Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Дастурда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунида белгиланган ишсизлар, ёшлар, аёллар, меҳнат бозорида иш топишга қийналадиган шахсларга, ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли тоифаларини ишга жойлаштириш кафолатларини рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилган.
Экспорт қилувчи корхоналарнинг рағбатлантирилишини кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларнинг экспорт қилинишини кенгайтириш, тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар ушбу йўналишда иш ўринлари яратишнинг муҳим омиллари бўлиб хизмат қилади. Хусусан, 2012 йилнинг 1 апрелидан бошлаб валюта кредитлари бўйича асосий қарзларни узиш учун жорий тўловларга йўналтириладиган, валюта киримларининг бир қисмини мажбурий тарзда ваколатли банкларга сотишдан озод қилиниши, янги ишлаб чиқаришларни қуриш, фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни модернизациялаш ва технологик янгилаш, Тошкент вилоятида «Ангрен» махсус индустриал ҳудудининг ташкил этилиши, 2012–2016 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта таъминлаш Дастурининг тасдиқланиши ва бошқа тадбирлар фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларда иш ўринларини янада кўпайтириш баробарида тармоқлараро алоқадор (транспорт, қурилиш ёки ижтимоий инфратузилма соҳалари) тизимларга боғлиқ иш ўринларини яратишга ҳам хизмат қилади.
Иш ўринлари яратишнинг ушбу йўналишдаги асосий тармоғи хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси бўлиб, хусусан, мамлакат ЯИМда хизмат кўрсатиш улушининг мақсадли параметрларига (52,5 фоиз) эришиш доирасида кичик бизнес корхоналарида 267,1 мингта иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Ушбу кўрсаткич хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, кўрсатилаётган хизматнинг, аввало қишлоқ жойларида, турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш ҳамда шунинг асосида мамлакат иқтисодиётининг барқарор ва уйғун ривожланишида хизмат кўрсатиш соҳасининг роли ва аҳамиятини оширишга доир мақсадларга эришилишига бевосита боғлиқ. Ушбу соҳа келгуси йилда 18 фоиздан ортиқроққа ошиши кутилаётган компьютер дастурларини яратиш (электрон таълим ва консультатив хизматларни инобатга олган ҳолда), савдо ва умумий овқатланиш, соғлиқни сақлаш бўйича хизматлар соҳаси айниқса устувор ҳисобланади. Якка тадбиркорликнинг ривожланиши 117,7 минг кишининг бандлигини таъминлайди;
в) уй меҳнати барча турларининг, авваламбор, меҳнат шартномаларига асосланган корхоналар билан боғлиқ ҳолда ҳамда оилавий тадбиркорликнинг ривожланиши 218,4 минг нафар банд бўлмаган фуқарони, асосан кўп болали аёллар, ногиронлар ва аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож бошқа тоифаларини иш билан таъминлашга кўмаклашади. Шу ўринда 2012 йилда қабул қилинган, иқтисодиётнинг турли жабҳаларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг муҳим шакли бўлган оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун зарур қонунчилик базасини яратиш, оилавий бизнес учун ҳуқуқий кафолатларни кучайтириш, иш ўринлари ташкил қилиш имкониятини яратган «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳим аҳамият касб этади. Қонун ҳужжатларида кичик бизнес субъектлари учун назарда тутилган имтиёзлар, преференциялар ва кафолатлар оилавий корхонага ҳам тааллуқли эканлиги алоҳида эътиборга молик.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази