LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли «Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақа ва қўшимча тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ва ушбу соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали давлат хизмати сифатини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонунини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар ҳамда 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга, ёшидан қатъий назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги ПФ-128-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 06/22/128/0369-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига:
бир ой муддатда — «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига давлат пенсиялари миқдорларини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда ҳисоблаш тартибини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни;
икки ой муддатда — ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқатни йўқотиш даражасини аниқлашнинг аниқ мезонларини белгиловчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини;
уч ой муддатда — давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлашнинг бирхиллаштирилган тартибини, пенсия имтиёзларини қўллашни ва фуқароларнинг пенсия таъминоти билан боғлиқ бошқа масалаларни тасдиқлаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 377-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
1. Ушбу Низом ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (кейинги ўринларда — ОИВ инфекцияси), шунингдек, ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка (кейинги ўринларда — орфан касаллик) чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар ҳамда 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойлик нафақалар (кейинги ўринларда — нафақа) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Нафақа Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
2. Нафақа олиш ҳуқуқига тиббий хулоса мавжуд бўлган тақдирда ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар (кейинги ўринларда — ногиронлиги бўлган бола), касалликнинг босқичидан қатъи назар ОИВ инфекциясига ёки орфан касаллигига чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар, шунингдек, тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда — ТИЭК) томонидан болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган деб эътироф этилган 18 ёшдан катта шахслар (кейинги ўринларда — 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс) эгадирлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
3. Нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан сўнг бирор-бир муддат билан чеклашсиз, исталган вақтда унинг тайинланиши учун мурожаат қилишлари мумкин.
4. Нафақа қонунчиликда белгиланган миқдорда тайинланади. Бунда ОИВ инфекциясига ёки орфан касаллигига чалинган 18 ёшгача бўлган шахсларга нафақа қонунчиликда ногиронлиги бўлган болалар учун белгиланган миқдорда тайинланади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Нафақани тайинлаш давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтиш орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси бўлими) томонидан амалга оширилади ҳамда нафақани етказиб бериш (топшириш) ваколати юкланган ташкилот ёки нафақа олувчининг хоҳишига кўра пул маблағлари фуқароларнинг депозит ҳисобварақларига пул ўтказиш йўли билан тижорат банкининг филиали орқали тўланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 248-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/248/0386-сон)
ОИВ инфекциясига ёки орфан касаллигига чалинган шахс ва 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс томонидан;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
ОИВ инфекциясига ёки орфан касаллигига чалинган шахснинг ва муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
ногиронлиги бўлган боланинг, шунингдек ОИВ инфекциясига ёки орфан касаллигига чалинган 18 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, оилага тарбияга олган (патронат) тутинган ота-онаси (кейинги ўринларда — тутинган ота-она), васийси ёки ҳомийси томонидан давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
51. Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга нафақа тайинлаш тўғрисидаги мурожаат манзил-колония маъмурияти томонидан бевосита манзил-колония жойлашган ердаги Давлат хизматлари марказига берилади
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 248-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/248/0386-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 248-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/248/0386-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 248-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/248/0386-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 248-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/248/0386-сон)
9. Нафақа тайинлашни сўраб ногиронлик белгиланган ёки касалликнинг босқичидан қатъи назар ОИВ инфекциясига ёки орфан касаллигига чалинганлиги тўғрисидаги тиббий хулоса берилган кундан бошлаб олтмиш кун ичида мурожаат этилган бўлса, нафақа ногиронлик белгиланган ёки ОИВ инфекциясига ёки орфан касаллигига чалинганлиги тўғрисидаги тиббий хулоса берилган кундан эътиборан тайинланади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши муносабати билан чекловчи чоралар (карантин) жорий этилганда, агар фуқаролар чекловчи чоралар (карантин) даврида ёки улар тугатилгандан кейин нафақа тайинлашни сўраб бир ой ичида мурожаат қилган бўлса, уларга нафақа уни олиш ҳуқуқи юзага келган кундан эътиборан тайинланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги ПФ-128-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 06/22/128/0369-сон)
18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсга нафақа ногиронликнинг бутун даврига тайинланади. Ногиронлиги бўлган болага нафақа тиббий хулоса берилган муддатга тайинланади.
