Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×



мундарижа мавжуд эмас

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги ва «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ижроси юзасидан туман ҳудудидаги жисмоний шахслар тасарруфида бўлган мол-мулк, ер солиғи объектлари ва субъектлари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ рўйхатга олиш, солиқларни ҳисоблаш, тегишли имтиёзларни тўғри қўллаш ҳамда белгиланган муддатларда маҳаллий бюджетга тушумлар тушишини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
4. «Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш» даврини кенг қамровли ва сифатли ўтказилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунига асосан, давлат солиқ инспекцияси томонидан мол-мулк, ер солиғи объектлари ва субъектлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ ҳисобга олиш, солиқ ҳисоблаш ҳамда тегишли имтиёзларни тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида:
Янгибозор туман ҳўжалик ҳисобидаги Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати давлат унитар корхонаси (Ш. Абдуллаев) зиммасига 2014 йил 1 мартга қадар 1-иловага мувофиқ, туман ҳудудида жисмоний шахсларнинг эгалигида бўлган мол-мулк объектлари, ер майдони миқдори ва уларнинг 1 январь ҳолатига инвентаризация қийматлари тўғрисидаги маълумотларни;
Янгибозор туман Архитектура ва қурилиш бўлими (Э. Эшматов) зиммасига 2014 йил 1 мартга қадар 2-иловага мувофиқ 2013 йилда фуқароларга туман ҳудудида (тадбиркорлик, якка тартибда уй-жой қурилиши учун деҳқон хўжалиги ва бошқалар) 1 январь ҳолатига ажратилган ер майдонлари ва уларнинг эгалари тўғрисидаги маълумотларни;
Бюджетдан ташкари пенсия жамғармаси туман бўлими (Р. Авезов) зиммасига 2014 йил 1 мартга қадар 3-иловага мувофиқ, 2014 йил 1 январь ҳолатига Янгибозор туманида истикомат қилувчи, нафақа олувчи сифатида рўйхатга олинган барча турдаги нафақаҳўрларнинг тўлиқ маълумотларини;
Янгибозор туман мудофаа ишлари бўлими (Д. Пўлатов) зиммасига 2014 йил 1 мартга қадар 4-иловага мувофиқ. 2014 йил 1 январ ҳолатига Янгибозор тумани худудида яшовчи 1941—1945 йиллар уруш катнашчилари ва ногиронлари, Афғонистонда ҳарбий хизматни ўтаган фуқаролар ва бошқа мавжуд маълумотларни;
Янгибозор туман Санитария Эпидемиология назорати маркази (М. Юсупов) зиммасига 2014 йил 1 мартга қадар 5-иловага мувофиқ, 2014 йил 1 январь ҳолатига Янгибозор туман худудида тадбиркорлик фаолияти юритиш учун белгиланган тартиб санитария рухсатномаси олган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни;
Шимолгазтаъминоти унитар корхонаси Янгибозор туман филиали (Ш. Рўзметов) зиммасига 2014 йил 1 мартга қадар 7-иловага мувофиқ 2014 йил 1 январь ҳолатига, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун газ таъминоти учун шартнома тузган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни;
Янгибозор туман Электр тармоқлари корхонаси (Ш. Қўзиев) зиммасига 2014 йил 1 мартга қадар 8-иловага мувофиқ 2014 йил 1 январь ҳолатига, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун электр истеъмоли учун шартнома тузган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни;
Янгибозор туман ички ишлар бўлими (М. Мухатов) ва йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (С. Холбаев) зиммаларига 2014 йил 1 мартга қадар 9-10-иловага мувофиқ, 2014 йил 1 январь ҳолатида Янгибозор туман худудида яшовчи фуқароларни паспорт маълумотлари ва шахсий юк транспорт воситалари эгалари тўғрисидаги маълумотларни;
Туман Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш бўлими (А. Байжанова) 2014 йил 1 мартга қадар 11-иловага мувофиқ, туман худудида 2012-2013 йилларда вафот этган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни;

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази