган миллий спортчилар ва уларнинг эришган ютуқлари;
спорт турлари бўйича халқаро федерация ва ассоциациялар томонидан жорий қилинган янги қоидалар, халқаро спорт мусобақалари;
43. Экология ва саломатлик туркуми бўйича «Ёш эколог», «Ёш табиатшунос», «Оила ва саломатлик» ва шу каби бошқа тўгараклар ташкил этилади.
44. Экология ва саломатлик туркумида таълим олувчилар ўз тўгаракларига мос равишда қуйидагилар ҳақида билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари лозим:
45. Ўсимликшунослик (флора) туркуми бўйича «Боғдорчилик», «Гулчилик», «Сабзавотчилик» ва шу каби бошқа тўгараклар ташкил этилади.
46. Ўсимликшунослик (флора) туркумида таълим олувчилар ўз тўгаракларига мос равишда қуйидагилар ҳақида билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари лозим:
турли усулларда боғ экинларининг касаллик ва зараркунандаларига қарши курашиш бўйича тажриба ўтказиш;
47. Ҳайвонотшунослик (фауна) туркуми бўйича «Қушчилик», «Паррандачилик», «Чорвачилик», «Асаларичилик», «Аквариум балиқчилиги» ва шу каби бошқа тўгараклар ташкил этилади.
48. Ҳайвонотшунослик (фауна) туркумида таълим олувчилар ўз тўгаракларига мос равишда қуйидагилар ҳақида билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари лозим:
аквариум балиқлари турлари, уларнинг биологик хусусиятлари, озиқлантириш тартиби ва парваришлаш усуллари;
50. Сайёҳлик туркуми бўйича «Ёш сайёҳ», «Велосайёҳ», «Пиёда сайёҳлик», «Ёш экскурсовод» ва шу каби бошқа тўгараклар ташкил этилади.
51. Сайёҳлик туркумида таълим олувчилар ўз тўгаракларига мос равишда қуйидагилар ҳақида билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари лозим:
саёҳат даврида тунаш, тўхташ жойларини танлаш, чодирни ўрната олиш ва сайёҳлик арқонини турли хил боғлаш;
хариталардан фойдаланиш, шунингдек хариталардан географик, геологик ва археологик объектларнинг географик координатларини ва масофаларни аниқлаш;
52. Ўлкашунослик туркуми бўйича «Ёш ўлкашунос», «Тарихий ўлкашунослик», «Адабий ўлкашунослик», «Ёш музейшунос» ва шу каби бошқа тўгараклар ташкил этилади.
53. Ўлкашунослик туркумида таълим олувчилар ўз тўгаракларига мос равишда қуйидагилар ҳақида билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари лозим:
ўлканинг йирик география, тарих, биология, археология, музейшунослик ва адабиёт фанларининг етук намояндалари;
ўлканинг жой номлари, қадимги ва айни пайтдаги табиий географик шароити (геологик тузилиши, рельефи, иқлими, сув ресурслари, ўсимлик ва ҳайвонот олами, тупроқлари);
адабий, тарихий ўлкашунослик музейларини ташкил этиш учун қўлёзмалар, тошбосмалар, босмахоналарда чоп этилган журнал, газета, китоб, альбом ва бошқа материалларни тўплаш.
54. 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун тўгарак машғулотлари ҳафталик ва йиллик ўқув юкламасининг энг кам ҳажми қуйидагича:
барча йўналишлар бўйича ҳафталик ўқув юкламасининг энг кам ҳажми биринчи ўқув йилида 4 академик соатни, кейинги ўқув йилларида 6 академик соатни ташкил этади;
барча йўналишлар бўйича йиллик ўқув юкламасининг энг кам ҳажми биринчи ўқув йилида 144 академик соатни, кейинги ўқув йилларида 216 академик соатни ташкил этади;
сайёҳлик-ўлкашунослик йўналиши бўйича ҳафталик ўқув юкламасининг энг кам ҳажми биринчи ва кейинги ўқув йилларида 6 академик соатни, йиллик ўқув юкламасининг энг кам ҳажми биринчи ва кейинги ўқув йилларида 216 академик соатни ташкил этади.
55. 6 ёшдаги болалар учун тўгарак машғулотлари 35 дақиқа давомида ўтказилади ва у ҳафтада 2 академик соатдан, бир ўқув йилида 72 академик соатдан ошмаслиги лозим.
56. Мактабдан ташқари таълим сифатининг назорати ички назорат ва жамоат назорати усулларида олиб борилади.
57. Ички назорат — мактабдан ташқари таълим муассасасининг ўзи томонидан амалга оширилади. Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакалари Давлат талабларига мослигини аниқлаш оғзаки ва ёзма синовлар, тестлар, сўровномалар, кўрик-танловлар, семинарлар, мусобақалар, амалий иш натижалари ҳамда бошқа шаклларда амалга оширилади.
58. Ички назорат мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқув йилининг биринчи ярми ва ўқув йили якунида ўтказилади.
жорий назорат — ўқитувчи томонидан кунлик машғулот жараёнида таълим олувчиларни баҳолаш мақсадида оғзаки сўров, ёзма ишлар, тестлар, концерт, диктант, амалий иш, уй вазифаси ва мактабдан ташқари таълим йўналишларининг хусусиятларидан келиб чиқиб бошқа шаклларда ташкил этилади;
оралиқ назорат — йўналишнинг маълум бир қисми, бўлими якунлангандан сўнг оғзаки, ёзма, тестлар, сўровномалар, кўрик-танловлар, мусобақалар, амалий иш натижалари ва мактабдан ташқари таълим йўналишларининг хусусиятларидан келиб чиқиб бошқа шаклларда ташкил этилади;
якуний назорат — ўқув йили якунида ва ўқув дастурининг тегишли бўлими тугаллангандан кейин оғзаки, ёзма, тестлар, сўровномалар, семинарлар, кўрик-танловлар, мусобақалар, амалий иш натижалари ва мактабдан ташқари таълим йўналишларининг хусусиятларидан келиб чиқиб бошқа шаклларда ташкил этилади.
60. Жорий ва оралиқ назорат мактабдан ташқари таълим йўналишларининг хусусиятига кўра айрим йўналишлардагина ўтказилади.
62. Мазкур Давлат талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган.