19.02.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2198
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг қарори, 19.02.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2198
Кучга кириш санаси
01.03.2011
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сонли «Коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 8-сон, 39-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 февралдаги ПҚ-5-сонли «Коммунал хизматлар тарифларининг асоссиз равишда ўсиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда улар учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши учун истеъмолчиларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 31-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 июлдаги 271-сонли «Уй-жой-коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашга босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги, 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 2-сон, 9-модда), 2001 йил 18 апрелдаги 178-сонли «Аҳолига коммунал хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 8-сон, 40-модда) ва 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ўзкоммунхизмат» агентлиги қарор қиладилар:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сон «Коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 8-сон, 39-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 февралдаги ПҚ-5-сон «Коммунал хизматлар тарифларининг асоссиз равишда ўсиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда улар учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши учун истеъмолчиларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 31-модда) қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 июлдаги 271-сон «Уй-жой-коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашга босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги, 1999 йил 5 февралдаги 54-сон «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 2-сон, 9-модда), 2001 йил 18 апрелдаги 178-сон «Аҳолига коммунал хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 8-сон, 40-модда) ва 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ ташкилотлар — табиий монопол субъектлари (кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) томонидан коммунал хизматлар (сув таъминоти, канализация, иссиқ сув таъминоти ва марказлашган иситиш хизмати)га тарифларни шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш тартибини тартибга солади.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 147-моддасида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52(I)-сон, ) назарда тутилган харажатлар коммунал хизматига тасдиқланадиган тарифни шакллантиришда харажатлар ҳисобига олинмайди, юқори органлар ва ташкилотнинг бирлашмаси таъминотига ажратмалар бўйича харажатлар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 313, 317 ва 3252-моддаларига мувофиқ коммунал хўжалик тизимининг иссиқлик, сув таъминоти ташкилотлари учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг солиқ солинадиган базаси этиб, маҳсулотларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қўшилган қиймат солиғи ва тегишинча иссиқлик таъминоти ташкилотлари учун иссиқлик энергиясининг, сув таъминоти ташкилотлари учун сувнинг харид қиймати чегириб ташланган ҳолда реализация қилинган ҳажми ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 129-моддасига мувофиқ Давлат субсидиясидан даромадлар солиқ солишда жами даромадга киритилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 июлдаги 271-сон «Уй-жой-коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиш муносабати билан меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» ги қарорига биноан аҳолига марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун иссиқлик энергияси меъёрлари миқдори Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.