LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Илмий-техник ва инновация фаолиятини янада ривожлантириш, илмий салоҳиятдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш харажатларини камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Патент божлари тўғрисидаги низомни ва патент божлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 4-сон, 26-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.
«Патент божлари ва тўловлари тўғрисидаги низомни ҳамда Патент божлари ва тўловлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида».
3. 2-банднинг биринчи хатбошидаги «патент божлари» сўзларидан кейин «ва тўловлари» сўзлари қўшилсин.
патент божларини (кейинги ўринларда бож деб юритилади) тўлаш тартибини, шунингдек ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жойлар номлари, интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга бўлган хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги учун тўловлардан озод қилиш ёки уларни қайтариш асосларини;
тўловларни ундириш тартибини, шунингдек ЭҲМ ёки маълумотлар базалари учун дастурларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда ЭҲМ ва маълумотлар базалари учун дастурлардан фойдаланишга мулкий ҳуқуқни берганлик учун шартномаларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга бўлган хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги учун тўловлардан озод қилиш ёки уларни қайтариш асосларини белгилайди»;
«3. Бож ёки тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатда буюртманома ёки патентнинг рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами, унинг учун бож ёки тўлов тўланган хатти-ҳаракатга доир гувоҳнома ва унинг номи бўлиши керак. Агар буюртманомага рўйхатдан ўтказиш рақами ҳали берилмаган бўлса, кўрсатиб ўтилган ҳужжатда унинг учун бож ёки тўлов тўланган хатти-ҳаракатнинг номи билан биргаликда ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси номлари, товар келиб чиққан жой, интеграл микросхемалар топологиялари номлари, шунингдек биринчи муаллифнинг фамилияси ёки ариза берувчининг номи бўлиши керак. Агентлик кўрсатиб ўтилган маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳужжатни қабул қилишни рад этишга ҳақлидир»;
д) 4-банддаги «божнинг» ва «бож» сўзлари тегишли равишда «бож ёки тўловнинг» ва «бож ёки тўлов» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 5-банддаги «интеграл микросхемалар топологиялари» ва «божнинг» сўзларидан кейин тегишли равишда «ЭҲМ ва маълумотлар базалари учун дастурлар» ва «ёки тўловнинг» сўзлари қўшилсин;
«Экспертиза қарори жўнатилган санадан бошлаб уч ой мобайнида муҳофаза ҳужжати рўйхатдан ўтказилганлиги, эълон қилинганлиги ва берилганлиги учун белгиланган миқдорда бож ёки тўловлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган тақдирда ушбу тартиботлар амалга оширилмайди. Бож ёки тўловлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатиб ўтилган уч ой муддат тамом бўлган кундан бошлаб уч ой мобайнида тақдим этилиши мумкин. Ушбу ҳолатда бож ёки тўловлар миқдори 50% га кўпаяди»;
«9. Тўланган бошқа божлар ёки тўловлар ариза берувчининг — божни ёки тўловларни тўлаган шахснинг илтимосига кўра божлар ёки тўловлар белгиланган миқдордан ортиқ миқдорда тўланган ёки унинг учун бож ёки тўловлар тўланган хатти-ҳаракат содир этилмаган тақдирда қайтарилиши мумкин.
10. Божнинг ёки тўловларнинг ортиқча тўланган суммаси илтимос қилувчи шахснинг илтимосига кўра илтимос берилган санада уларни тўлаш мумкин бўлган бошқа божлар ёки тўловлар тўланиши ҳисобига ўтказилиши мумкин»;
к) 11-банддаги «патент божларини» ва «божни» сўзларидан кейин тегишли равишда «ёки тўловларини» ва «ёки тўловни» сўзлари қўшилсин;
л) 12-банддаги «Божларни» ва «бож» сўзларидан кейин тегишли равишда «ёки тўловларни» ва «ёки тўловлар» сўзлари қўшилсин;
«13. Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, интеграл микросхемалар топологиялари, ЭҲМ ва маълумотлар базалари учун дастурларнинг ягона муаллифлари бўлган ҳамда ўз номига муҳофаза ҳужжати сўраётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ёки уларга тенглаштирилган шахслар, шунингдек I гуруҳ ногиронлари Патент божлари ставкаларининг 1.1 — 1.4, 2.1 — 2.4, 3.1 — 3.2, 5.1 — 5.2, 7.1 — 7.2-бандларида назарда тутилган божларни ёки тўловларни тўлашдан тегишли равишда озод қилинадилар.
Ушбу бандда назарда тутилган божни ёки тўловларни тўлашдан озод қилиш ариза берувчининг илтимосномасига кўра берилади ва қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари бунга асос ҳисобланади:
Лицензия шартномаси, муҳофаза ҳужжатини бошқа шахсга бериш тўғрисида шартнома тузишда бож ёки тўловлар миқдорини камайтириш назарда тутилмайди».
1.4.1-банднинг «Ставкалар» устунидаги «2» ва «840» рақамлари тегишли равишда «1» ва «420» рақамлари билан алмаштирилсин;
2.2.1-бандининг «Ставкалар» устунидаги «3» ва «1260» рақамлари тегишли равишда «1» ва «420» рақамлари билан алмаштирилсин;
2.2.2-бандининг «Ставкалар» устунидаги «15» ва «6300» рақамлари тегишли равишда «4» ва «1260» рақамлари билан алмаштирилсин;
учинчи ва бешинчи сатрдаги «0,1» ва «60» рақамлари тегишли равишда «0,5» ва «200» рақамлари билан алмаштирилсин;
3.6-кичик бўлими 3.6.2-бандининг «Ставкалар» устунидаги «0,6» ва «250» рақамлари тегишли равишда «1» ва «240» рақамлари билан алмаштирилсин;