20.06.2008 йилдаги 137-сон
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига, «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 1 майдаги ПФ-3993-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда кам таъминланган шахсларнинг адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик ёрдамдан фойдаланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ҳимоячидан воз кечиши билан боғлиқ процессуал ҳаракатда адвокат иштирок этиши ҳолларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 52-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ жиноят ишида ҳимоячининг қатнашиши мажбурий деб ҳисобланган ҳолларда ҳам юридик ёрдам учун ҳақ тўлаш бўйича харажатлар давлат ҳисобига ўтказилади.