LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 февралдаги ЎРҚ-518-сонли «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ушбу Қонун чет эл сармояларини жалб этиш жараёнини тезлаштиришни таъминловчи зарур ҳуқуқий шароитларни яратади.
Ўзбекистон Республикаси тўла ҳуқуқли аъзо бўлган халқаро молия институтлари билан заём ва кафолатли шартномалар ҳамда битимларни имзолаш ва денонсация қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раисига ва у ваколат берган идораларга тегишлидир.
Халқаро молия институтлари билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги заём ва кафолатли шартномалар ҳамда битимлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда у ваколат берган органлар томонидан тузилгач, ратификация қилинмайди ва Ўзбекистон Республикаси учун имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради.