26.03.2015 йилдаги 68-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 07.02.2019
 LexUZ шарҳи
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 3 декабрдаги 315-сон қарори билан 2014-2015 йилларда республика шаҳарларида санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларни ҳамда туманларнинг ободонлаштириш бошқармаларини махсус техника билан жиҳозлаш дастурлари тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
20. Ушбу Низомнинг 17, 18 ва 19-бандларида кўрсатилганлардан ташқари бошқа ходимларни мукофотлаш молиявий имкониятлар мавжуд бўлганда, санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотининг талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамига пул маблағлари тушиш прогноз кўрсаткичлари бажарилган ҳамда ходим томонидан иш вақти баланси тўлиқ ишланган шароитларда тариф ставкасининг 100 фоизигача бўлган миқдорда амалга оширилади.
23. Мазкур Низомнинг 21-бандида назарда тутилган тўловларнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида назарда тутилган тартибда касаба уюшмаси қўмитасининг ташаббуси ёки ходимнинг аризаси бўйича махсус комиссия қарори билан тайинланади.