ОИВ инфекциясига ёки орфан касаллигига чалинган шахсга нафақа у 18 ёшга тўлгунгача бўлган муддатга тайинланади.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Нафақа ТИЭКнинг маълумотида кўрсатилган ногиронлик муддати белгиланган сўнгги ой учун, давлат тиббиёт муассасасининг хулосасида кўрсатилган ногиронлик муддати белгиланган сўнгги ой учун ҳамда ОИВ инфекциясига ёки орфан касаллигига чалинган шахсга у 18 ёшга тўлган ой учун тўлиқ миқдорда тўланади.
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
10. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 248-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/248/0386-сон)
11. Нафақа тайинлаш ёки нафақа тайинлаш рад этилиши тўғрисидаги қарор юзасидан мурожаат қилувчи томонидан бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга шикоят қилиниши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 248-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/248/0386-сон)
12. Ариза тақдим этилган барча ҳужжатлар билан биргаликда нафақа олувчининг алоҳида шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида сақланади.
Нафақа тайинлаш учун Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганида маълумотлар «Пенсия» ахборот тизимида сақланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 248-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/248/0386-сон)
13. Нафақа Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ногиронлиги бўлган боланинг, ОИВ инфекциясига ёки орфан касаллигига чалинган 18 ёшгача бўлган шахснинг ва 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахснинг ёки уларнинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, тутинган ота-онаси, васийси ёки ҳомийсининг хоҳишига кўра доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тўланади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга нафақа яшаш гувоҳнома (ID-картаси) амал қиладиган муддат давомида тўланади.
Нафақа олувчининг доимий яшаш ёки вақтинчалик турган жойи мавжуд бўлмаса ёхуд яшаш учун рухсатноманинг кейинги санаси ўртасида узилиш мавжуд бўлган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими томонидан нафақани тўлаш доимий яшаш, вақтинчалик турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг ёки яшаш учун рухсатноманинг янги санасидан бошлаб давом эттирилади.
Бунда нафақани тўлаш нафақа тўлаш тўхтатилган пайтдан, бироқ ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган пайтдан бошлаб давом эттирилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 248-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/248/0386-сон)
14. Нафақаларни тўлаш ҳар ойда Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан белгиланган муддатларда, бироқ жорий тўлов ойидан кечикмай амалга оширилади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
15. Қайта тиббий текширишдан ўтказиш муддати ўтказиб юборилганда нафақаларни тўлаш «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 55-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Нафақалар ногиронлик муддати белгиланган сўнгги ой учун, ОИВ инфекциясига ёки орфан касаллигига чалинган шахсга эса у 18 ёшга тўлган ой учун тўлиқ миқдорда тўланади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Нафақа олувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчганда нафақани тўлаш янги яшаш жойи бўйича тегишли Пенсия жамғармаси бўлими томонидан давом эттирилади. Бундай ҳолда нафақа тўлаш илгариги яшаш жойи бўйича нафақа тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб давом эттирилади. Нафақа олувчиларни ҳисобдан чиқариш ва янги яшаш жойида ҳисобга олиш тартиби, шунингдек, уларнинг йиғма жилдларини жўнатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс, ногиронлиги бўлган бола ёхуд ОИВ инфекциясига ёки орфан касаллигига чалинган 18 ёшга тўлмаган шахс доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетганда нафақа тўлаш тўхтатилади;
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Нафақа тўлашнинг тўхтатилиши ёки қайта тикланишига олиб келадиган бошқа ҳолатлар (нафақа тайинланган шахслар тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганда ёки «Меҳрибонлик», «Саховат», «Мурувват» уйларига ва шу кабиларга юборилганлиги ёки ундан қайтиб келганлиги сабабли тўлиқ давлат таъминотидан чиқарилганда, ногиронлиги бўлган болани тарбиялаш учун оилага қабул қилиш тўғрисидаги битим бекор қилинганда) пайдо бўлганда нафақа тўлаш тегишли ҳолатлар пайдо бўлган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўхтатилади ёки тикланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги ПФ-128-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 06/22/128/0369-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги ПФ-128-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 06/22/128/0369-сон)
16. 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс, ногиронлиги бўлган бола ёки ОИВ инфекциясига ёки орфан касаллигига чалинган 18 ёшга тўлмаган шахс озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган тақдирда, тайинланган нафақани тўлаш тўхтатилади ва жазони ўташдан озод этилгандан кейин тикланади (манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар бундан мустасно).
