Фарғона вилояти Қувасой шаҳар ҳокимининг
Қарори
Шаҳар иқтисодиёти тармоқлари, корхоналари ва муассасаларини 2013-2014 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 5 июлдаги «Республика иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1996-сонли ҳамда Вилоят ҳокимининг 2013 йил 13 июлдаги 149-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 5 июлдаги «Республика иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1996-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Мазкур қарор билан:
«Ўзбекнефтегаз» Миллий холдинг компаниясининг компанияга тегишли корхоналарида аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришни ташкил этиш учун 510 минг дона маиший газ баллонларини тайёрлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилганлиги;
«Ўзнефтегазмаш» АК заводларида маиший газ баллонларини ишлаб чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган металл прокати, редукторлар ва бутловчи буюмлар, истисно тариқасида божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Шаҳар иқтисодиёт тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича тадбирлар режаси 1-иловага* мувофиқ;
4. Асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини ҳудудлар бўйича 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда мукаммал ва жорий таъмирлаш топшириқлари 2*, 3*, 4-иловаларга* мувофиқ;
5. 2013-2014 йил куз-қиш даври учун кўмир, суюлтирилган газ, мазут, техник тузни ҳудудлар бўйича етказиб бериш топшириқлари 5-иловага* мувофиқ;
6. Шаҳар бўйича табиий газ етказиб бериш имкони бўлмаган ҳудудлардаги аҳоли хонадонлари рўйхати 6-иловага* мувофиқ;
7. Шаҳар иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси таркиби 7-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1—7-иловалар берилмайди.
8. Шаҳар ҳокими раҳбарлигида шаҳар комиссияси аъзолари, шаҳар корхона ва ташкилот раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2013-2014 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашига йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишларнинг ўз муддатида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилганлиги инобатга олинсин.
9. Шаҳар комиссияси раиси ўринбосарлари (А. Абдурахмонов, И. Файзиматов, Г. Юлдашева)га:
коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп хонадонли турар-жой бинолари, мактабгача тарбия, умумтаълим мактаблари, коллежлар, тиббиёт бирлашмаси ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойлардаги ишларнинг аҳволини танқидий ўрганиб чиқиш ва шу йилнинг 20 октябридан кечикмай ушбу масала бўйича комиссиянинг мажлисини ўтказиш;
ўрганиб чиқиш натижалари бўйича иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларининг 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирлар ва топшириқларни бажариш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар комплекси амалга оширилишини таъминлаш;
2013-2014 йиллар куз-қиш мавсумида шаҳар иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва уй-жой фондини барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида ушбу қарорда белгиланган тадбир ва топшириқларни бажарилишини назорат қилиш ва ҳар 10 кунда олиб борилаётган ишларни танқидий муҳокама этиб бориш вазифаси юклатилсин.
10. «Водийгазтаъминот» УК шаҳар филиали (Юлдашев), «Ўзбеккўмир» ОАЖ Фарғона худудий дистрибютерлик маркази Рапқон филиали (Ўролов) билан биргаликда жорий йилнинг 1 ноябрига қадар 6-иловага асосан ҳудудлардаги табиий газ босими яхши етиб бормайдиган ва суюлтирилган газдан фойдаланувчи аҳоли хонадонларини табиий газ тармоғидан узиш, уларни зарур бўлган кўмир ёқилғиси ва суюлтирилган газ билан таъминлаш чораларини кўриш ҳамда жойларга кўмир ёқилғиси ва суюлтирилган газ етказиб берувчи транспорт воситалари, масъул шахсларни бириктириш вазифалари юклатилсин.
11. «Ўзбеккўмир» ОАЖ Фарғона худудий дистрибютерлик маркази Рапқон филиали (Ўролов) ва тегишли масъуллар билан биргаликда халқ хўжалиги ва аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган кўмир ёқилғисини шу йилнинг 1 ноябрига қадар тўлиқ келтирилишини таъминлаш ҳамда ҳар бир худуд бўйича тасдиқланган жадвал асосида аҳолига сотилишини ташкил этиш ва амалга оширилган ишлар бўйича ҳар 10 кунда шаҳар ҳокимлигига ахборот бериб бориш вазифаси топширилсин.
12. Шаҳар «Бешариқ тонги» газетаси бош муҳаррири (Темиров) 2013-2014 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишларини олиб борсинлар.
13. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар хокимининг 2013 йил 18 июлдаги 644-сонли қарори ўз кучини йўқотсин.
14. Туман ҳокимининг ушбу қарори расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
15. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Ҳоким А. ЗИЯВИТДИНОВ
Қувасой ш.,
2013 йил 31 декабрь,
557-сон