Жиззах вилоят ҳокимининг 2013 йил 28 августдаги «2013-2014 йил қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ишларини тизимли ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 192-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда туманда 2013-2014 йил қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ишларини ташкил қилиш асосида туман аҳолисини арзон ва сифатли мева-сабзавот, полиз ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 августдаги 01-03/1-455-сонли мажлис баёни ва вилоят ҳокимининг 2013 йил 28 августдаги 192-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Туман аҳолиси ҳамда ижтимоий соҳа муассасаларини 2013-2014 йил қиш-баҳор ойларида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида ушбу турдаги маҳсулотларни захира омборларига жамғариш ҳажмлари ва турлари 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Шундан келиб чиқиб, туман Иқтисодиёт бўлими (Р. Эргашев) жорий йилнинг 30 декабрига қадар Молия бўлими, Халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, Тиббиёт бирлашмаси, тегишли ташкилотлар билан биргаликда, жорий йил мавсумида:
1а-иловага* мувофиқ маҳсулотлар ҳажмлари — аҳоли эҳтиёжлари учун ички истеъмол бозорига график асосида савдога чиқариш;
1б-иловага* мувофиқ маҳсулотлар ҳажмлари — йирик корхоналар ва ташкилотларнинг ўз ишчи ходимлари эҳтиёжларини қондириш;
1г-иловага* мувофиқ маҳсулотлар ҳажмлари — халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими эҳтиёжларини таъминлаш мақсадлари учун захира омборларига жамғариладиган маҳсулотлар ҳажмларига аниқлик киритиб, туман ҳокимлигига тақдим этсин.
3. 2013-2014 йил қиш-баҳор ойларида туман ички истеъмол бозорини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш ҳисобига озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш, шунингдек захира тадбирларини тизимли ва самарали ташкиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича Туман ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Жорий йилнинг 30 декабрига қадар, 2013-2014 йил қиш ва баҳор мавсуми учун жамғарилиши режалаштирилган маҳсулотлар турлари ва ҳажмларини тайёрлов ташкилотлари ҳамда ижтимоий соҳалар муассасаларигача етказилишини таъминлаш;
захирага жамғариладиган маҳсулотлар ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда, уларни қиш-баҳор ойларида сифатли сақланишини таъминлаш мақсадида, маҳсулотларни жойлаштирадиган омборлар ва совуткичли сиғимларни манзилли рўйхатини (дислокациясини) аниқлаб, уларни жорий йилнинг 30 декабрига қадар мавсумга тайёр ҳолга келтириш ишларини ташкил қилиш ва назорат қилиш;
жорий йилнинг 30 декабрига қадар, захира тадбирларига жалб қилинган тайёрловчи савдо ташкилотлари, йирик корхоналар ва ташкилотлар, тиббиёт бирлашмаси, халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг манзилли рўйхатини тузиб, уларга захира ҳажмларини белгилаб бериш ҳамда маҳсулот сақлашга ихтисослашган омборлар ва совуткичли сиғимларга бириктириб берилишини назорат қилиш;
жорий йилнинг 30 декабрига қадар, захира тадбирларига жалб қилинган тайёрловчи савдо ташкилотлари, йирик корхоналар ва ташкилотлар, тиббиёт бирлашмаси, халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан маҳсулот етиштирувчи деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда томорқа эгалари билан шартномалар тузилишини ва бўнак маблағлари ажратилишини таъминлаш ва назорат қилиш;
захира тадбирларига жалб қилинган тиббиёт бирлашмаси, халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига 2013 йилнинг декабрь ойи ва 2014 йилнинг январь-май ойларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш мақсадлари учун сарф-харажатлари сметасига киритилган маблағларни туман молия бўлими томонидан ажратилишини таъминлаш чораларини кўриш;
жойлардаги ишчи-ходимлари кўп бўлган йирик корхоналар ва ташкилотлар томонидан қиш ва баҳор ойларида ўзларининг ишчи-ходимлари сонидан келиб чиққан ҳолда, асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захира омборларига амалда қўйилишини назорат қилиш;
жорий йилнинг 30 декабрига кадар, 1-иловага мувофиқ 2013-2014 йил қиш-баҳор мавсуми учун жамғарилиши режалаштирилган маҳсулотлар турлари ва ҳажмларини тайёрлов ташкилотлари ҳамда ижтимоий соҳа муассасалари кесимида 1а, 1б, 1в, 1г ва 3-иловага* мувофиқ тайёрлаб вилоят Иқтисодиёт бош бошқармасига етказилишини таъминлаш;
жорий йилнинг 30 декабрига қадар, тузилган шартномалар асосида 4-иловага* мувофиқ тайёрловчи савдо ташкилотларининг молиявий имкониятларини таҳлил қилиб, уларни банк кредитлари ва нақд пул маблағларига бўлган талабини банклар кесимида аниқлаш, банкларга буюртмалар берилишини ташкил қилиш ва тижорат банклари раҳбарлари иштирокида масалани ҳал қилиш чораларини кўриш;
қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш топшириғини тайёрлов ташкилотлари ва ижтимоий соҳа муассасалари кесимида бажарилишини муҳокама қилиб, таҳлил маълумотларини 5*, 6-иловаларга* мувофиқ шаклларда ҳамда захирага қўйилган маҳсулотларни ички истеъмол бозоридаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда, жорий йилнинг 30 декабридан бошлаб 2014 йилнинг июнь ойигача савдога чиқариш бўйича 10 кунлик график ишлаб чиқиб, маҳсулотларга нархларни аҳолига мақбул даражада белгилаш каби масалаларни назорат қилиш ва 7-иловага* мувофиқ таҳлил маълумотларини ҳар 10 кунда вилоят Иқтисодиёт бош бошқармасига тақдим этиб бориш;
қайд этилган асосий вазифалар ҳамда жойларда 2013-2014 йил қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ишларини бориши, ички истеъмол бозорида озиқ-овқат хавфсизлигини ҳамда нарх-наволарни барқарор сақланишини таъминланиши юзасидан махсус муҳокамалар ўтказиш ва амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимлигига ахборот бериб бориш.
5. 2013-2014 йил захира тадбирларини боришини таҳлил қилиш ва бу масалада ўтказиладиган муҳокамаларда ҳисоботлар бериш, молиялаштириш ва бошқа муаммоли масалалар юзасидан маълумотлар базасини тўплаш, таҳлил қилиш ва жорий йилнинг 30 декабридан бошлаб ҳар ҳафта якуни билан туман ҳокимлигига маълумот тақдим этиб бориш мақсадида 8-иловага* мувофиқ таркибда туман Мониторинг гуруҳи, 9-иловага* мувофиқ таркибда банклар томонидан тайёрловчи савдо ташкилотларини молиялаштирилишини таҳлил қилиш гуруҳи тузилсин.
6. Туман ҳудудидаги маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғини раислари ҳамда фаоллари бошчилигида ишчи гуруҳи тузилиб, аҳоли ўртасида 2013-2014 йил қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини яратиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилсин.
7. Маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинида тузилган ишчи гуруҳ масалага алоқадор тегишли ташкилотлар вакиллари билан биргаликда, аҳоли томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 2013-2014 йил қиш-баҳор мавсуми учун захирага жамғарилишини хатловдан (инвентаризация) ўтказиб борсин.
2013-2014 йил қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш тадбирларига жалб қилинган ташкилот, корхона ва муассасаларга белгиланган тартибда кредит маблағлари ажратилиши тавсия этилсин.