Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 1994 ЙИЛГИ БЮДЖЕТИНИНГ
АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси 1994 йилги бюджетининг Асосий параметрлари тўғрисида»ги 1993 йил 28 декабрдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тақдим қилинган, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси 1994 йилги бюджетининг Асосий параметрлари ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг 1994 йилги бюджети Концепцияси маъқуллансин.
* Концепция рус тилидаги матнда берилган.
2. Қуйидагилар амал қилиш ва ижро этиш учун қабул қилинсин:
Ўзбекистон Республикаси 1994 йилги бюджетининг Асосий параметрлари даромадлар бўйича 5181,8 млрд сўм миқдорида ва харажатлар бўйича 5619,3 млрд сўм миқдорида, 437,5 млрд сўм миқдоридаги ёки ички ялпи маҳсулотга нисбатан 5 фоиз миқдоридаги камомад билан 1-иловага* мувофиқ;
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетларининг асосий параметрлари даромадлар бўйича 2397,3 млрд сўм миқдорида ва харажатлар бўйича 2600,1 млрд сўм миқдорида, камомаднинг 202,8 млрд сўм миқдоридаги чекланган даражаси билан, шунингдек молиявий қўллаб - қувватлаш учун республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикасига бериладиган мақсадли субвенциялар 19,8 млрд сўм миқдорида ва Сурхондарё вилоятига- 13,8 млрд сўм миқдорида 2-иловага* мувофиқ.
*2-илова рус тилидаги матнда берилган.
3. Умумреспублика даромадлари ва солиқларидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ҳамда маҳаллий бюджетларга 1994 йилда ажратмалар нормативлари 3-иловага* мувофиқ миқдорларда тасдиқлансин.
*3-илова рус тилидаги матнда берилган.
4. Ўрта ва махсус ҳунар-техника билим юртларини маблағ билан таъминлашга, нон, марказий иситиш ва иссиқ сув билан таъминлаш учун аҳолига сотиладиган иссиқлик энергияси, ёқилғи нархларидаги тафовутларни тўлашга, белгиланган норма бўйича аҳолига сотиладиган болалар товарлари нархларидан 50 фоизли чегиришларга ва бепул нонушталарга қилинадиган харажатларни маблағ билан таъминлаш 1994 йилдан бошлаб маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари тасарруфига ўтказилсин.
5. Халқ хўжалиги тармоқлари бўйича юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари, акциз олинадиган товарларнинг рўйхати ва акцизлар ставкалари, ер солиғи ставкалари, транспорт воситалари эгаларидан олинадиган солиқ ставкалари, шунингдек, сув хўжалиги тизимларидан сув учун бюджетга олинадиган тўловлар миқдорлари 4—8- иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
*4—8 - иловалар рус тилидаги матнда берилган.
6. Республикадан четга чиқариладиган маҳсулотдан олинадиган солиқ ставкаси маҳсулот қийматининг 10 фоизи миқдорида белгилансин. Ставкаси 1993 йилда амалда бўлган даражада сақланиб қолинадиган табиий газ бундан мустаснодир.
7. Жамоа хўжалик аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан олинадиган солиқ ставкаси 15 фоиз миқдорида белгилансин.
8. Белгилаб қўйилсинки, 1994 йил 1 январдан бошлаб амортизация ажратмаларини ҳисоблаш асосий фондлар қийматига қараб, 1993 йил 1 апрелдаги ҳолатига кўра оширувчи коэффициентларни қўлланмасдан қайта ҳисоблаб чиқишни назарда тутган ҳолда амалга оширилади.
Бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан ҳақиқатда ажратиладиган амортизацияларнинг 20 фоизи республика бюджетида марказлаштирилсин.
9. Белгилаб қўйилсинки, 1994 йилдан бошлаб мулк солиғи фақат асосий ишлаб чиқариш фондлари қийматидан олинади.
10. Белгилаб қўйилсинки, 1994 йил 1 январдан бошлаб юридик шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблашда айланма маблағларни кўпайтиришга йўналтириладиган фойда солиқ солинадиган базадан чиқариб ташланади.
11. Белгилаб қўйилсинки, бюджетга тўловлар ва бюджетдан ташқари фондларга бошқа мажбурий тўловлар бўйича ўз вақтида тўланмаган солиқлар суммасидан олинадиган пенялар кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,2 фоиз миқдорида ҳисобланади.
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига марказлаштирилган капитал сарфларни маблағ билан таъминлаш учун йилнинг ҳар чорагида банкларга, 5 фоизли йиллик тўлов билан, белгиланган йиллик ҳажм доирасида кредит линияси очсин.
13. 1994 йил 1 январдан бошлаб, мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ажратмаларнинг умумий фоизи 40 фоиз миқдорида белгилансин ва у қуйидаги тартибда тақсимлансин:
Ижтимоий суғурта жамғармасига - 32,5 фоиз;
Касаба уюшмалари федерацияси Кенгашига - 2,0 фоиз;
Иш билан таъминлаш жамғармасига – 2,0 фоиз;
Маҳаллий бюджетларга – 3,5 фоиз.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 декабрдаги 466-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
15. Ижтимоий суғурта жамғармасига, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгашига, Иш билан таъминлаш жамғармасига, давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига, «Ўзавтойўл» давлат концернига йилнинг ҳар чорагида, 1993 йил якунларидан бошлаб, бюджетдан ташқари тегишли фондлар манбалари ва моддалари бўйича дароматлар ва харажатларнинг ижроси тўғрисида Молия вазирлигига ҳисобот тақдим қилиш вазифаси юклатилсин.
16. Давлат солиқ бош бошқармаси дароматларни солиқ олишдан яшириш ҳолларини бартараф этиш ва солиқ тўловларни тўлиқ қамраб олиш чора-тадбирларини кўриш ҳисобига бюджетга тушиши керак бўлган тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан назоратни кучайтирилсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «1992 йилда геологик-қидирув ишларини маблағ билан таъминлаш манбаларини шакллантириш тартиби тўғрисида» 1992 йил 11 мартдаги 120-сон қарори 1994 йилда ҳам амалда бўлсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 1 декабр,
№ 615-сон