(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 6-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 30 октябрдаги 189-сонли қарори асосида киритилган ўзгартиришлар билан)
Суд амалиётида вужудга келаётган саволлар муносабати билан ва «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (бундан буён матнда «Банкротлик тўғрисида»ги Қонун, Қонун деб юритилади) бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига мувофиқ қуйидаги тушунтиришларни беришга қарор қилади.
1. «Банкротлик тўғрисида»ги Қонун барча юридик шахсларга (давлат корхоналарига ва нотижорат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди, бундан матлубот кооперативи ёки ижтимоий фонд шаклида иш юритаётган юридик шахслар мустасно) ва якка тартибдаги тадбиркорларга, шунингдек, агар пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик аввалги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиққан бўлса, тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда)
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, шунингдек унинг ҳудудий органларининг (бундан буён матнда банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи деб юритилади) банкротлик ишлари юзасидан берган аризалари ва илтимосномалари Қонунда белгиланган энг қисқа муддатларда кўриб чиқилиши лозим.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда)
Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи, шунингдек давлат солиқ хизмати органи ва прокурорнинг қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризалари иқтисодий судлар томонидан давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул қилинади. Иқтисодий суд томонидан ариза қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи қарздордан ундирилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан кредиторнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган аризани қаноатлантириш рад этилган тақдирда, давлат божи ариза қайси шахснинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган бўлса, шу шахсдан ундирилади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда)
Белгиланган тартибда ва миқдорда почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса, ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 155-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига асосан қайтарилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
3. Қарздор, агар унинг Қонуннинг 4-моддасида белгиланган муддатда пул мажбуриятларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслигидан далолат берувчи ҳолатлар мавжуд бўлса, пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича мажбурияти юзага келган муддатдан қатъи назар, банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат этишга ҳақли.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда)
4. Давлат солиқ хизмати органи ва бошқа ваколатли орган (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ундирилиши устидан назорат олиб борувчи ваколатли орган)нинг қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий тўловлар бўйича қарзни олишга доир чоралар кўрилганлиги ҳақида далиллар илова қилиниши керак. Аризага кредиторнинг қарзни ундириш тўғрисидаги суд қарори, ижро ҳужжати (ижро варақаси, қарздор томонидан акцептланган тўлов талаблари, нотариуснинг ижро хати ва бошқалар) ёки кредитор талаблари қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлса, илова қилинади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда)
Ҳисоб рақамга қўйилган ва қарздорнинг пул маблағлари йўқлиги учун банк бажармаган инкассо топшириқномаларининг аризага илова қилиниши давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан қарзни олишга доир чоралар кўрилганлигининг далили бўлиши мумкин.
Давлат солиқ хизмати органи қарздорнинг мол-мулки мавжуд бўлганда солиқ қарзини ундиришни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги иқтисодий суднинг қарорини ва ундиришни мол-мулкка қаратиш натижасида солиқ қарзи тўланмаганлигини тасдиқловчи далилларни аризага илова қилиши шарт.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
5. Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ қарздор раҳбари, тугатиш комиссияси аъзолари ёки тугатувчи томонидан иқтисодий судга қарздорнинг аризаси тақдим этилмаганлиги Қонуннинг 8-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган муддат тугаганидан кейин юзага келган қарздорнинг кредиторлар олдидаги пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича қарздор раҳбарининг, тугатиш комиссияси аъзоларининг ёки тугатувчининг субсидиар жавобгарлигига сабаб бўлади. Қайд этилган шахсларнинг субсидиар жавобгарлиги фуқаролик ишлари бўйича судларда кўрилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
6. Қонуннинг 10-моддасига кўра иқтисодий суд қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритиш учун қабул қилиб олган пайтдан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини қондириш мақсадида якка тартибда мурожаат этишга ҳақли эмас.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда)
Агар банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилгандан кейин қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза берилгунга қадар пайдо бўлган қарзни ундириш ҳақида кредитордан иқтисодий судга даъво аризаси келиб тушган бўлса, даъво аризасини қабул қилиш ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ рад этилади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда)
Агар кўрсатилган ҳолатлар даъво аризаси (ариза) иш юритувга қабул қилингандан кейин аниқланса, у ҳолда даъво аризаси ИПК 107-моддасининг 9-бандига асосан кўрмасдан қолдирилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
7. Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани қабул қилишда судья қарздор юридик шахсга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг камида уч юз бараваридан, қарздор шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхонага нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг камида беш минг бараваридан, қарздор якка тартибдаги тадбиркорга ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсга нисбатан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг камида йигирма бараваридан кам бўлмаган миқдорда жами қарзи мавжудлигини ва бу мажбуриятлар юзага келган кундан эътиборан уч ой, қарздор шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхона олти ой давомида бажарилмаганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни текшириши зарур. Агар бундай ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса, аризани қабул қилиш Қонун 45-моддасининг бешинчи қисми ва ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан рад этилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда)
8. Судья банкротлик тўғрисидаги ишни суд мажлисида кўришга тайёрлаш билан бир вақтда кузатув таомилини жорий этиш масаласини ҳал қилиши лозим (Қонуннинг 48 ва 62-моддалари). Аризани иш юритишга қабул қилиш ва банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги иқтисодий суднинг ажримида кузатув таомили жорий этилганлиги кўрсатилади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Мол-мулки мавжуд бўлган қарздор юридик шахсга нисбатан банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилинганда, унда муваққат бошқарувчининг номзоди кўрсатилади. Аризада муваққат бошқарувчининг номзоди кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда иқтисодий суд аризачидан ёки банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органидан ёхуд суд бошқарувчиларининг профессионал бирлашмасидан тегишли номзодни тақдим этишни талаб қилади. Бундай ҳолатда кузатув таомилини жорий этиш ва муваққат бошқарувчини тайинлаш масаласи Қонун 48-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатиш ҳақидаги ариза тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ҳал қилинади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда)
Кузатув таомили қарздор — юридик шахсга нисбатан унинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш, қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлилини ўтказиш мақсадида қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза қабул қилинган пайтдан эътиборан кейинги таомилга қадар қўлланилади. Ушбу вазифаларнинг бажарилиши муваққат бошқарувчи зиммасига юкланади.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда)
Бу қоидалар якка тартибдаги тадбиркорни ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг ва соддалаштирилган таомил бўйича қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ишларга татбиқ этилмайди.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда)
9. Қонуннинг 48-моддасига мувофиқ банкротлик тўғрисидаги ишни суд муҳокамасига тайёрлашда судья ИПКда назарда тутилган тартибда ва Қонунда белгиланган ўзига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахснинг аризасига биноан кредиторлар талабларини таъминлашга доир чора-тадбирларни кўради (Қонуннинг 46-моддаси);
банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахсларнинг аризалари ва шикоятларини кўриб чиқади (Қонуннинг 59-моддаси);
қарздорнинг эътирозлари (муваққат бошқарувчининг илтимосномаси) мавжудлигида аризачининг қарздорга нисбатан талабларининг асослилигини текшириш мақсадида суд мажлисини ўтказади (Қонуннинг 70-моддаси).
10. Банкротлик тўғрисидаги иш иқтисодий суднинг мажлисида банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза иш юритишга қабул қилинганлиги тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши лозим.
Банкротлик тўғрисидаги ишни кўриш алоҳида ҳолларда иқтисодий суднинг раиси томонидан Қонуннинг 49-моддасига мувофиқ бир ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда)
11. Қонуннинг 18-моддаси биринчи қисмига мувофиқ олий маълумотли ҳамда камида икки йиллик иш стажига эга бўлган, шунингдек банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органида аттестациядан ўтган ва тегишли аттестатга эга бўлган шахслар суд бошқарувчилари этиб тайинланиши мумкин.
Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи суд бошқарувчиларининг ягона реестрини юритади ва унинг нусхасини Ўзбекистон Республикаси Олий судига тақдим этади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Суд бошқарувчисини тайинлаш масаласини ҳал этишда иқтисодий суд тегишли аттестатни талаб қилиб олиши ва унинг нусхасини иш ҳужжатларига қўшиши лозим.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
12. Қарздор ёки кредиторларга нисбатан манфаатдор шахс, судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс, якка тартибдаги тадбиркор ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахслар, агар унга нисбатан банкротлик таомили жорий этилган бўлса, илгари суд бошқарувчиси вазифасини бажараётган пайтда қарздорга, кредиторларга зарар етказган ва бу зарарнинг ўрнини қопламаган шахс, бошқа шахсларнинг ишларини ва (ёки) мол-мулкини бошқариш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишига чеклов белгиланган шахс (бундай фаолият билан шуғулланишдан маҳрум этилган ёки бундай фаолиятга нолойиқ деб топилган шахс) суд бошқарувчиси этиб тайинланиши мумкин эмас.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Иқтисодий суд кўрсатилган асосларга кўра суд бошқарувчиси лавозимига тавсия этилган номзодни бу вазифага тайинлашни рад этишга ёки суд бошқарувчисини ўз вазифасини бажаришдан озод этишга ҳақлидир.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Иқтисодий суд банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилган санада, шу жумладан, агар банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунга қадар бир йил муддат ичида эгаллаб турган лавозимидан озод этилган қарздор юридик шахс мансабдор шахси бўлганнинг номзодини суд бошқарувчиси этиб тайинлашни рад этиши лозим. Қарздор юридик шахснинг мансабдор шахси сифатида қарздорнинг раҳбари, кузатув кенгаши, коллегиал ижроия органи таркибига кирувчи шахслар, бош бухгалтер (бухгалтер) тушунилади.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
13. Қонун ҳужжатларини мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузганлик, шунингдек Қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллар суд бошқарувчисини вазифасини бажаришдан озод қилиш учун асос бўлади.
