Тошкент вилояти ҳокимининг
Қарори
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲУДУДИДА ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН иЖаРА ТЎЛОВИНиНГ ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ ТЎҒРиСИДА
Ўзбекистон Республикасининг «Ижара тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси 1992 йил 1-сон 45-модда; 1993 йил 9-сон 329-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномасн 2000 йил 5-б-сон 153-модда), Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги «Давлат мулкини ижарага бериш тартибинн такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2009 йил 15-сон 186-модда) талаблари асосида, вилоят худудидаги бўш турган бино-иншоотлардан оқилона фойдаланиш, уларга бўлган эҳтиёжни тўлиқ таъминлаш ҳамда кутилаётган ҳаражатлар билан корхона ва ташкилотларнинг ижара тўловидан тушадиган даромадларни тартибга солиш мақсадида, қарор қиламан:
1. Ўзбекистои Республикаси Иқтисодиёт, Молия вазирликлари ва Давлат мулки кўмитасининг 24.12.2010 й. 2-1-7/7-1403, 24.12.2010 й. СБ/08-01-32-14/606 ва 24.12.2010 й. 01/16-18/14-сон хатлари инобатга олинсин.
2. Вилоят ҳудудида Давлат кўчмас мулкидан 2011 йил давомида фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага, ижаратўлови ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар 2-иловага ҳамда ҳудудий зоналар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Давлат мулкини балансида сақловчи ташкилот, корхона ва муассасаларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган давлат мулкидан самарали фойдаланишлари, фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни давлат мулкини ижарага бериш марказига ўз вактида, тўлиқ ва ишончли берилиши, давлат мулкини фақат марказ орқали ижара беришни ташкиллаштирилиши учун шахсан жавоб берадилар.
4. «Тошкент вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази» давлат унитар корхонаси рахбари (А. Хакимов)га:
давлат мулкини ижарага беришни ташкил этпш ва ижарага бериш, ижарага берилаётган мулкларни ва уни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва мониторингини олиб бориш, ижарага бериладиган мулклар бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш ҳамда ижарага берилган мулкни ҳар чоракда хатларини ўтқазиш;
ижара обьектларидан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек ижара тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;
фойдаланилмаётган давлат мулки ижарага берилиши тўғрисидаги эълонларни ва юқорига берилаётган давлат мулки рўйхатини республика ва вилоят даврий нашрларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Монополиядан чикариш ва рақобатни ривожлантириш давлат кўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг веб-сайтларида ҳар чоракда эълон қилиш;
вилоят ҳудудида ҳозирги кунда фойдаланилмаётган бўш турган бино ва иншоотлар, асбоб-ускуналарни аниқлаб, самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда ижарага бериш;
нодавлат хўжалик юритувчи субъектларга ҳамда фуқароларга тегишли нотурар-жойлар на бошқа турдаги мулкларни ижарага беришда ижара қонун ҳужжатлари юзасидан маслаҳатлар бериш, ижара шартномаларини расмийлаштирни ҳамда ҳисобга олиш ва уларга бошқа консалтинг хизматларни ҳақ эвазига амални ёрдам кўрсатиш;
вилоят бўйича мавжуд давлат кўчмас мулки ва уларни ижарага бериш натижасида иш билан таъминланган кўшимча ишчи ўринлари ҳақида вилоят ҳокимлигига ҳар чоракда маълумот бериш вазифаси юклатилсин.
5. Вилоят шаҳар солиқ бошқармаси (Н. Эрбеков), шаҳар ва туман ҳокимликлари худудларда ижара муносабатларини тартибга солиш, ижарага берилаётган объектларни ҳисоботини тўғри юритиш ва бюджетга қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида давлат ташкилотлари, бошқа хўжалик юритувчи субъекглар ва фуқаролар томонидан мулклар, бино ва иншоотларни ижарага берилишида «Ижара маркази»нинг ҳудудий вакиллари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга кўйсинлар.
6. Вилоят шаҳар ва туман ҳокимликларига, мазкур қарорнинг 3-иловасидан келиб чиқиб, мулкнинг жойлашган манзилини инобатга олган ҳолда ўз худудларидаги кўчалар бўйича ҳудудий зоналар коэффициентини белгилаш юклатилсин.
7. Мазкур қарор 2011 йил 1 январдан бошлаб кучга киритилиши белгилансин, қарор қабул қилинган кундан вилоят ҳокимининг 2010 йил 24 февралдаги 81-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари С. Абдуллаев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Р.ХОЛМАТОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 31 декабрь,
295-сон
Вилоят хокимининг 2010 йил 31 декабрдаги 295-сонли карорига
1-ИЛОВА
Тошкент вилоятида Давлат кўчмас мулкидан фойдаланилганлиги учун қўлланадаган ижара тўловининг энг кам миқдордаги ставкалари
Фаолият тури кодлари Ижарачилар фаолияти тури‎ Йиллик энг кам ставка 1 кв.м/сўм ‎

