PDF-файлидаги расмий манба
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 602-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 30 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 834-23]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сон «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 1999 йил 24 сентябрда тасдиқланган Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 834, 1999 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 12-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор 2013 йилнинг 1 январидан кучга киради.
Раис З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 6 декабрь,
01-02/19-42-сон