Суд бошқарувчиси вазифаларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда уни вазифасидан озод қилиш масаласи суд мажлисида ҳал этилади. Суд бошқарувчиси ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида иқтисодий суд томонидан хабардор қилинади. Ушбу суд мажлисининг ўзида янги суд бошқарувчисини тайинлаш, вазифасидан озод этилган собиқ суд бошқарувчисини маъмурий ва (ёки) моддий жавобгарликка тортиш, унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланганда эса, ИПКнинг 200-моддаси тартибида бу ҳақда прокурорга хабар қилиш масалалари кўриб чиқилиши мумкин.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Суд бошқарувчисини ўз вазифасини бажаришдан озод қилиш ва янги суд бошқарувчисини тайинлаш тўғрисидаги суд ажрими дарҳол ижро этилади. Ушбу суд ажрими устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) унинг ижросини тўхтатмайди.
131. Судлар, кредиторлар ва бошқа тарафлар сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқланган тақдирда банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беришлари лозим.
132. Судларга тушунтирилсинки, банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслар банкротлик тўғрисидаги ишлар кўрилаётган ҳар қандай тартиб-таомил жараёнида иқтисодий судга сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш мақсадида экспертиза тайинлаш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин.
(13.2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
133. Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суд бошқарувчиси банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлашга доир ҳаракатларни амалга ошириши ва чора-тадбирлар кўриши ҳамда улар ҳақида кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши шарт.
(133-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидаларининг (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) 9-бандига биноан, қарздорнинг аризасига кўра, банкротлик тўғрисида иқтисодий суд томонидан иш қўзғатишнинг барча ҳолатларида сохта банкротлик аломатларини аниқлаш суд бошқарувчиси томонидан амалга оширилади ҳамда кузатув тартиботи жараёнида рўёбга чиқарилади.
(133-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Шу муносабат билан судлар қарздорнинг аризаси бўйича банкротлик тўғрисида иш қўзғатилганда ва кузатув жорий этилганда, ажрим билан муваққат бошқарувчисига қарздорнинг сохта банкротлиги белгилари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани судга тақдим этиш мажбуриятини юклаши лозим.
Қоидаларнинг 21-бандига мувофиқ, банкротликни яшириш аломатлари банкротлик тўғрисида иш қўзғатишдан олдинги давр мобайнида, шунингдек, банкротлик таомиллари жараёнида суд бошқарувчиси томонидан аниқланади
(13.3-бандининг тўртинчи — олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан алмаштирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13.3-банднинг еттинчи ва саккизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Судларнинг эътибори Қоидаларнинг 39 — 42-бандларига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида ташкил этилган хулосани ҳамда унга илова қилинган материалларни кўриб чиқиш ва улар бўйича фикрни тақдим этиш учун доимий ишловчи Комиссия хулосани ва унга илова қилинган материалларни хўжалик суди томонидан мурожаат тушган пайтдан бошлаб бир ой муддатда кўриб чиқиши ва ўзининг фикрини хўжалик судига тақдим этиши кераклигига қаратилсин.
Шу муносабат билан судлар сохта банкротлик (банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш) белгилари мавжудлиги тўғрисидаги суд бошқарувчисининг хулосасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни дарҳол мазкур Комиссияга кўриб чиқиш учун юбориши лозим.
(133-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 17 июндаги 299-сонли қарорига асосан киритилган)
14. Суд бошқарувчисининг ноқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) натижасида кредиторларга ёки қарздорнинг мол-мулкига зарар етказилган тақдирда, кредиторлар ва қарздор даъво билан умумий юрисдикция судига мурожаат этишга ҳақли.
15. Суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби кредиторлар йиғилиши томонидан белгиланади ҳамда иқтисодий суднинг ажрими ёки ҳал қилув қарори билан тасдиқланади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Суд бошқарувчиси ҳақининг миқдорини белгилашда қарздор мол-мулкининг қиймати, унинг амалга оширадиган ишлари ҳажми ҳисобга олиниши лозим.