Саноат‎‎

1.‎ 13 100‎ Кимё саноати‎ 1 900‎
2‎. 13 300 Нефт-кимё саноати‎ 1 900 ‎
3‎. 14 100‎ Машинасозлик‎ 1 746‎
4‎. 14 200‎ Дастгохсозлик ва асбобсозлик саноати‎ 1 926‎
5‎. 14 300‎ Ҳисоблаш техника воситалари саноати‎ 1 587‎
6‎. 14 400‎ Трактор ва қишлок хўжалик машинасозлиги‎ 1 513‎
7.‎ 14 500‎ Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлиги‎ 1 634‎
8‎. 14 600‎ Енгил ва озиқ-овқат саноати учун маиший асбоблар машинасозлиги‎ 1 220‎
9‎. 14710‎ Санитар-техник ва газ ускуналари ҳамда буюмлари ишлаб чиқариш‎ 1 920‎
10‎. 14 800‎ Металл конструкция ва буюмлар саноати‎ 1 751‎
11‎. 14 900‎ Машииа ва ускуналарни таъмирлаш‎ 2 910‎
12‎. 14 780‎ Машинасозликнинг бошқа тармоқлари‎ 1 920‎

Ўрмончилик, ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз саноати‎

13.‎ 15 100‎ Ўрмон, ёгоч тайёрлаш саноати‎ 1 962‎
14‎. 15 200‎ Ёғочни қайта ишлаш саноати‎ 1 962‎
15.‎ 15 300‎ Целлюлоза-қоғоз саноати‎ 1 962‎
16.‎ 16 100‎ Қурилиш материаллари саноати‎ 1 728‎

Енгил саноат‎

17‎. 17 100‎ Тўқимачилик саноати‎ 2 069‎
18‎. 17 200‎ Тикувчилик саноати‎ 2 069‎
19‎. 17 300‎ Чарм, мўйна ва пойафзал саноати‎ 2 069‎
20‎. 17 900‎ Енгил саноатнинг бошқа сохалари‎ 2 069‎

‎‎Озиқ-овқат саноати‎‎

21‎. 18 100‎ Озиқ-овқат саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлок ва сут саноатидан ташқари)‎ 2 058‎
22‎. 18 200‎ Гўшт ва сут саноати‎ 2 058‎
23‎. 18 300‎ Балиқчилик саноати‎ 2 058‎
24‎. 19 210‎ Ун-ёрма саноати‎ 2 033‎
25‎. 19 220‎ Комбикорм саноати‎ 1 851‎
26.‎ 19 700‎ Озиқ овқат саноатнинг бошқа сохалари‎ 2 058‎

Саноатиинг бошқа сохалари‎

27.‎ 19 300‎ Тиббиёт саноати‎ 2 046‎
28‎. 19 400‎ Нашриёт саноати‎ 5 579‎
29‎. 19 740‎ Кийим-кечак ва газламадан тайёрланган бошқа буюмларни кимёвий тозалаш, бўяш, ювиш ва уларга ишлов бериш‎ 2 046‎

Қишлоқ хўжалиги‎‎‎

30.‎ 21 100‎ Ўсимлик, қишлоқ (шу жумладан иссиқ хона хўжалиги) 1 га‎ 814 775‎
31.‎ 21 200‎ Чорвачилик‎ 836‎
32.‎ 21 300‎ Балиқчилик‎ 836‎
33‎. 22 200‎ Ветеринария хизмати‎ 2 894‎

Транспорт ва алоқа‎‎‎

34‎. 51 121‎ Автомобил хўжалиги (автосарой, таксопарк, автомобиллар тўхташ жойи, гаражлар, автомобилларни ювиш шахобчалари)‎ 1 978‎
35‎. 52 100‎ Почта алоқаси‎ 1 929‎
36.‎ 52 200‎ Курьер хизмати‎ 3 666‎
37‎. 52 300‎ Электр, радио, уяли ва пейджинг алоқаси‎ 16 481‎

