Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ РАҲБАРЛАРИ ТАРКИБИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси лавозими тугатилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси лавозими киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмаси ва ходимлари сонини тасдиқлаш тўғрисида» 2000 йил 17 февралдаги 56-сон қарорида:
1-иловада «Бош вазир ўринбосари — Давлат мулки қўмитаси раиси — 1» сўзлари чиқариб ташлансин;
10-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И.КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 30 декабрь,
456-сон