Кредиторлар йиғилишининг қарори билан суд бошқарувчисига унинг фаолияти натижаларига қараб тўланадиган қўшимча ҳақ белгиланиши мумкин. Агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, суд бошқарувчисининг ҳақи ва қўшимча ҳақ қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан амалга оширилади.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарори таҳририда)
16. Қонун 19-моддасининг биринчи қисмига асосан банкротлик таомилини амалга оширишда суд бошқарувчиси томонидан иқтисодий судга бериладиган даъво аризалари ва аризалар олдиндан давлат божи ҳамда почта харажатлари тўланмасдан қабул қилинади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
17. Қонуннинг 25-моддаси биринчи қисмининг олтинчи ва еттинчи хатбошиларига мувофиқ банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг банкротлиги таомиллари жараёни ҳамда суд бошқарувчилари фаолияти устидан назоратни амалга оширади, суд бошқарувчисининг фаолиятида қонун ҳужжатлари мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилган тақдирда уни вазифасидан озод қилиш ҳақида иқтисодий судга ариза билан мурожаат этади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Қонуннинг 26-моддаси учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларига кўра банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг ҳудудий бошқармалари устав фондида давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхоналарнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг кўрсатмасига биноан иқтисодий судга мурожаат этади, устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг банкротлиги таомиллари жараёни устидан назоратни амалга оширади, корхоналарнинг банкротлиги жараёнлари мониторингини юритади, суд бошқарувчилари фаолияти устидан назоратни амалга оширади, суд бошқарувчисини белгиланган тартибда вазифасини бажаришдан озод қилиш зарурлиги ҳақида банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига илтимоснома билан мурожаат этади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
18. Судларга тушунтирилсинки, Қонуннинг 52 ва 53-моддаларига мувофиқ эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар расмий нашр этиб белгиланган «Биржа» ва (ёки) «Солиқ инфо» газеталарида чоп этилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 1 декабрдаги 235-сонли қарори таҳририда)
19. Кредиторларнинг биринчи йиғилишини ўтказиш учун кредиторларнинг талаблари реестрига киритиладиган пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловларнинг миқдори иқтисодий суд томонидан қарздорга нисбатан банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатиш ҳақидаги аризани қабул қилиш санасига белгиланади. Қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза иқтисодий суд томонидан қабул қилингунга ва банкротликнинг тегишли таомилини жорий этишга қадар ижро муддати келган қарздорнинг кредиторлар олдидаги мажбуриятлари кредиторларнинг талаблари реестрига киритилади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда)
Қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза иқтисодий суд томонидан қабул қилингандан кейин вужудга келган қарздорнинг кредиторлар олдидаги мажбуриятлари кредиторларнинг талаблари реестрига киритилмайди ва қарздорнинг улар олдидаги мажбуриятлари навбатдан ташқари бажарилади. Бунда, мажбурият деганда, битим тузиш ёки воқеанинг содир бўлиши натижасида қарздорда муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятининг вужудга келиши тушунилади (масалан, мол-мулкни бериш, пул маблағларини тўлаш ва бошқалар).
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда)
Кредиторларнинг талаблари реестрига қарздор ва (ёки) суд бошқарувчиси томонидан тан олинган ёхуд қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарори, қарор, ҳукм, ажрим, суд буйруғи) билан тасдиқланган, шунингдек давлат органларининг ҳужжатлари билан аниқланган талаблар киритилади.
Кредиторларнинг талаблари реестрига асосий қарздан ташқари, неустойка (жарима, пеня)ни ундириш ҳақидаги талаблар, шунингдек юқоридаги ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа ҳисобланган иқтисодий (молиявий) санкциялар (фоизлар) киритилади.
Банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунга қадар вужудга келган, аммо қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза иқтисодий суд томонидан қабул қилингандан кейин бажариш муддати келган пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловларнинг миқдори тегишли банкротлик таомили (суд санацияси ёки ташқи бошқарув) жорий этилган санага белгиланади.
(19-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда)
Қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошлангандан сўнг пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича талаблар миқдори барча ҳолларда, пул мажбуриятларини бажариш ва мажбурий тўловларни тўлаш муддати юзага келганидан қатъи назар, тугатишга доир иш юритиш бошланган санага белгиланади, Қонуннинг 134-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган талаблар бундан мустасно.
Қарздорнинг чет эл валютасида қарзи мавжуд бўлганда, агар кредитор ва қарздор ўртасида тузилган шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредиторларнинг биринчи йиғилишини ўтказиш учун кредиторларнинг талаблари реестрига киритиладиган кредиторларнинг талаблари миқдори қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш тўғрисидаги ариза иқтисодий суд томонидан қабул қилинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган расмий курс билан, кейинги таомилларда эса Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сонли БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»да назарда тутилган тартибда (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 21 майда 1364-сон билан рўйхатга олинган) белгиланади.
(19-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда)
Қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш тўғрисидаги ариза иқтисодий суд томонидан қабул қилингандан кейин, шунингдек банкротликнинг тегишли таомили жорий этилгандан сўнг бажариш муддати келган пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар жорий тўловлар ҳисобланади.
