Ўзбекистон Республикасининг «Алоқа тўғрисида»ги Қонуни алоқа тармоқларини ташкил қилишнинг умумий ҳуқуқий, иқтисодий асосларини, алоқа шохобчаларини барпо этиш ва улардан фойдаланишда, алоқа хизмати кўрсатишда мулкчилик шаклидан қатъи назар корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ва фуқароларнинг алоқа воситаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш, уларни тасарруф этиш ва бошқариш соҳасидаги ҳуқуқлари ва вазифаларини, шунингдек берилган ҳуқуқларни бузганлик ва вазифаларини бажармаганлик учун жавобгарлик чораларини белгилайди.
Алоқа Ўзбекистон Республикаси хўжалик ва ижтимоий инфраструктурасининг таркибий қисми бўлиб, аҳолининг, хўжалик субъектларининг, давлат идораларининг почта, телефон, телеграф, радио ва ахборотнинг ўзга турларини узатиш ва қабул қилиш ҳамда алоқа тармоғи орқали жўнатилаётган ашёларни етказиб беришга бўлган эҳтиёжлари қондирилишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Алоқа соҳасидаги муносабатларнинг объектлари почта жўнатмаларини қабул қилиб олиш, ташиш ва кўрсатилган жойга етказиб бериш воситаларининг йиғиндиси бўлган почта алоқаси тармоқларидан ҳамда бир ёки бир нечта узатиш турларини: телефон, телеграф, факсимил узатишларни, ҳужжатли хабарларнинг бошқа турлари маълумотларини узатишни, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини трансляция қилишни таъминловчи телекоммуникациялар воситалари йиғиндиси бўлган телекоммуникациялар тармоқларидан иборат.
(2-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари, ажнабий юридик шахслар ва фуқаролар алоқа соҳасидаги муносабатларнинг субъектларидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Алоқа соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонун, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Алоқа соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан, шунингдек у ваколат берган идора (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги) томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўзига бўйсунадиган алоқа воситаларига раҳбарлик қилади, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган алоқа воситалари фаолиятини мувофиқлаштириб боради, алоқа воситалари устидан давлат техникавий назоратини амалга оширади, мулкчилик шаклидан, кимнинг тасарруфида эканлигидан қатъи назар, алоқа корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари кўрсатаётган хизмат сифатини текшириб боради.
Почта тўлови белгиларини нашр этиш мутлақ ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тегишлидир.
(5-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 265-модда)
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 222-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мулкчиликнинг хусусий ва оммавий шаклларига асосланган, шунингдек хорижий юридик шахслар ва фуқаролар эгалигида бўлган аҳолига алоқа хизмати кўрсатувчи корхоналар фаолият кўрсатиши мумкин.
(6-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни билан ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат алоқа воситаларини ривожлантириш ва қайта қуриш давлат идораларининг маблағлари, ўз маблағлари, банкларнинг кредитлари, жалб қилинган маблағлар ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ман этилмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бошқа алоқа воситаларини ривожлантириш, қайта қуриш уларнинг эгалари томонидан ўз маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ман этилмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер участкалари, кўприклар, тоннеллар орқали, кўчалардан, иншоотлардан, коллекторлардан, ман этилган ҳудудлардан, ўрмонлардан телекоммуникациялар линиялари ўтказишда бундай линияларни ўтказиш шартлари ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ер участкаларининг мулкдорлари, шунингдек юқорида қайд этилган объектларнинг эгалари билан келишилади.
(8-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-871-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2023 й., 03/23/871/0797-сон)
Иншоотлар, йўллар, кўприклар ва бошқа объектлар барпо этилаётганда ёки қайта қурилаётганда алоқа тармоқларини қайта жойлаштириш ва кўчириш ишлари қурилиш буюртмачилари томонидан ўз маблағи ҳисобидан ва почта ва телекоммуникациялар тармоқларининг эгалари тақдим этган техник шартларга мувофиқ бажарилади.
Даҳа ичкарисидаги телекоммуникациялар тармоқлари ва иншоотлари қурилиш буюртмачилари томонидан лойиҳаланади ва барпо этилади.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни билан ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ ёзишма, телефон сўзлашувлари, телеграф хабарларининг сир сақланиши қонун билан муҳофаза этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 167-моддаси.
LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёзишмаларни очиб ўқишга ва ушбу модданинг биринчи қисмида қайд этилган қоидалар бошқача тарзда бузилишига йўл қўйган алоқа ходимлари маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Почта ва телекоммуникациялар кўрсатадиган универсал хизматларнинг тарифлари қонунчиликда белгиланган тартибда почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан тартибга солинади.
(11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Почта ва телекоммуникациялар кўрсатадиган хизматларнинг қолган турлари тарифлари қонунчиликка мувофиқ шартнома асосида белгиланади.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган орган радиочастоталарни корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар ўртасида белгиланган тартибда тақсимлайди, радиочастоталар спектри тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини назорат қилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 22 октябрдаги ПҚ-2053-сонли қарори билан тасдиқланган «Радиочастоталар бўйича Республика кенгаши тўғрисида»ги низом.
(12-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тезкор бошқарув ва диспетчерлик алоқа тизимида хизматга оид муомала, шунингдек почта ва телеграф ёзишмаларини йўллаш «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида»ги Қонуннинг қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Халқаро ахборот ва жўнатмалар почта ва электр алоқа орқали икки томонлама битимларда, шунингдек халқаро келишув ва битимларнинг қоидаларида белгиланган тилларда жўнатилади.
Маълумотларни узатишнинг технологик жараёнларида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳисобга олиш ва ҳисоботга оид ягона вақт — маҳаллий вақт белгиланади.
Маълумотларни узатишнинг халқаро технологик жараёнларида ахборотлар узатиш ва почта жўнатмаларини юборишда ҳисобга олиш ва ҳисоботга оид вақт халқаро келишув ва битимларга мувофиқ белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Алоқа корхоналари кўрсатилаётган хизматлар сифати учун Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига, халқаро конвенциялар ва шартномаларга мувофиқ жавобгар бўладилар.
(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қонуннинг талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ маъмурий ёки жиноий жавобгар бўладилар.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 46, 151 — 156-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 143, 263-моддалари.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 185-сонли «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация хизматлари сифатини янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю сон буйруғи билан тасдиқланган «Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари»нинг VI боби (рўйхат рақами 2219, 18.04.2011 й.).
Ўзбекистон Республикаси алоқа жабҳасида фаолият кўрсатаётган давлатлараро ва халқаро ташкилотлар билан халқаро шартномалар ва битимларга мувофиқ ҳуқуқий, технологик ҳамда молиявий муносабатлар ўрнатади.