Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ
БАЙРОҒИНИ ТАЙЁРЛАШ, САҚЛАШ ВА ЙЎҚ қИЛИШ ТАРТИБИ
ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ҳақида»ги Қонунини амалда жорий этиш тўғрисида» 1991 йил 18 ноябрдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади;
1. Илова қилинган Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини тайёрлаш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Давлат байроғи тўғрисида»ги Низомни қўлланиш юзасидан Инструкцияни тасдиқлаш тўғрисида» 1974 йил 14 октябрдаги 475 сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1974 й., 10-сон, 57-модда);
Ўзбекистон ССР Давлат байроғи тўғрисидаги низомни қўлланиш юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1974 йил 14 октябрдаги 475-сон қарори билан тасдиқланган Инструкцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1978 йил 11 июлдаги 384-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1978 й.( 7-сон, 27-модда);
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Давлат байроғи тўғрисидаги низомни қўлланиш ҳақидаги Инструкцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 1981 йил 21 августдаги 684-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1981 й., 8-Сон, 24-модда);
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Давлат байроғи тўғрисидаги низомни қўлланиш бўйича Инструкцияга қўшимчалар киритиш ҳақида» 1984 йил 27 сентябрдаги 498-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1984 й., 9-сон, 48-модда).
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 30 декабрь,
316-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил
30 декабрдаги 316-сон
қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини
тайёрлаш, сақлаш ва йўқ қилиш
ТАРТИБИ
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ва унинг тасвири, уларнинг ҳажмларидан ташқари, ҳар доим Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ҳақида»ги Қонунига илова қилинган схематик ва рангли тасвирга мос бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг эни 125 см, узунлиги — 250 см бўлади. Байроқнинг ҳажми бошқача бўлиши ҳам мумкин. Лекин ҳамма ҳолларда байроқнинг эни узунлигига нисбатан 1:2 бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини тайёрлаш маҳаллий саноат корхоналари зиммасига юкланади, Улар байроқлар тайёрлаш бўйича буюртмани биринчи навбатда бажаришлари керак, Тайёрланган байроқлар сифати бўйича корхоналарнинг техникавий назорат бўлими хизматлари ва раҳбарлари (директор ёки бош муҳандис) томонидан қабул қилинади. Байроқларнинг сифати ва аниқ бажарилганлигини текшираётганда маҳаллий саноат корхоналарининг раҳбарлари ва техникавий назорат бўлими хизмати қонунга илова қилинган тасвирга амал қиладилар.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини сақлаш корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, уй-жойлардан фойдаланиш учун жавоб берувчи мансабдор шахслар, (хусусий мулк ҳуқуқи асосидаги) уй эгалари томонидан таъминланади.
Давлат байроқлари бут-бутун, ранги бузилмаган ҳолда кўтарилади.
Давлат байроғининг сақланиши учун жавоб берувчи шахслар дастлабки рангини йўқотган байроқларни халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ижроия қўмитасига акт бўйича топширадилар,
Халқ депутатлари ноҳия, шаҳар, шаҳарлардаги ноҳия, овул, посёлка, қишлоқ Кенгашлари ижроия қўмиталарида комиссиялар тузилиб, улар бундан кейин фойдаланиб бўлмайдиган байроқларни утилизация қилиш ҳақида қарорлар қабул қиладилар ва бу ҳақда тегишли акт тузилади.