09.12.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2630
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг буйруғи, 09.12.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2630
Кучга кириш санаси
15.12.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 11.02.2022
 LexUZ шарҳи
7. Транспорт воситасининг русуми (класси) учун — мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида назарда тутилган намунавий ҳисоб-китобларга мувофиқ, транспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили учун — мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида назарда тутилган намунавий ҳисоб-китобларга мувофиқ табақалаштирилган баллар бўйича баҳоланади.
8. Автотранспорт воситасининг ташув учун таклиф қилинаётган умумий йўловчи ўринлари сони учун — мазкур Йўриқноманинг 3-иловасида назарда тутилган намунавий ҳисоб-китобларга мувофиқ табақалаштирилган баллар бўйича баҳоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)

Т/р

Транспорт воситасининг русуми (класси)

Транспорт воситасининг бирлиги учун намунавий

табақалаштирилган баллар

Автобуслар учун:

1.

Мерседес-Бенц (юмшоқ ўриндиқли, модификациялари)

10,0

2.

Даймлер-Бенц, Сетра, Кассбохрер ва бошқалар (юмшоқ ўриндиқли, модификациялари)

9,0

3.

Икарус (юмшоқ ўриндиқли, модификациялари)

8,0

4.

ЛАЗ-699 (юмшоқ ўриндиқли, модификациялари)

7,0

5.

ЛАЗ-695 (оддий ўриндиқли, модификациялари)

6,0

6

Отойўл, Исузу (юмшоқ ўриндиқли, модификациялари)

10,0

7.

Отойўл, Исузу (оддий ўриндиқли, модификациялари)

9,0

8.

ПАЗ (оддий ўриндиқли, модификациялари)

5,0

Йўналишли таксилар учун:

1.

Мерседес-Бенц (модификациялари)

6,0

2.

ФОТОН, ИСТАНА (модификациялари)

5,5

3.

ГАЗЕЛЬ, Форд, Хундай ва бошқалар (модификациялари)

5,0

4.

Малибу

8,0

5.

Эпика

7,0

6.

Ласетти (модификациялари)

6,0

7.

Кобальт

5,5

8.

НЕКСИЯ (модификациялари)

5,0

9.

ДАМАС (модификациялари)

4,0

10.

Спарк, Матиз (модификациялари)

4,0

Бунда, талабгор томонидан таклиф этилган автобуслар русумлари бўйича аниқланган баллар жамланади ва йўналиш бўйича талаб қилинаётган жадваллар сонига бўлинади. Мисол учун: тендер талабларида йўналишда Исузу русумли оддий ўриндиқли автобуслар ишлаши учун тузилган 5 та жадвални автобуслар билан таъминлаш учун, саройдан фойдаланиш коэффициентини 0,8 га тенг деб ҳисобга олганда, автобуслар сони (5 х 0,8) = 6 та бўлиши белгиланган. Талабгор томонидан 4 та Исузу русумли ва 2 та ПАЗ русумли автобуслар таклиф этилган тақдирда, балларнинг сони 4 та Исузу русумли оддий ўриндиқли автобуслар учун 9 баллдан (4 х 9) = 36 баллга ва 2 та ПАЗ русумли оддий ўриндиқли автобуслар учун 5 баллдан (2 х 5) = 10 баллга тенг бўлади. Автобусларнинг русуми бўйича баллар миқдори қўшилади ва талаб қилинган жадваллар сонига бўлинади [(36 + 10) : 5] = 9,2 балл. Бундай ҳолатда транспорт воситаларининг русуми учун тендер бўйича таклифларнинг баҳоси 9,2 баллга тенг бўлади.
Бунда, талабгор томонидан таклиф этилган ҳар бир транспорт воситаси учун, унинг ишлаб чиқарилган йилига кўра ишлатилиш йиллари учун белгиланган баллар жамланади ҳамда саройдан фойдаланиш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, техник ишлатиш тавсифига мувофиқ талаб қилинадиган транспорт воситалари сонига бўлинади. Мисол учун: тендер талабларида йўналишда саройдан фойдаланиш коэффициентини 0,8 га тенг деб ҳисобга олган ҳолда 6 та транспорт воситаси бўлиши белгиланган. Талабгор томонидан 4 та Исузу русумли 2013 йилда ишлаб чиқарилган ва 2 та ПАЗ русумли 2009 йилда ишлаб чиқарилган автобуслар таклиф этилган. Исузу русумли 4 та автобуслар учун (ишлатилиш йили 3 йилгача) балларнинг сони 5 баллдан (4 х 5) = 20 баллга ва ПАЗ русумли 2 та автобуслар учун (ишлатилиш йили 5 йилдан 8 йилгача) балларнинг сони 4 баллдан (2 х 4) = 8 баллга тенг бўлади. Бундай ҳолатда транспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили учун тендер бўйича таклифларнинг баҳоси [(20 + 8) : 6] = 4,67 баллни ташкил этади
Бунда, талабгор томонидан таклиф этилган барча автотранспорт воситалари умумий йўловчи ўринлари сонининг йиғиндиси техник ишлатиш тавсифида талаб қилинадиган барча автотранспорт воситаларининг умумий йўловчи ўринлари сонининг йиғиндисига бўлинади ва ҳосил бўлган натижа 5 га кўпайтирилади. Мисол учун, тендер талабларида йўналишда саройдан фойдаланиш коэффициентини 0,8 га тенг деб ҳисобга олган ҳолда, умумий йўловчи ўринлари сони 222 та йўловчи бўлган 6 та автотранспорт воситаси бўлиши белгиланган. Талабгор томонидан 4 та Исузу русумли умумий йўловчи ўринлари сони 37 тадан йўловчи бўлган ва 2 та ПАЗ русумли, умумий йўловчи ўринлари сони 42 тадан йўловчи бўлган автобуслар таклиф этилган. Исузу русумли 4 та автобус учун умумий йўловчи ўринлари сони (4 х 37) = 148 та йўловчига ва ПАЗ русумли 2 та автобуслар учун умумий йўловчи ўринлари сони (2 х 42) = 84 та йўловчига тенг бўлади ва йўналиш бўйича жами умумий йўловчи ўринлари сони (148 + 84) = 232 та йўловчини ташкил этади. Бундай ҳолатда автотранспорт воситаларининг умумий йўловчи ўринлари сони учун тендер бўйича таклифлар баҳоси [(232 : 222) х 5] = 5,23 баллни ташкил этади.