(19-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда)
20. Банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритишни тўхтатиб туришга ИПКнинг 101 ва 102-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, йўл қўйилади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Корхонанинг раҳбарига ёки муассисларига (иштирокчиларига) ёхуд мулкдорига нисбатан корхонани банкротликка олиб келган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун жиноят иши қўзғатилган тақдирда ҳам банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш тўхтатиб турилади. Суднинг қўзғатилган жиноят иши бўйича қабул қилинган суд ҳужжати қонуний кучга кирганда ёки тергов ҳаракатлари тугаганда банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш тикланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш тўхтатилганда иқтисодий суд Қонуннинг 50-моддасида кўрсатилган суд ҳужжатларини чиқаришга ҳақли эмас. Бунда иқтисодий суд томонидан жорий этилган банкротлик таомили давом эттирилади. Ушбу давр мобайнида суд бошқарувчисида ўз вазифасини бажараётганлиги учун ҳақ олиш ҳуқуқи сақланиб қолинади.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
21. Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича суд ҳужжатлари ИПКда белгиланган тартибда, Қонунда назарда тутилган хусусиятларни инобатга олган ҳолда, қайта кўриб чиқилиши мумкин.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Иқтисодий суднинг банкротлик тўғрисидаги иш доирасида чиқарган, ИПКда назарда тутилмаган ажримлари устидан фақат Қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда шикоятлар берилиши (протестлар келтирилиши) мумкин, Қонуннинг 50-моддаси, 91-моддаси иккинчи қисми ва 124-моддаси тўртинчи қисмида назарда тутилган ажримлар бундан мустасно, ушбу ажримлар устидан ХПКда назарда тутилган тартибда шикоят қилинади (протест келтирилади).
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Хусусан, Қонуннинг 59-моддасига кўра банкротлик тўғрисидаги иш бўйича аризалар, шикоятлар (илтимосномалар) ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан чиқарилган иқтисодий суднинг ажримлари устидан Қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда шикоятлар берилиши (протестлар келтирилиши) мумкин. Кўрсатилган ажримлар устидан шикоятлар (протестлар) улар чиқарилган пайтдан эътиборан ўн кун ичида берилади.
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда)
Кредиторлар йиғилишининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш (Қонуннинг 13-моддаси бешинчи қисми) тўғрисидаги иқтисодий суднинг ажрими устидан ҳам шу тартибда шикоят берилади (протест келтирилади).
(21-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда)
Суд бошқарувчиларини тайинлаш (озод қилиш, алмаштириш) тўғрисидаги ажримлар устидан Қонунда назарда тутилган тартибда шикоят қилинади (протест келтирилади). Агар суд санацияси ёки ташқи бошқарув таомили жорий этилиши билан бир пайтда санация қилувчи бошқарувчи ёки ташқи бошқарувчи тайинланган, тугатиш бошқарувчиси эса қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш билан бир пайтда тайинланган бўлиб, уларни тайинлаш тўғрисида суд санацияси ёки ташқи бошқарувни жорий этиш ҳақидаги иқтисодий суднинг ажримида ёхуд қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорида кўрсатилган бўлса, тайинланган суд бошқарувчисининг номзоди билан келишилмаган тақдирда банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслар Қонунда назарда тутилган тартибда суд ҳужжатининг суд бошқарувчисини тайинлашга доир қисми устидан шикоят бериши, прокурор эса протест келтириши мумкин.
(21-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
22. Қонуннинг 50-моддасига кўра банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иқтисодий суднинг қарорлари ва ажримлари дарҳол ижро этилади. Лекин, бу ҳол суд ҳужжатлари қабул қилинган пайтдан эътиборан қонуний кучга киришини билдирмайди. Уларнинг устидан ИПКда назарда тутилган тартибда шикоятлар берилиши (протестлар келтирилиши) мумкин.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
23. Қонуннинг 54-моддасига мувофиқ хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади: банкротлик аломатлари аниқланмаганда, яъни қарздорга жами талаблар Қонунда белгиланган миқдордан кам ташкил этган ҳолларда; иқтисодий суд банкротлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунга қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қондирилганда; сохта банкротлик аниқланганда ва Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
24. Қонуннинг 56-моддасига биноан суд санацияси ёки ташқи бошқарув жараёнида қарздорнинг тўлов қобилияти тикланганда, келишув битими тузилганда ва у иқтисодий суд томонидан тасдиқланганда, банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи барча кредиторлар билдирилган талабларидан воз кечганда, кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган кредиторларнинг барча талаблари ҳар қандай банкротлик таомили жараёнида қондирилганда банкротлик тўғрисидаги иш юритиш иқтисодий суднинг ажрими билан тугатилади.