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
17. Олувчи томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган ҳисобланган нафақа суммаси уни олиш учун мурожаат қилингандан олдинги ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган муддат учун бир йўла тўланади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 4-модда)
Пенсия жамғармаси бўлимининг айби билан ўз вақтида олинмаган нафақа суммаси бирор-бир муддат билан чеклашсиз бир йўла тўланади.
18. ОИВ инфекциясига ёки орфан касаллигига чалинган шахсга ва 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсга тайинланган нафақа унга унинг ҳақ тўланадиган ишни бажаришидан ёки бошқа турдаги даромадлар (стипендиялар, алиментлар ва шу кабилар) олишидан қатъи назар тўланади.
Ногиронлиги бўлган болага, шунингдек, ОИВ инфекциясига ёки орфан касаллигига чалинган 18 ёшга тўлмаган болага тайинланган нафақа унга бошқа пенсиялар ва нафақалар, шу жумладан, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақаси олишидан қатъи назар тўланади.
Ҳар хил нафақаларнинг турларини олиш ҳуқуқига эга бўлган ОИВ инфекциясига ёки орфан касаллигига чалинган 18 ёшдан катта шахсга ва 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсга унинг танлаши бўйича нафақанинг бир тури тайинланади.
Нафақага ёки «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат пенсиясининг турларидан бирига ҳуқуқи бўлган ОИВ инфекциясига ёки орфан касаллигига чалинган 18 ёшдан катта шахсга ва 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсга унинг ўзи танлаган нафақа ёки давлат пенсиясининг турларидан бири тайинланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
19. Тайинланган нафақа 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс, ногиронлиги бўлган бола ёхуд ОИВ инфекциясига ёки орфан касаллигига чалинган 18 ёшга тўлмаган шахс тўлиқ давлат таъминотида бўлган давр учун тўланмайди.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
20. Нафақа миқдори ўзгаришига ёки уни тўлаш тўхтатилишига олиб келадиган ҳолатлар пайдо бўлган тақдирда нафақа олувчи ўн кун муддатда бу ҳақда унга нафақа тўлайдиган Пенсия жамғармаси бўлимига хабар қилиши шарт.
201. Нафақадан чегирмалар «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 65-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилиши мумкин.
(201-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 372-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 4-модда)
21. Ногиронлиги бўлган болага, ОИВ инфекциясига ёки орфан касаллигига чалинган 18 ёшга тўлмаган шахсга ёки 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсга тегишли бўлган ва унинг вафот этиши сабабли олинмай қолган нафақа суммаси мерос таркибига киритилмайди ва унинг ота-онасига, эрига (хотинига), шунингдек, ногиронлиги бўлган бола, ОИВ инфекциясига ёки орфан касаллигига чалинган 18 ёшга тўлмаган шахс ёки 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс билан у вафот этган кунда бирга яшайдиган оила аъзоларига тўланади.
Ногиронлиги бўлган бола, ОИВ инфекциясига ёки орфан касаллигига чалинган 18 ёшга тўлмаган шахс ёки 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс вафот этган ой учун тўлиқ олинмай қолинган нафақа суммаси юқорида кўрсатиб ўтилган шахсларга вафот этган ой учун тўлиқ миқдорда тўланади.
Бир неча шахс мурожаат қилишганда уларга тегишли нафақа суммаси улар ўртасида тенг миқдорда тақсимланади.
Кўрсатиб ўтилган сумма, уни олиш учун ногиронлиги бўлган бола, ОИВ инфекциясига ёки орфан касаллигига чалинган 18 ёшга тўлмаган шахс ёки 18 ёшдан катта ногиронлиги болаликдан бўлган шахс вафотидан кейин 6 ойдан кечикмай мурожаат қилинган тақдирда тўланади.
Ногиронлиги бўлган бола, 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларнинг олинмай қолган нафақа суммаси ногиронлик белгиланган муддатдан ошмаган давр учун, ОИВ инфекциясига ёки орфан касаллигига чалинган шахсларга 18 ёшдан ошмаган давр учун тўланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
23. ОИВ инфекциясига ёки орфан касаллигига чалинган шахсга ёки 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсга «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат пенсиясининг турларидан бири тайинланганда нафақа тўлаш тўхтатилади, пенсия эса нафақа охирги марта тўланган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
24. Нафақаларни тўлаш, етказиб бериш ва қайта юбориш бўйича харажатларни молиялаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(2-илова номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги ПФ-128-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 06/22/128/0369-сон)
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга, ёшидан қатъий назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга (кейинги ўринларда — меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар), болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга ҳар ойлик нафақаларни (кейинги ўринларда — нафақа) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги ПФ-128-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 06/22/128/0369-сон)
Нафақа Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 372-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 4-модда)
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 248-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/248/0386-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги ПФ-128-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 06/22/128/0369-сон)
3. Нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан сўнг бирор-бир муддат билан чеклашсиз, исталган вақтда унинг тайинланиши учун мурожаат қилишлари мумкин.
4. Нафақа қонунчиликда белгиланган миқдорда тайинланади. Нафақаларни тайинлаш давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтиш орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси бўлими) томонидан амалга оширилади ҳамда нафақани етказиб бериш (топшириш) ваколати юкланган ташкилот ёки нафақа олувчининг хоҳишига кўра пул маблағлари фуқароларнинг депозит ҳисобварақларига пул ўтказиш йўли билан тижорат банкининг филиали орқали тўланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Саховат» уйларида ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатларида яшовчи давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга, уларнинг шахсий сарф-харажатлари учун тегишли ёшга доир ёки ногиронлик нафақасининг 20 фоизи миқдоридаги маблағ тўлаб борилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги ПФ-128-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 06/22/128/0369-сон)
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддаси биринчи қисмининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган 7 йилдан кам иш стажи мавжуд бўлиб, ёшга доир пенсия тайинлаш учун етарли иш стажига эга бўлмаган шахсларга тайинланади.
(5-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июлдаги 230-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 28-сон, 336-модда)
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 декабрдаги 1042-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2019 й., 09/19/1042/4238-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 248-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/248/0386-сон)
8. Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ёшга доир нафақа фарзанди ногиронлиги бўлган деб эътироф этилганлиги тўғрисида Тиббий — ижтимоий эксперт комиссиясининг (кейинги ўринларда — ТИЭК) ногиронлик тўғрисидаги маълумотномаси билан тасдиқланган тақдирда тайинланади. Бунда нафақа миқдори пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахслар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларнинг нафақаси миқдорида белгиланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
9. Ногиронлик нафақаси ногиронлик содир бўлган ҳолларда, ёшидан қатъи назар, иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга тайинланади ва тўланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 сентябрдаги 766-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/766/1964-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 248-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/248/0386-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 248-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/248/0386-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 248-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/248/0386-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 248-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/248/0386-сон)
131. Парваришлаш нафақаси ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорларда тайинланади. Бунда, парваришлаш нафақаси ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага ногиронлик белгиланган муддатга тайинланади.
