Урганч шаҳрини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ва бошқаришни янада такомиллаштириш, шунингдек аҳолининг маданий-дам олиш эҳтиёжларини таъминлашга йўналтирилган ягона ижтимоий-маданий комплекс ташкил этиш йўли билан «Шовот» канали соҳилида жойлашган объектлардан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:
Урганч шаҳар ҳокимлиги ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклидаги «Шовот» маданият ва истироҳат боғини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 6 декабрдаги ПҚ–1874-сон қарори билан тасдиқланган 2013 — 2017 йиллар даврида Урганч шаҳрининг меъморий қиёфасини янгилаш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш тадбирларига мувофиқ янгидан барпо этилаётган ижтимоий инфратузилма объектларини ва ҳудудларни тезкор бошқариш ҳуқуқи билан унга текин бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар ташкил этилаётган «Шовот» давлат унитар корхонасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ўзига берилаётган Урганч шаҳридаги «Шовот» канали соҳилида жойлашган объектларни ҳамда ҳудудларнинг шаҳарсозлик ва санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ сифатли сақланишини ва улардан фойдаланилишини таъминлаш;
«Шовот» давлат унитар корхонасининг боғ ҳудудини кўкаламзорлаштириш, дов-дарахтларни сақлаш (парвариш қилиш)га доир агротехника тадбирларини амалга ошириш, уларнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш;
электр энергиясини тежаш мақсадида замонавий асбоб-ускуналарни ва технологияларни жорий этган ҳолда «Шовот» давлат унитар корхонаси ҳудудининг ташқи ёритиш тармоқларини сақлаш, жорий таъмирлаш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича бошқа ишларни амалга ошириш;
«Шовот» давлат унитар корхонасини жиҳозлаш учун махсус автотранспорт воситалари ва асбоб-ускуналар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
«Шовот» давлат унитар корхонасининг давлат мулкини ва ер майдонларини аттракционларни, савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва умумий овқатланиш объектларини ҳамда бошқа объектларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жойлаштириш учун ташкилотларга ижарага беришдан олинган даромадлар;
ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланишга мақсадли йўналтирган ҳолда ҳар йили ободонлаштириш учун назарда тутиладиган доирада Урганч шаҳар бюджети маблағлари;
«Шовот» давлат унитар корхонасининг директори тайинланишини ва устави тасдиқланишини, шунингдек унинг малакали мутахассислар, муҳандис-техник ходимлар ва ишлаб чиқариш ходимлари билан таъминланишини;
«Шовот» давлат унитар корхонасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича комплекс тадбирлар амалга оширилишини, шу жумладан «Шовот» давлат унитар корхонаси объектларидан ва ҳудудидан фойдаланишда хавфсизлик ва ҳуқуқий тартиботни сақлашнинг белгиланган талабларига риоя этилишини таъминлаш тартиби тўғрисидаги тегишли низом ишлаб чиқилишини;
мавжуд ижтимоий инфратузилма объектлари хатловдан ўтказилишини, шунингдек «Шовот» давлат унитар корхонасининг янгидан фойдаланишга топширилаётган ҳамда тезкор бошқариш ҳуқуқи билан берилаётган объектлари рўйхати аниқланишини таъминласин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Т/р | Махсус автотранспорт воситалари ва асбоб-ускуналар номи | Сони | Сотиб олиш учун зарур маблағлар (млн сўм) |
1. | Трактор, прицеп билан | 4 | 230,1 |
2. | «Исузу» сув сепиш машинаси | 2 | 187,9 |
3. | «Исузу» телескоп минораси, 18 метрли | 1 | 149,5 |
4. | «Исузу» самосвали | 1 | 86,5 |
5. | Дамас (VAN) | 1 | 25,1 |
6. | Компрессор | 2 | 44,0 |
7. | Пайвандлаш агрегати | 2 | 20,0 |
8. | Кўчма сув насоси | 1 | 2,5 |
9. | Мотоарра | 10 | 5,0 |
10. | Газон ўриш машинаси | 20 | 56,0 |
Ҳаммаси | 44 | 806,6 |