Устав фондида давлат улуши бўлган корхонага нисбатан банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи судгача санация қилиш ўтказилиши мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилганда ва кредиторлар судгача санация қилиш ўтказилишига рози бўлган тақдирда, иқтисодий суд Қонуннинг 61-моддаси учинчи қисмига мувофиқ банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим чиқаради.
Агар иқтисодий суднинг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида ҳал қилув қарори бўлса ёки қарздор корхона тугатилган ва давлат реестридан чиқарилган бўлса, банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш ИПК 110-моддасининг 2 ва 4-бандларига кўра тугатилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
25. Тугатишга доир иш юритиш жараёнида кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган барча талаблар қондирилганда ва қарздорнинг ўз хўжалик фаолиятини давом эттиришга имконияти мавжуд бўлганда, тугатиш бошқарувчиси тақдим этган ҳисоботни кўриб чиқиш натижалари бўйича иқтисодий суд банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим чиқаради ва унда қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори ижро этилмаслиги кўрсатилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
26. Суд бошқарувчисининг қарздор томонидан тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш, шунингдек унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш ҳақидаги талаблари ИПК ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган умумий тартибда банкротлик тўғрисидаги иш доирасидан ташқари кўриб чиқилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
27. Меҳнат шартномаси асосида ишловчи шахсларга меҳнат ҳақи тўлаш ва ишдан бўшатиш нафақаси тўлаш бўйича талабларнинг миқдори ва таркиби хусусида суд бошқарувчиси ва қарздор ходимларининг вакили ўртасида келиб чиқадиган келишмовчиликлар (меҳнат шартномасини бекор қилиш бундан мустасно) Қонуннинг 59-моддасига мувофиқ иқтисодий суд томонидан кўрилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
28. Қонуннинг 91-моддаси биринчи қисмига биноан агар қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг ҳақиқий имконияти аниқланган бўлса, ташқи бошқарув кредиторлар йиғилишининг илтимосномаси, мол-мулкида давлат улуши бўлган корхоналар бўйича эса банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг аризаси асосида иқтисодий суд томонидан жорий этилади.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Ташқи бошқарув ўн икки ойдан (кам эмас) йигирма тўрт ойгача муддатга жорий этилиши мумкин. Суд санацияси ва ташқи бошқарувнинг жами муддати ўттиз ойдан ошмаслиги лозим. Агар қарздорга нисбатан суд санацияси жорий этилмаган бўлса, у ҳолда ташқи бошқарувнинг энг кўп муддати йигирма тўрт ойдан ошмаслиги шарт (шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ҳамда уларга тенглаштирилган корхоналар бундан мустасно).
(28-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда)
Қонуннинг 119-моддаси иккинчи қисмида кредиторлар билан ҳисоб-китобларни тугатиш учун белгиланган олти ойгача бўлган муддат ташқи бошқарув муддатига кирмайди.
Ташқи бошқарув учун белгиланган муддатнинг қисқартирилишига ёки узайтирилишига Қонуннинг 91-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган муддатлар доирасида кредиторлар йиғилишининг илтимосномасига, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг қарорига ёки ташқи бошқарувчининг аризасига биноан йўл қўйилади. Ташқи бошқарув муддатини қисқартириш ёки узайтириш масаласи ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган ҳолда иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади.
(28-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
29. Қонуннинг 93-моддасига мувофиқ кредиторлар талабларини қондиришга нисбатан мораторий ташқи бошқарув жорий этилгунга қадар бажариш муддати келган пул мажбуриятларига ва (ёки) мажбурий тўловларга татбиқ этилади, қарздорга нисбатан кузатув ва (ёки) суд санацияси жорий қилинганидан кейин вужудга келган пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бундан мустасно.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Ташқи бошқарув жорий этилганидан кейин бажариш муддати бошланган пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича талабларга мораторий татбиқ этилмайди. Бундай талаблар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 784-моддасида белгиланган навбатга риоя этилган ҳолда ташқи бошқарув даврида қаноатлантирилади (Қонуннинг 93-моддаси бешинчи қисми).
30. Қонуннинг 124-моддасига мувофиқ тугатишга доир иш юритиш муддати тўққиз ойдан ошиши мумкин эмас. Шундан келиб чиқиб, иқтисодий суднинг банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги ҳал қилув қарорида тугатиш бошқарувчиси томонидан тугатишга доир иш юритиш натижалари ҳақидаги ҳисоботни тақдим этишнинг аниқ муддатини белгилаш лозим.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда)
Зарурат бўлганда Қонун 124-моддасининг учинчи қисмида санаб ўтилган ҳолатлар мавжуд бўлса, банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига кўра ёки иқтисодий суднинг ташаббуси билан бу муддат кўпи билан уч ойга узайтирилиши мумкин.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда)
31. Қонунга мувофиқ тузилган келишув битимининг шартлари фақат келишув битимини тузиш ҳақида қарор қабул қилган кредиторлар йиғилиши ўтказилган санага кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган талабларга нисбатан татбиқ этилади.