Қурилиш‎‎‎

38. 60 000‎ Қурилиш‎ 2 122‎
39‎. 66 000‎ Лойиха, лойиха-қидирув ташкилотлари‎ 2 251‎

Савдо ва умумий овқатланиш‎‎‎

40.‎ 71 100‎ Улгуржи савдо‎ 5 080‎
41‎. 71 200‎ Чакана савдо‎ 5 080‎
42.‎ 71 300‎ Умумий овқатланиш‎ 5 016‎
43.‎ 71 200‎ Китоб дўконлари‎ 1 090‎
44‎. 71 400‎ Маданий-маиший мақсадларда ва хўжалик мақсадларида ишлаб чиқадиган буюмларни ижарага бериш‎ 5 016‎
45.‎ 71 500‎ Халқ истеъмол молларини олиш ва сотишда воситачилик хизмати‎ 5 016‎
46‎. 80 000‎ Моддий- техника таъминоти ва савдоси‎ 5 016‎
47.‎ 82 000‎ Ахборот-хисоблаш бўйича хизматлар кўрсатиш‎ 5 080‎
48.‎ 82 100‎ Интернет на компьютер тармоғи бўйича хизмат кўрсатиш‎ 4 695‎
49.‎ 84 300‎ Реклама, ваколатлик хизмати‎ 3 794‎
50.‎ 84 400‎ Аудиторлик фаолияти‎ 4 759‎
51.‎ 84 500‎ Маркетинг тадқикот, тижорат, молия ва бошқарув масалалари бўйича маслахат хизматлари‎ 4 759‎
52.‎ 87 100‎ Тахририят ва нашриётлар‎ 2 572‎
53‎. 87 300‎ Металл чиқиндилари ва чиқинди хомашёларни йиғиш ва тайёрлаш‎ 3 408‎
54‎. 90 100‎ Уй-жой хўжалиги (Уй-жой мулкдорлари ширкати объектлари)‎ 2 780‎
55‎. 90 220‎ Мехмонхоналар хўжалиги‎ 5 145‎
56‎. 90 300‎ Ахолини маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турлари‎ 3 408‎
57‎. 90 300‎ Сартарошхона, суратхона, модалар ательеси, пойавзал тузатиш‎ 4 360‎
58‎. 90 300‎ Ҳоммомлар‎ 8 175‎
59‎. Сауналар‎ 16 350‎

‎‎Соғликни сақлаш, жисмоний маданият ва ижтимоий таъминот‎

60‎. 91 510‎ Соғлиқни сақлаш‎ 2 894‎
61‎. 91 600‎ Дам олиш ва сайёхлик‎ 3 666‎
62‎. 91 611‎ Маданий кўнгил очар марказлар (бильярдхона, ўйин автоматлари, дискотекалар ва бошқа)‎ 5 145‎
63‎. 91 700‎ Жисмоний маданият ва спорт‎ 1 865‎
64‎. 71 212‎ Дорихона муассасалари*, оптика ва тиббиёт жихозлари савдо дўконлари‎ 3 344‎

Таълим‎‎

65‎. 92 200‎ Ишчи ва бошка хизматчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш‎ 1 929‎
66‎. 92 310‎ Умумтаълим болалар мактаблари (нодавлат таълим муассасалари учун)‎ 1 415‎
67.‎ Таълим ўкув муассасаларнда умумиий овқатланишни ташкиллаштириш (ошхона, зал ва ёрдамчи бинолари билан бирга)‎ 2 126‎
68‎. 92 400‎ Мактабгача тарбия (нодавлат таълим муассасалари учун)‎ 1 415‎
69‎. 93 000‎ Маданият ва санъат‎ 4 630‎
70‎. 93 132‎ Кўргазмалар‎ 4 630‎
71‎. 93 620‎ Киностудия, овоз ёзиш студиялари‎ 4 502‎
72‎. 95 000‎ Илм-фан ва илм-фан хизматлари‎ 2 251‎

‎‎Молия-кредит фаолияти‎

73.‎ 96 000‎ Молия, кредит, (суғурталаш ва аудиторлик фаолиятидан ташкари) нафақа таъминоти‎ 5 080‎
74.‎ 96 100‎ Банк фаолияти‎ 5 145‎

