PDF-файлидаги расмий манба
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 2-модда; 2016 й., 48-сон, 547-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сонли Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 30 декабрь,
ПФ–4494-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 декабрдаги ПФ–4494-сонли Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Импорт операцияларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 18 февралдаги ПФ–1930-сонли Фармонининг 2-бандидаги «ваколатли банклар ва божхона органларида» сўзлари «ваколатли банкларда» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида ислоҳотларни эркинлаштириш ва чуқурлаштириш, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш бўйича Дастурларни амалга ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 2 июндаги ПФ–2612-сонли Фармонининг 2-иловаси 5-бўлими «Қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича тадбирлар» устунидаги 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш чора- тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 сентябрдаги ПФ–3321-сонли Фармони 2-бандининг биринчи хатбошидаги «уларни ҳисобга олиш, импорт қилинадиган товарларни божхона орқали баҳолаш бўйича чора-тадбирлар комплексини» сўзлари «импорт қилинадиган товарларни божхона орқали баҳолашни»сўзлари билан алмаштирилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПФ-4858-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 48-сон, 547-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциз солиғига тортиладиган айрим турдаги товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит йўли билан олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 4 октябрдаги ПҚ–703-сонли қарори 1-бандининг учинчи хатбошидаги «товар сифати сертификати» сўзлари чиқариб ташлансин.