Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони, 2013 йил 9 октябрдаги ПҚ-2048-сон «Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2013 йил 13 ноябрдаги 308-сон «Шаҳар йўловчи ташиш транспорти тизимини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига асосан Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2007 йил 18 июндаги 01/10-18/09 ва 52-сон «Тошавтобустранс» акциядорлик компанияси автобус паркларининг давлат акция пакетларини ёпиқ кимошди савдоларида сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1715, 2007 йил 7 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 375-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.