‎‎Фаолиятнинг бошқа турлари‎

75‎. 96 200‎ Суғурталаш‎ 5 080‎
76‎. 97 820‎ Адвакатлик ҳайъати, фирмаси, бюроси ҳамда хукукий маслахатхоналари‎ 3 408‎
77‎. 98 000‎ Жамоат бирлашмалари‎ 1 415‎
78‎. 80 200‎ Омборхона бино ва иншоотлари‎ 3 859‎
79‎. Да?лат ташкилотларига офис учун мулкни ижарага бериш‎ 2 251‎
80‎. Тижорат ташкилотларига офис учун мулкни ижарага бериш‎ 8 175‎
81‎. Автомобилларга ёқилғи куйиш шахобчалари‎ 5 659‎
*Ўзбекистон Рсепубликаси Вазирлар Махкамасининг 2009 йнл 30 нюндаги 07/10-41-сон мажлис баённомасининг 11-бандига мувофиқ мулкий шаклидан қатъий назар дорихона муассасаларининг филиаилари ҚВП биноларида фаолият кўрсатаётганлиги учун ижара тўловидан озод қилинадилар.
** Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2010 йил 10 ноябрдаги 02/12-57-сонли топшириғига асосан, Ўзбекистон Республикасн Мудофаа вазирлиги Савдо бошқармасининг таркибий қисмлари, ёпиқ ҳарбий шахарчалар ҳамда узоқ гарнизонларида давлат мулкидан фойдаланганликлари учун ижара тўловининг энг кам ставкаси 50%га камайтирилади.
*** Бино ва иншоотларга бириктирилган (ажратилган) майдонларида (фақат асфальтланган ёки бетонлаштирилган) электр, радио, уяли ва пейджинг алоқа антенналарн ўрнатилганда фойдаланиладиган майдон учун ижара хақи тўловлари бино ва иншоотларга ўрнатилган антенналар учун белгиланган ижара ставкалари бўйича хисобланади. Бунда, қурилиш тури бўйича коэиффициенти (Кқ) кўлланилмайди.
**** Вилоят ҳудудила жойлашган ёпиқ турдаги (худудга кириш таъқиқланган) ишчи ошхоналари (фақат корхона ва ташкилотларнинг ишчи ходимлари учун хизмат қиладиган ошхоналар) учун «Тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициентн (Ко) кўлланилмайди.
Вилоят хокимининг 2010 йил 31 декабрдаги 295-сонли карорига
2-ИЛОВА
Ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициент:
1- Ҳудудий зопалар коэффициенти (Кз) вилоят ҳудуди зоналари рўйхати 3- иловада.
2- Бинонинг курилиш тури бўйича коэффициенти (Кқ)
алоҳида турган бино — 1,5
бинонинг ички қисмида жойлашган ва тақаб курилган — 1,0
бинонинг юқори қисми, чердак, болохона — 0,7
ярим ергўла, ертўла — 0,5
3- Туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти (Кҳ)
ер майдони мавжуд бўлганда — 0,8
4- Тижорат максадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (Ко)
асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашганда — 0,5
иккинчи даражали автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашганда — 0,4
Бинолар ва иншоотлар буйича ижара тўловини ҳисоблаб чиқиш куйидаги тарзда аниқланади:
Тс = Эс * Кз * (Кқ+Кҳ+Ко).
бунда:
Тс- бир йилга бир кв.метр учун ижара тўловининг таянч ставкаси;
Эс- бир йилга бир кв.метр учун энг кам ставка.
Вилоят хокимининг 2010 йил 31 декабрдаги 295-сонли карорига
3-ИЛОВА
Ҳудудий зоналар
рўйхати
№‎ Шаҳар ва туманлар номн‎ Зоналар‎ Ҳудудий зоналар коэффициенти‎
1‎. Олмалиқ шахри Ангрен шаҳри Чирчиқ шаҳри‎ 1.2.3‎ 1,8 дан - 2,7 гача‎
2‎. Оҳангарон шаҳри Бекобод шаҳри Янгийўл шаҳри‎ 1.2.3‎ 1,7 дан-2,3 гача‎
3‎. Зангиота тумани Қибрай тумани‎ 1.2.3‎ 1,8 дан - 2,3 гача‎
4‎. Қолган туманлар (жами 12 та)‎ 1.2‎ 1,5 дан - 1,8 гача‎