Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар ҳокимининг
Қарори
ВИЛОЯТДА ДАВЛАТ МУЛКЛАРИНИ ИЖАРАГА БЕРИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА ДАВЛАТ МУЛКИ ИЖАРА ҲАҚИНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг 2011 йил 14 декабрдаги 04/16-2401-сонли хатига асосан вилоятда 2012 йил учун давлат мулки ижара ҳақининг энг кам ставкаларини белгилаш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулкини бошқариш Давлат қўмитасининг 2011 йил 14 декабрдаги 04/16-2401-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Вилоятдаги маҳаллий ҳокимликлар, бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари балансидаги мол-мулкини ҳамда ваколатли давлат органи томонидан тасарруф этиш ҳуқуқисиз уларга берилган мол-мулкини ижарага бериш бўйича 2012 йил учун ижара тўловининг энг кам миқдордаги ставкалари 1-иловага мувофиқ, ижара тўловининг ҳудудий зоналар бўйича коэффициентлари 2-иловага мувофиқ, ижара тўловининг энг кам миқдордаги ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар ва ижара ҳақларини ҳисоблаш тартиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда ҳамда иншоотларда ижарада жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланиши белгилаб қўйилсин.
4. Термиз шаҳри ва туман ҳокимликлари, вилоят давлат мулки бошқармаси (Э. Эшкелдиев) билан ҳамкорликда ҳар чоракда давлат мулки бўлган бўш турган ва фаолият кўрсатмаётган бино-иншоотларни аниқлаш юзасидан хатловлар ўтказиш, уларнинг рўйхатини юритиш ҳамда тасдиқланган ижара тўловининг энг кам миқдордаги ставкалари бўйича ижарага берилишини таъминласинлар.
5. Вилоят молия бошқармаси (Т. Жумаев), вилоят Давлат солиқ бошқармаси (М. Суяров), вилоят Назорат тафтиш бошқармаси (Ғ. Маматқулов) ва вилоят ғазначилик бошқармаси (С. Жумаев) ушбу қарорга мувофиқ давлат мулкчилигидаги корхона ва ташкилотлар томонидан ижарага берилган давлат мулклари ижара шартномаларининг қонуний тартибда тузилишини ва ижара ҳақларининг тўлиқ тўланиб борилишини ваколатлари доирасида назоратга олсинлар.
6. Вилоят халқ таълими бошқармаси (А. Пардаев), вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси (Т. Арзиқулов), вилоят ўрта-махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси (П. Бакиров), вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси (А. Бўриев) ҳамда бошқа давлат ташкилотлари ва корхоналари ҳар чорак якунида тизимларидаги ташкилот ва муассасалар бўйича фойдаланилмаётган давлат мулки бўлган бўш турган бино ва иншоотлар (хоналар) тўғрисидаги маълумотларни вилоят «Давлат мулкини ижарага бериш Маркази»га тақдим этишлари юклатилсин.
7. Вилоят ҳокимининг 2011 йил 12 январдаги 8-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари П. Мадиев зиммасига юклансин.
Ҳоким в.б Н. ЧОРИЕВ
Термиз ш.,
2011 йил 31 декабрь,
267-сон
Вилоят ҳокимининг 2011 йил 31 декабрдаги 267-сонли қарорига
1-ИЛОВА

2012 йилда Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловининг энг кам миқдордаги ставкалари
‎(бир йилга умумий фойдаланиш майдонининг 1 кв.м учун)

Т/р‎ Тармоқ коди‎ Ижарага бериладиган майдоннинг амалга ошириладиган фаолият турлари‎ Йиллик энг кам ставка 1 кв.м/сўм‎

Саноат

1‎ 13100‎ Кимё саноати‎ 2200‎
2‎ 13300‎ Нефткимё саноати‎ 2200‎‎
3‎ 14100‎ Машинасозлик‎ 2200‎‎
4‎ 14200‎ Дастгоҳсозлик ва асбобсозлик саноати‎ 2200‎‎
5‎ 14300‎ Ҳисоблаш воситалари саноати‎ 2200‎‎
6‎ 14400‎ Трактор ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги‎ 1600‎
7‎ 14500‎ Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлик‎ 1600‎
8‎ 14600‎ Енгил ва озиқ-овқат саноати машинасозлиги ҳамда маиший приборлар ишлаб чиқариш‎ 1600‎
9‎ 14710‎ Санитар-техник ва газ ускуналари ҳамда буюмлари ишлаб чиқариш‎ 2200‎‎
10‎ 14800‎ Металл конструкциялари ва буюмларини ишлаб чиқариш‎ 2200‎‎
11‎ 14900‎ Машина ва ускуналарини таъмирлаш‎ 2200‎‎
12‎ 14780‎ Машинасозликнинг бошқа тармоқлари‎ 2200‎‎

‎‎Ўрмон хўжалиги, ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз саноати

13‎ 15100‎ Ўрмон хўжалиги саноати‎ 2200‎
14‎ 15200‎ Ёғочни қайта ишлаш саноати‎ 2200‎
15‎ 15300‎ Целлюлоза-қоғоз саноати‎ 2200‎
16‎ 16100‎ Қурилиш материаллари саноати‎ 2200‎

‎‎Енгил саноат

17‎ 17100‎ Тўқимачилик саноати‎ 2200‎
18‎ 17200‎ Тикувчилик саноати‎ 2200‎
19‎ 17300‎ Чарм, мўйна ва пойабзал саноати‎ 2200‎
20‎ 17900‎ Енгил саноатнинг бошқа соҳалари‎ 2200‎

‎‎Озиқ-овқат саноати

21‎ 18100‎ Ширин озиқ-овқат саноати (балиқ, гўшт, ёғ, пишлоқ ва сут саноатидан ташқари)‎ 2200‎
22‎ 18200‎ Гўшт ва сут саноати‎ 2200‎
23‎ 18300‎ Балиқчилик саноати‎ 2200‎
24‎ 19210‎ Ун ёрма ишлаб чиқариш саноати‎ 2200‎
25‎ 19220‎ Комбикорм ишлаб чиқариш саноати‎ 1600‎
26‎ 19700‎ Озиқ-овқатнинг бошқа тармоқлари‎ 2200‎

Саноатнинг бошқа соҳалари‎‎

27‎ 19300‎ Медицина саноати‎ 2200‎
28‎ 19400‎ Нашриёт саноати‎ 6000‎
29‎ 19740‎ Кийим-кечак ва газламадан тайёрланган бошқа буюмларни кимёвий тозалаш, бўяш, ювиш ва уларга ишлов бериш‎ 2200‎

‎‎Қишлоқ хўжалиги

30‎ 21100‎ Боғдорчилик (шу жумладан иссиқхоналар) 1 га‎ 880000‎
31‎ 21200‎ Чорвачилик‎ 1000‎
32‎ 21300‎ Балиқ етиштириш‎ 1000‎
33‎ 22200‎ Ветеринария хизмати‎ 2200‎

‎‎Транспорт ва алоқа

34‎ 51111‎ Умумий фойдаланишдаги ер усти темир йўл транспорти‎ 2200‎
35‎ 51121‎ Транспорт соҳаси (автопарк ва таксопарк, автомобиллар тўхташ жойи, гараж ҳамда автомобилларни ювиш)‎ 2200‎
36‎ 52100‎ Почта алоқаси‎ 2200‎
37‎ 52200‎ Курьерлик хизмати‎ 4000‎
38‎ 52300‎ Электр-радио-уяли алоқа ва пейджер алоқаси (антенна-қурилмаларини маҳкамлаш учун ўрнатиладиган мослама-тортқич қозиқларнинг умумий периметри бўйича ҳисобланади, шу жумладан иншоотлар)‎ 18000‎

‎‎Қурилиш

39‎ 60000‎ Қурилиш‎ 2200‎
40‎ 66000‎ Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ташкилотлари‎ 2200‎

‎‎Савдо ва умумий овқатланиш

41‎ 71100‎ Улгуржи савдо‎ 6000‎
42‎ 71200‎ Чакана савдо‎ 6000‎
43‎ 71300‎ Умумий овқатланиш‎ 6000‎
44‎ 71200‎ Китоб дўконлари‎ 1000‎
45‎ 71400‎ Маданий, маиший хизмат ва хўжалик буюмларини ижарага бериш‎ 6000‎
46‎ 71500‎ Халқ истеъмол моллари олиб-сотишда воситачилик хизмати кўрсатиш‎ 9000‎
47‎ 80000‎ Моддий техника таъминоти ва сотиш‎ 6000‎
48‎ 82000‎ Ахборот-ҳисоблаш хизматлари кўрсатиш‎
49‎ 82100‎ Интернет ва компьютер тармоғи бўйича хизмат кўрсатиш‎
50‎ 83000‎ Кўчмас мол-мулк операцияси хизмати кўрсатиш‎
51‎ 84300‎ Реклама, ваколатхона хизмати‎
52‎ 84400‎ Аудиторлик фаолияти‎
53‎ 84500‎ Маркетинг тадқиқотлари, тижорат фаолияти, молия ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳат хизмати‎
54‎ 87100‎ Таҳририят ва нашриёт‎
55‎ 87300‎ Металлолом ва чиқиндиларни йиғиш бўйича тайёрлов ташкилотлари‎
56‎ 90100‎ Турар жой коммунал хўжалиги (УЖМШ объектлари)‎
57‎ 90220‎ Меҳмонхона хўжалиги‎
58‎ 90300‎ Аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турлари‎
59‎ 90300‎ Сартарошхона, фотосалон, модалар уйи, пойабзал таъмирлаш‎
60‎ 90300‎ Ломбардлар‎
61‎ 90300‎ Ҳаммом‎
62‎ Сауна‎

Соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот‎‎

63‎ 91510‎ Соғлиқни сақлаш‎ 4000‎
64‎ 91600‎ Дам олиш ва сайёҳлик‎ 4000‎
65‎ 91611‎ Маданий дам олиш марказлари (бильярд, ўйин автоматлари, дискотека ва бошқалар)‎ 7000‎
66‎ 91700‎ Жисмоний тарбия ва спорт‎ 2200‎
67‎ 71212‎ Дорихона муассасалари*, оптика ва тиббиёт анжомларини сотиш магазинлари‎ 3500‎

‎‎Таълим

68‎ 92100‎ Олий ва ўрта махсус маълумотли кадрларни тайёрлаш (шунингдек ўқув курслари)‎
69‎ 92200‎ Ишчиларни ва бошқа ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш‎
70‎ 92310‎ Болалар умумтаълим мактаблари (нодавлат таълим муассасалари учун)‎
71‎ Умумий овқатланиш ўқув таълим муассасалари учун (ошхона, зал ва ёрдамчи хоналар ҳамда жойлар)‎
72‎ 92400‎ Мактабгача тарбия (нодавлат умумтаълим муассасалари учун)‎
73‎ 93000‎ Маданият ва санъат‎
74‎ 93132‎ Кўргазма‎
75‎ 93160‎ Маданият ва истироҳат боғлари‎
76‎ 93170‎ Ботаника боғлари ва зоопарклар‎
77‎ 93620‎ Киностудия ва овоз ёзиш студиялари‎
78‎ 95000‎ Фан ва илмий хизмат кўрсатиш‎

‎‎Молия-кредит фаолиятлари

79‎ 96000‎ Молия, кредит ва нафақа (пенсия) таъминоти (суғурта ва аудиторлик фаолиятларидан ташқари)‎ 6000‎
80‎ 96100‎ Банк фаолияти‎ 6000‎

‎‎Бошқа фаолият турлари

81‎ 96200‎ Суғурта‎ 6000‎
82‎ 97800‎ Суд ва ҳуқуқий муассасалар‎ 5000‎
83‎ 84400‎ Ҳайъат ва адвокатлар ҳуқуқий маслаҳат хизматлари‎ 4000‎
84‎ 98000‎ Жамоат бирлашмалари‎ 1500‎
85‎ 80200‎ Омборхоналар‎ 6000‎
86‎ Мулкдан офис мақсадида фойдаланиш давлат корхоналари учун‎ 2500‎
87‎ Мулкдан офис мақсадида фойдаланиш хусусий корхоналари учун‎ 9000‎
88‎ Автомобилларга ёқилғи қўйиш шохобчалари‎ 7000‎
89‎ Енгил автотранспорт ва бошқа турдаги транспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш‎ 7000‎
90‎ Ер ва тупроқ таркибини тадқиқот қилиш лабораториялари‎ 4000‎
91‎ Нон-булочка маҳсулотлари тайёрлаш‎ 6000‎
* Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 июндаги № 07/10-41-сонли йиғилиш баённомасининг 11-бандига асосан қишлоқ жойлардаги ҚВП қошида ташкил этилган барча мулкчилик шаклидаги дорихона муассасаларига ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланилади.
** Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 10 ноябридаги № 02/12-57-сонли топшириғига асосан Кўчмас давлат мулкидан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловининг ягона энг кам миқдордаги ставкалари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг савдо бошқармалари таркибида бўлган ёпиқ ҳарбий шаҳарларда ва узоқ бўлган гарнизонлардаги бўлинмалари нисбатан 50 % камайтирилади.
Вилоят ҳокимининг 2011 йил 31 декабрдаги 267-сонли қарорига
2-ИЛОВА

