Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги таркибидаги ўзгариш тўғрисида
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги таркибидаги:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ректори лавозими қисқартирилсин.
2. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ректори лавозими киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 27 январь,
36-сон