Кредиторларнинг талаблари реестрига талаблари киритилмаган кредиторлар, келишув битими тасдиқланган ва банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш тугатилгандан сўнг, келишув битими шартларини ҳисобга олмаган ҳолда, ўз талабларини умумий тартибда тақдим этишга ҳақли.
Судлар эътиборга олиши керакки, келишув битимини тузиш масаласи кўрилаётган кредиторлар йиғилишида биринчи, иккинчи ва учинчи гуруҳ кредиторлари овозга эга ва қарор, башарти кредиторлар йиғилишида иштирок этаётган ушбу гуруҳлар кредиторларининг кўпчилиги уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган деб ҳисобланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарорига асосан учинчи хатбошиси билан тўлдирилган)
32. Келишув битимини тасдиқлаш ҳақида иқтисодий суд ажрим чиқаради ва унда банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш тугатилиши кўрсатилади.
Агар кузатиш таомилида қарздор юридик шахс бошқарув органининг ваколатлари иқтисодий суднинг ажрими билан тугатилган ва муваққат бошқарувчининг зиммасига юклатилган бўлса, у ҳолда қарздор номидан келишув битими муваққат бошқарувчи томонидан имзоланади.
Тугатишга доир иш юритиш жараёнида келишув битими тузилганида, иқтисодий суднинг ажримида қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги ҳал қилув қарори ижро этилмаслиги кўрсатилади.
Иш ҳақи бўйича қарзнинг мавжудлиги иқтисодий суд томонидан келишув битимини тасдиқлашни рад этиш учун асос бўлади.
Қарздор томонидан келишув битимининг шартлари бажарилмаган ҳолда, кредиторлар тааллуқлигига кўра умумий юрисдикция судига ёки иқтисодий судга даъво аризаси беришга ҳақли. Бунда кредиторларнинг талаблари миқдори келишув битими шартлари асосида аниқланади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
33. Қарздорга қарзни тўлаш муддатини узайтириш, бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат бериш ва (ёки) кредиторларга тегишли қарзни камайтириш йўли билан молиявий ёрдам кўрсатилиши келишув битимининг предмети сифатида қабул қилиниши лозим ва қарздорнинг молиявий аҳволини бошқа бир банкротлик таомилида тиклаш бўйича чора сифатида кўрилиши мумкин эмас (қарзни камайтириш йўли билан молиявий ёрдам кўрсатиш бундан мустасно).
34. Шаҳарни ташкил этувчи ва унга тенглаштирилган корхонанинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ишларни кўришда иқтисодий судлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 апрелдаги 107-сонли қарори билан тасдиқланган «Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартиби тўғрисида»ги Низомга риоя қилишлари лозим.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда)
35. Қарздорни банкротликнинг соддалаштирилган таомили бўйича банкрот деб топиш (тугатилаётган ёки ҳозир бўлмаган қарздор) ҳақидаги аризани қабул қилишда кредиторлик қарзларининг миқдори аҳамиятга эга эмас.
Қонуннинг 185-моддаси иккинчи қисмига биноан қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги ариза билан иқтисодий суд мурожаат этилганда, аризага қарздорни тугатиш тўғрисидаги қарор илова қилиниши лозим.
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида ариза берилганда, қарздор — якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки юридик шахс раҳбарининг ҳозир бўлмаганлигини, шунингдек уларнинг турар жойини аниқлашнинг имконияти йўқлигини тасдиқловчи далиллар иқтисодий судга тақдим этилиши керак. Бундай далиллар манзил маълумот бюроси томонидан шахснинг рўйхатдан чиқиб, бошқа ҳудудга кетганлиги ҳақида берилган маълумотнома, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, уй-жой мулкдорларининг ширкати вакиллари иштирокида шахснинг рўйхатга олинган манзилда яшамаслиги тўғрисида тузилган далолатнома, шахснинг вафот этганлиги ёки озодликдан маҳрум этиш жойларида эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиши мумкин.
(35-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Қарздорнинг ҳозир бўлмаганлиги сифатида нафақат унинг раҳбари йўқлиги, балки хўжалик юритувчи субъект мол-мулкининг йўқлигини ҳам тушуниш лозим. Бу ҳол қарздор — юридик шахс турган жойи (почта манзили) бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, уй-жой мулкдорларининг ширкати, тураржой ёки одам яшамайдиган жойнинг мулкдори вакиллари ва (ёки) суд бошқарувчиси иштирокида тузилган далолатнома ёхуд қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори билан тасдиқланиши мумкин.