‎Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловининг энг кам миқдордаги ставкаларига қўлланиладиган ҳудудий зоналар коэффициентлари (Кз)

Гуруҳ
‎т/р‎
Шаҳар ва туманлар номи‎ Зоналар‎ Ҳудудий зоналар коэффициенти‎
1.‎ Термиз шаҳар‎ шаҳар ҳудуди‎ 2,6‎
2. ‎‏Денов тумани
туман маркази‎ 2,6‎
бошқа ҳудудлари‎ 2,1‎
3. ‎‏Жарқўрғон тумани
туман маркази‎ 2,3‎
бошқа ҳудудлари‎ 1,9‎
4. ‎‏Қумқўрғон тумани
туман маркази‎ 2,3‎
бошқа ҳудудлари‎ 1,9‎
5. Ангор тумани‎‏
туман маркази‎ 2,3‎
бошқа ҳудудлари‎ 1,9‎
6. Сариосиё тумани‎‏
туман маркази‎ 2,3‎
бошқа ҳудудлари‎ 1,9‎
7. Узун тумани‎‏
туман маркази‎ 2,3‎
бошқа ҳудудлари‎ 1,9‎
‏8.
Бойсун тумани‎‏
туман маркази‎ 2,3‎
бошқа ҳудудлари‎ 1,9‎
9.‎‏
‎‏Термиз тумани
туман маркази‎ 2,3‎
бошқа ҳудудлари‎ 1,9‎
10.‎‏
Шеробод тумани‎‏
туман маркази‎ 2,3‎
бошқа ҳудудлари‎ 1,9‎
‎‏11.
‎‏Шўрчи тумани
туман маркази‎ 2,3‎
бошқа ҳудудлари‎ 1,9‎
‎‏12.
‎‏Олтинсой тумани
туман маркази‎ 2,1‎
бошқа ҳудудлари‎ 1,7‎
13.‎‏
‎‏Музрабод тумани
туман маркази‎ 2,1‎
бошқа ҳудудлари‎ 1,7‎
14.‎‏
‎‏Қизириқ тумани
туман маркази‎ 2,1‎
бошқа ҳудудлари‎ 1,7‎
Вилоят ҳокимининг 2011 йил 31 декабрдаги 267-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловининг энг кам миқдордаги ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар ва ижара тўловларини ҳисоблаш тартиби
А. Бино-иншоотларга ижара тўловини ҳисоблаш тартиби:
Бино ва иншоотларнинг ҳолати ва қурилиш турига қараб қўлланиладиган коэффициентлар:
1. Бино ва иншоатнинг қурилишига кўра (Кк)
1.1. Қурилиш тури бўйича коэффициент Кқ
алоҳида турган бино — 1,5
бинонинг ичидаги хоналар — 1,3
бинога тақаб қурилган — 1,2
бинонинг устки қисми, чердак — 0,8
ярим ертўла, ертўла — 0,5
1.2. Туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти Кҳ
ер майдони мавжуд бўлганда — 0,7
1.3. Тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти Ко
бозорлар атрофи, автовокзал, темир йўл вокзали — 1,1
асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашиши — 0,9
иккинчи даражали автотранспорт йўлларига чиқишда жойлашиш — 0,7
Бино ва иншоотнинг ҳолати ва қурилиш турига қараб қўлланиладиган коэффициентлар қўшилади.
Ижара тўловини ҳисоблашда ижара ҳақининг таянч ставкаси қуйидагича аниқланади
ТссхКзхқҳо)
Бунда:
Тс — бир йилга бир кв. метр учун ижара тўловининг таянч ставкаси;
Эс 1-иловага мувофиқ фаолият турига кўра бир йилга бир кв. метр учун ижара тўловининг энг кам ставкаси.
Кз— ҳудудий зоналар коэффициенти
Кқ — қурилиш тури бўйича коэффициенти
Кҳ — туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти
Ко — тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти
Б. Асосий воситаларга ижара тўловларини ҳисоблаш тартиби
Ижара тўловини ҳисоблаш қуйидагича тартибда амалга оширилади:
Кб х Ск х Ок
Асосий воситаларга нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар:
1. Қайта баҳолангандан кейинги қиймати (Кб)
2. Соҳа коэффициенти (Ск) — 0,30
