ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК ЖУМҲУРИЯТИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ДЕҲҚОНЧИЛИК-САНОАТ КОМПЛЕКСИ БОШҚАРУВ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 1-2-сон, 19-модда)
Деҳқончилик-саноат комплексида давлат ва хўжалик бошқаруви вазифаларини фарқлаб қўйишга оид аниқ тадбирларни амалга ошириш, жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг иқтисодий мустақиллигини ривожлантириш, бозор муносабатларини жорий этиш учун шарт-шароит яратиш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги давлат-кооператив қўмитаси кенгаши ва ҳайъатининг Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги давлат-кооператив қўмитасини Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги жумҳурият вазирлигига айлантириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
2. Вазирлар Маҳкамаси Раисининг Биринчи ўринбосари ўртоқ И.Ҳ. Жўрабековга янги бўлинмаларни ташкил этиш ва илгари Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги давлат-кооператив қўмитасига кирган бошқа тармоқ бўлинмаларини ўзгартириш тўғрисида таклиф киритиш вазифаси топширилсин.
Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳуриятининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1990 йил 8 декабрь,
ПФ-107-сон