PDF-файлидаги расмий манба
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Давлат статистика қўмитасининг
Қарори
2013 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларига қўшимча киритиш тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 25-сон, 328-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 18 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2403-1]
«Давлат статистикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 12-сон, 219-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисида низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 7-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2012 йил 23 октябрдаги 4-мб-сон қарори (рўйхат рақами 2403, 2012 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 566-модда) билан тасдиқланган 2013 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари иловага мувофиқ Фермер ҳўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот шакли (31а-илова) билан тўлдирилсин.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. ТУРАЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 10 июнь,
2-мб-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2013 йил 10 июндаги 2-мб-сон қарорига
ИЛОВА
Фермер ҳўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот шакли (31а-илова).