(35-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш ҳақидаги аризада тугатиш бошқарувчисининг номзоди аризачи томонидан кўрсатилади.
36. Қонуннинг 185-моддасига биноан агар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётганлиги ва (ёки) ўзининг устав жамғармасини шакллантирмаганлиги муносабати билан тугатилиши тўғрисида қарор қабул қилинган юридик шахснинг мол-мулки қиймати кредиторларнинг талабларини қондириш учун етарли бўлмаса, бундай юридик шахс Қонунда назарда тутилган тартибда тугатилади. Ушбу ҳоллар аниқланганда тугатиш комиссияси (тугатувчи) тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли чораларни кўриш учун давлат солиқ хизмати органига мурожаат этиши шарт.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
37. Қарздор — якка тартибдаги тадбиркор ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс кредиторларининг барча талаблари тўлиқ қаноатлантирилгандан ва ҳисоб-китоблар тугагандан кейин иқтисодий суд тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги ҳақида ажрим чиқаради.
Қарздор — якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг барча кредиторлар талабларини қаноатлантириш учун мол-мулки етарли бўлмаган ҳолларда, давлат ижрочиси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37 ва 39-моддаларида белгиланган қоидаларга мувофиқ ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги ижро варақасини иқтисодий судга қайтаради. Иқтисодий суд ижро варақасини қайтариш ҳақидаги ҳужжатларни кўриб чиққандан кейин тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги тўғрисида ажрим чиқаради.
Агар Қонун 181-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ тугатиш бошқарувчиси тайинланган бўлса, у ҳолда тугатишга доир иш юритиш Қонуннинг 142 ва 144-моддаларида белгиланган қоидалар бўйича тамомланади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
39. Юридик шахсларнинг айрим тоифалари, якка тартибдаги тадбиркор, якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг, тугатилаётган юридик шахс ва ҳозир бўлмаган қарздорнинг банкротлик тўғрисидаги иши кўрилаётганда, қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, Қонуннинг умумий қоидалари қўлланилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
40. Иқтисодий суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан эътиборан Қонуннинг 125-моддасига биноан ижро ҳужжатларини ижро этиш тугатилади, ижро ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд ижрочилари томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилади. Суд харажатларини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари иқтисодий суд томонидан тугатиш бошқарувчисига юборилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
41. Тугатишга доир иш юритиш таомилини ўтказиш натижалари тўғрисида тугатиш бошқарувчиси томонидан тақдим этилган ҳисобот Қонуннинг 144-моддасига асосан иқтисодий суд томонидан, зарур ҳолларда, суд мажлисида ИПК 168-моддасининг биринчи қисми талабларига риоя қилган ҳолда кўрилади. Тугатиш бошқарувчисининг ҳисоботи асосли деб топилганда, иқтисодий суд тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги ҳақида ажрим чиқаради, ҳисобот асоссиз деб топилганда эса — суд тугатишга доир иш юритишни тамомлашни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради. Ушбу ҳолатда тугатишга доир иш юритишни тамомлаш масаласи камчиликлар бартараф этилганидан ва янги ҳисобот тақдим этилгандан сўнг кўриб чиқилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
42. Иқтисодий суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори бекор қилинган ва иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган тақдирда, қарздор бошқарув органининг ваколатлари тикланади. Бу ҳолда тугатиш бошқарувчиси қарздор бошқарув органининг ваколатлари тикланган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлар, муҳр ва штамплар, моддий ва бошқа қимматликларнинг топширилишини таъминлайди.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
43. Иқтисодий судлар, муайян иш ҳолатларидан келиб чиқиб, банкротлик тўғрисидаги ишларни сайёр суд мажлисларида кўриб ҳал этишлари лозим. Бунда банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи, давлат солиқ хизмати, прокуратура, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан биргаликда корхоналарни иқтисодий ночор аҳволга олиб келувчи дебиторлик-кредиторлик қарзларининг юқорилиги ҳамда зарар кўриб фаолият кўрсатиш сабабларини аниқлаш, хўжасизлик, пул маблағларини беҳуда сарфлаш, улардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатларига йўл қўйган айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш масалаларига алоҳида эътибор бериш керак.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
44. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1996 йил 1 мартдаги «Республика хўжалик судлари томонидан кўрилган банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиётини ўрганиш ва умумлаштириш натижалари ҳақида»ги 55-сонли, 1999 йил 16 июлдаги «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунини (янги таҳрирда) қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 78-сонли, 2004 йил 20 февралдаги «Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунини (2003 йил таҳририда) амалга киритиш билан боғлиқ айрим масалалари тўғрисида»ги 112-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.