Қонуний вакилга ҳар бир ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши учун алоҳида парваришлаш нафақаси тайинланади.
132. Парваришлаш нафақаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган касалликлар рўйхатига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан берилган ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг ўзгалар парваришига муҳтожлиги тўғрисидаги электрон маълумотга асосан тайинланади.
133. Парваришлаш нафақаси қонуний вакилга (отаси, онаси, васийси, ҳомийси, оилага тарбияга олувчиси (патронат) ва фарзандликка олувчиси) ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган бола 18 ёшга тўлгунига қадар тайинланади.
(III1 боб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги ПФ-128-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 06/22/128/0369-сон)
14. «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича давлат пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари боқувчисини йўқотганлик нафақаси олиш ҳуқуқига эгадирлар.
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида айтиб ўтилган шахслар оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзолари жумласига киритиладилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 июндаги ПФ-6241-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2021 й., 06/21/6241/0527-сон — 2021 йил 1 июлдан кучга киради)
16. Нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс вафот этган тақдирда вафот этганнинг оила аъзоларига нафақа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда тайинланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 июндаги ПФ-6241-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2021 й., 06/21/6241/0527-сон — 2021 йил 1 июлдан кучга киради)
161. Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзоларининг барчасига ушбу Низомда белгиланган миқдорда битта умумий нафақа тайинланади. Оила аъзосининг талабига кўра унинг нафақадаги улуши ажратилади ва унга алоҳида тўланади. Бунда тайинланган нафақанинг умумий миқдори олувчиларнинг умумий сонига бўлинади.
Бошқа туманда (шаҳарда) яшайдиган оила аъзоси ўзига нафақа улушини тайинлаш ёки ажратиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилганда, мурожаат қилганнинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими оиланинг барча аъзоларига ҳужжатларни расмийлаштирадиган ёки ушбу оиланинг амалдаги ҳужжатлар йиғмажилди турган Пенсия жамғармаси бўлимига тегишли хабарномани юборади. Хабарномага ариза ва янгидан мурожаат қилган оила аъзосининг нафақа олиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатлар илова қилинади. Ушбу ҳолатда нафақа боқувчисини йўқотганлик нафақасидан улуш ажратиб бериш тўғрисида мурожаат қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тайинланади.
Йиғмажилдни расмийлаштиришда барча ҳолларда унга оила ҳар бир аъзосининг нафақага бўлган ҳуқуқини тасдиқлайдиган барча ҳужжатлар тикиб қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(161-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 июндаги ПФ-6241-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2021 й., 06/21/6241/0527-сон — 2021 йил 1 июлдан кучга киради)
(161-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 372-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 4-модда)
17. Нафақа давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганида Пенсия жамғармасининг бўлими томонидан тайинланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 248-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/248/0386-сон)
171. Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга нафақа (парваришлаш нафақаси бундан мустасно) тайинлаш тўғрисида манзил-колония маъмурияти томонидан бевосита манзил-колония жойлашган ердаги Давлат хизматлари марказига мурожаат қилинади.
(171-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги ПФ-128-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 06/22/128/0369-сон)
172. «Саховат» уйларида ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатларида яшовчи шахсларга нафақа тайинлаш тўғрисида мазкур ташкилотлар маъмурияти томонидан ташкилот жойлашган ердаги Давлат хизматлари марказига мурожаат қилинади.
