Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 24-сон, 242-модда; 2017 й., 13-сон, 201-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматбаҳо металлар харид қилиш, сақлаш ва сотиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 31 октябрдаги ПФ-3346-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 26 декабрь,
572-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
26 декабрдаги 572-сон
қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 201-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 21 январдаги 36-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 9-модда) 1-илованинг 22-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат қимматбаҳо буюмлар хазинасига» сўзлари «Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) 1-илованинг 92-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошидаги, 106-бандидаги, 118-банди бешинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитасининг» сўзлари «Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Асиллик даражаси тўлови ва асиллик даражаси тўловини тўлаш тартиби тўғрисида» 2003 йил 27 майдаги 232-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 42-модда) 2-илованинг 14-бандидаги «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.