3. Ошириш коэффициенти (Ок):
асосий воситанинг ҳолати яхши бўлса — 2,5 ошириш коэффициенти
ўртача бўлса — 1,4 ошириш коэффициентлари қўлланилади.
В. Автотранспорт воситаларга ижара тўловларини ҳисоблаш тартиби
Ижара тўловини ҳисоблаш қуйидагича тартибда амалга оширилади:
Кб х Ск х Ок
Автотранспорт воситаларига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар:
1. Қайта баҳолангандан кейинги қиймати (Кб)
2. Соҳа коэффициенти (Ск) — 0,30
3. Ошириш коэффициенти (Ок):
автотранспорт воситасининг ҳолати яхши бўлса — 2,5 ошириш коэффициенти
ўртача бўлса — 1,2 ошириш коэффициентлари қўлланилади.
Қўшимча изоҳ:
Ижарага олинган давлат мулкларидан фойдаланиш ҳамда ижара тўлови суммаларини белгилаш тартиби, бажариладиган қўшимча харажатлар, коммунал тўловларини ва ер солиқларини тўлаш, ижарага олинган давлат мулкларини капитал таъмирлаш, қўшимчалар қилиш ишлари учун сарфланган харажатларни тўлаш тартиблари тўғрисида.
а) Бино-иншоот ҳамда асосий воситалар ва автотранспорт воситаларини капитал таъмирлаш, қўшимчалар киритиш ишларини бажариш учун сарфланган маблағлар тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар «Баланс сақловчи»га тақдим этилганда ва томонларни розилиги билан, ушбу сарфланган маблағлар суммаси ижара шартномаси бўйича «Баланс сақловчи»га тўланиши лозим бўлган ижара тўлови суммасидан чегириб қолиниши мумкин. Ижара вақтида олинган маҳсулот ва фойда «Ижарага олувчи»нинг мулки ҳисобланади.
б) Белгиланган ижара тўлови суммасига ер солиғи, коммунал харажатлар (ва бошқа турдаги хизматлар) киритилмаган бўлиб, ушбу харажатлар бўйича «Ижарага олувчи» ва «Баланс сақловчи» (мулк эгаси) ўртасида асосий ижара шартномасига қўшимча алоҳида шартнома тузилади ва ушбу шартнома бўйича «Ижарага олувчи» мазкур харажатларни тўлаш мажбуриятини олади.
в) Олий ўқув юртлари, коллежлар, академик лицейлар, ўрта таълим мактабларнинг ичкарисида жойлашган талаба ва ўқувчиларга хизмат кўрсатувчи ошхона, буфет ва бошқа савдо, маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини ижарага олган ижарачилар ёзги таътил даврида (йилнинг июнь, июл ва август ойлари) ижара тўлови тўлашдан озод қилинади.
г) «Ижарага олувчи» ижара шартномасида кўрсатилган давлат мулкидан фойдаланганлиги учун ижара тўловини тўлаш муддати қуйидагича амалга оширилади:
ижара шартномасида ижара тўловини хар ойда тўлаб бориш белгиланганда, ижара тўлови ижара шартномаси қонуний кучга кирган кундан бошлаб ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан «Ижарага берувчи»нинг транзит ҳисоб-рақамига юз фоиз олдиндан тўлаш шаклида амалга оширилади;
Ижара шартномасида ижара тўловини ҳар чоракда тўлаб бориш белгиланганда, ижара тўлови ижара шартномаси қонуний кучга кирган кундан бошлаб ҳар чоракнинг биринчи ойининг 20-кунидан кечиктирмасдан «Ижарага берувчи»нинг транзит ҳисоб-рақамига юз фоиз олдиндан тўлаш шаклида амалга оширилади.