(172-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг2022 йил 29 апрелдаги ПФ-128-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 06/22/128/0369-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 248-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/248/0386-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 248-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/248/0386-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 248-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/248/0386-сон)
21. Ёшга доир нафақа тайинлашни сўраб ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ёшга тўлгандан сўнг олтмиш кун ичида;
боқувчисини йўқотганлик нафақасини тайинлашни сўраб нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс вафот этган кундан бошлаб олти ой ичида;
парваришлаш нафақасини тайинлашни сўраб ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ўзгалар парваришига муҳтожлиги белгиланганидан сўнг олтмиш кун ичида мурожаат этилган бўлса, нафақа уни олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан эътиборан тайинланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши муносабати билан чекловчи чоралар (карантин) жорий этилганда, агар фуқаролар чекловчи чоралар (карантин) даврида ёки улар тугатилгандан кейин нафақа тайинлашни сўраб бир ой ичида мурожаат қилган бўлса, уларга нафақа уни олиш ҳуқуқи юзага келган кундан эътиборан тайинланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги ПФ-128-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 06/22/128/0369-сон)
22. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади.
23. Нафақа тайинлаш ёки нафақа тайинлаш рад этилиши тўғрисидаги қарор юзасидан мурожаат қилувчи томонидан бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга шикоят қилиниши мумкин.
(21 — 23-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 248-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/248/0386-сон)
24. Ариза тақдим этилган барча ҳужжатлар билан бирга ва нафақа тайинлаш тўғрисидаги қарор нафақа олувчининг алоҳида шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида сақланади.
Нафақа тайинлаш учун Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганида маълумотлар «Пенсия» ахборот тизимида сақланади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 248-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/248/0386-сон)
25. Нафақаларни тўлаш ҳар ойда, Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан белгиланган муддатларда, бироқ жорий тўлов ойидан кечикмай амалга оширилади.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Нафақалар ногиронлик муддати белгиланган сўнгги ой учун, меҳнатга лаёқатли бўлмаган оила аъзосининг 18 ёшга тўлган ой учун, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган бола 18 ёшга тўлган ой учун тўлиқ миқдорда тўланади.
(25-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг2022 йил 29 апрелдаги ПФ-128-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 06/22/128/0369-сон)
Нафақа нафақа олувчининг хоҳишига кўра доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тўланади. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга нафақа яшаш гувоҳномаси (ID-картаси) амал қиладиган муддат давомида тўланади.
Доимий яшаш ёки вақтинчалик турган жойи мавжуд бўлмаса ёхуд яшаш учун рухсатноманинг кейинги санаси ўртасида узилиш мавжуд бўлган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими томонидан нафақани тўлаш доимий яшаш, вақтинчалик турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг ёки яшаш учун рухсатноманинг янги санасидан бошлаб давом эттирилади.
Бунда нафақани тўлаш нафақа тўлаш тўхтатилган пайтдан, бироқ ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган пайтдан бошлаб давом эттирилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 248-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/248/0386-сон)
26. Қайта тиббий текширишдан ўтказиш муддати ўтказиб юборилганда нафақаларни тўлаш «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 55-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Нафақа олувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчганда нафақани тўлаш янги яшаш жойи бўйича тегишли Пенсия жамғармаси бўлими томонидан давом эттирилади. Бундай ҳолда нафақа тўлаш илгариги яшаш жойи бўйича нафақа тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб давом эттирилади. Нафақа олувчиларни ҳисобдан чиқариш ва янги яшаш жойида ҳисобга олиш тартиби, шунингдек уларнинг йиғма жилдларини жўнатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 248-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/248/0386-сон)
Нафақа олувчи доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетганда нафақа тўлаш тўхтатилади.
Нафақа тўлашнинг тўхтатилиши ёки қайта тикланишига олиб келадиган бошқа ҳолатлар (нафақа тайинланган шахслар тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганда ёки «Меҳрибонлик», «Саховат», «Мурувват» уйларига ва шу кабиларга юборилганлиги ёки ундан қайтиб келганлиги сабабли тўлиқ давлат таъминотидан чиқарилганда) пайдо бўлганда нафақа тўлаш тегишли ҳолатлар пайдо бўлган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўхтатилади ёки тикланади.
