LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Хоразм вилояти ҳокимининг 2014 йил 27 мартдаги 80-қ-сонли «Юридик ва жисмоний шахслардан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш билан боғлиқ хизматлар тарифи тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган «Таварлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ Урганч шаҳрида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш билан боғлиқ хизматлар тарифини белгилаш мақсадида қарор қиламан:
1. «Урганч махсус санитар транс» ишлаб чиқариш давлат корхонаси (кейинги ўринларда «Урганч махсус санитар транс» ИЧДК деб юритилади) (А. Эрниязов) томонидан Урганч шаҳридаги Юридик ва жисмоний шахслардан қаттиқ ва суюқ холдаги маиший чиқиндиларни (кейинги ўринларда «Чиқиндилар» деб юритилади) олиб кетиш ва қабул қилиш хизматлари учун тўлов миқдорлари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. «Урганч махсус санитар транс» ИЧДК томонидан аҳолидан чиқиндиларни тўплаб олиб кетганлиги учун тўловларни вақтида тўланишида, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда кўп квартирали уйларда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари яқиндан амалий ёрдам кўрсатсинлар.
3. Урганч шаҳар ҳокимлиги «Урганч махсус санитар транс» ИЧДК томонидан шаҳарда юридик ва жисмоний шахслар билан белгиланган тартибда чиқиндиларни олиб кетишда аҳолини ҳаётига, соғлиғига ва атроф-муҳитга, истеъмолчиларни шахсий мулкига зарар олиб келмайдиган ҳолда ва санитария қонун ҳужжатларига, санитария нормаларига, қоидаларига риоя этилиши таъминлансин:
Чиқиндиларни олиб кетишда коммунал хизмати тўлови миқдорларининг тўлиқ ундирилиши ва маблағларнинг мақсадли фойдаланиши устидан назоратни кучайтирсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Р. Рўзметов зиммасига юклатилсин.