Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Наманган вилоятининг маҳалла фаолларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 2-сон, 82-модда)
Миллий ва маънавий анъаналарни ривожлантиришдаги кўп йиллик ҳалол меҳнати, аҳоли ўртасидаги тарбиявий ишларга қўшган ҳиссаси ҳамда жамоат турмушида фаол иштирок этганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг Фахрий унвони берилсин:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»‎‎

Нажмитдинов Умар Мамажонович‎ —‎ Наманган шаҳар «Артель Обод» маҳалла қўмитаси раиси‎

‎‎қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотлансин:

Жўраев Абдуваҳоб‎ —‎ Косонсой тумани «Булоқбоши» маҳалла қўмитаси раиси ‎
Йўлдошев Асилбек‎ —‎ Янгиқўрғон тумани «Гаистон» маҳалла қўмитаси раиси‎
Муҳитдинов Шамситдин‎ —‎ Наманган шаҳар Охунбобоев номли маҳалла қўмитаси раиси‎
Олимов Сохотали‎ —‎ Поп тумани «Марғузор-ўрта» маҳалла қўмитаси раиси‎
Расулов Сотқинбой‎ —‎ Наманган тумани «Бектемир» маҳалла қўмитаси раиси‎
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 31 декабрь,
ПФ-524-сон