Бунда, «Саховат» уйларида ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатларида яшовчи шахсларга, Давлат хизматлари марказига қилган мурожаатларига асосан нафақанинг 20 фоизи тўланади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги ПФ-128-сонли Фармонига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 06/22/128/0369-сон)
27. Нафақа олувчи озодликдан маҳрум этишга ҳукм этилган тақдирда тайинланган нафақани тўлаш тўхтатилади ва жазодан озод этилгандан кейин тикланади (манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар бундан мустасно).
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 248-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/248/0386-сон)
28. Олувчи томонидан ўз вақтида талаб қилинмаган ҳисобланган нафақа суммаси уни олиш учун мурожаат қилишдан олдинги ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган муддат учун бир йўла тўланади.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 4-модда)
Пенсия жамғармаси бўлимининг айби билан ўз вақтида олинмаган нафақа суммаси бирор-бир муддат билан чеклашсиз бир йўла тўланади.
29. Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган, нафақаларнинг ҳар хил турларини олиш ҳуқуқига эга бўлган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга уларнинг танлови бўйича нафақаларнинг бир тури тайинланади, парваришлаш нафақаси бундан мустасно.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги ПФ-128-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 06/22/128/0369-сон)
30. Тўланаётган нафақалар миқдорини ўзгартиришга ёки нафақа тўлаш тўхтатилишига сабаб бўлувчи ҳолатлар пайдо бўлган тақдирда, нафақа олувчи бу ҳақда ўн кун муддатда унга нафақа тўлайдиган Пенсия жамғармаси бўлимига хабар қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 мартдаги 229-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2019 й., 09/19/229/2786-сон)
Нафақадан чегирмалар «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 65-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 372-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 4-модда)
31. Нафақа олувчига тегишли бўлган ва унинг вафоти муносабати билан тўлиқ олинмай қолган нафақа суммаси меросга киритилмайди ва унинг ота-онасига, эрига (хотинига), шунингдек нафақа олувчи вафот этган кунда у билан бирга яшаётган оила аъзоларига тўланади.
Нафақа олувчи вафот этган ой учун тўлиқ олинмай қолган нафақа миқдори юқорида кўрсатиб ўтилган шахсларга вафот этган ой учун тўлиқ миқдорда тўланади.
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 248-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/248/0386-сон)
Кўрсатиб ўтилган сумма унинг учун нафақа олувчи вафотидан кейин 6 ойдан кечикмай мурожаат қилинган тақдирда тўланади.
(32-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
33. Боқувчисини йўқотганлик нафақасини тайинлашда оиланинг ҳисобга олинадиган сон таркиби ўзгарганда, тайинланган нафақани қайта ҳисоблаб чиқиш ушбу ҳолатлар бошланган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади.
34. Нафақа олувчига «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат пенсияси турларидан бири тайинланганда нафақа тўлаш тўхтатилади, пенсия эса нафақа охирги марта тўланган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўланади.
35. Нафақаларни тўлаш, етказиб бериш ва қайта юбориш бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 декабрдаги 1042-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2019 й., 09/19/1042/4238-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 377-модда)
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори 1-бандининг еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбоши ҳамда қарорга 4 ва 5-иловалар.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Болаликдан ногиронларга, қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида» 1994 йил 24 июндаги 319-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 6-сон, 33-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Пенсия тайинлаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга қўшимча киритиш ҳақида» 1995 йил 8 августдаги 311-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 8-сон, 27-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1999 йил 30 апрелдаги 202-сон қарорига 1-илова 4-бандининг иккинчи, учинчи, олтинчи, еттинчи ва ўн биринчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й, 4-сон, 22-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларнинг баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2001 йил 1 мартдаги 103-сон қарорига илованинг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й, 3-сон, 13-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарорига 3-илованинг 6, 7, ва 12-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й, 4-сон, 21-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2005 йил 27 январдаги 35-сон қарорига илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й, 1-сон, 5-модда).
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарори) 2009 йил 9 февралдаги 36-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й, 2-сон, 10-модда).
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорлари)» 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига 1-илова 5-бандининг еттинчи хатбоши ва 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда).