08.02.2006 йилдаги ПФ-3718-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
 LexUZ шарҳи
«3. Белгилаб қўйилсинки, 2002—2006 йиллар мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари ҳамда объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан, шунингдек ер участкаларини фуқароларнинг умрбод мерос бўлиб қоладиган эгалигига сотишдан тушадиган маблағлар (ер участкаларини сотиш тушумининг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига ўтказиладиган 3 фоиз миқдордаги, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузурида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий қайта қуриш жамғармасини шакллантириш учун 2 фоиз миқдордаги, Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказиладиган 5,5 фоиз миқдордаги ҳамда якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун ер участкаларини умрбод мерос бўлиб қоладиган эгалигига кимошди савдоси орқали сотишдан тушадиган маблағнинг 50 фоизи миқдорида Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказиладиган маблағлардан ташқари) 1991 йилгача қадар барпо этилган уй-жойларни реконструкция қилиш, уларнинг ичидаги муҳандислик коммуникацияларини капитал таъмирдан чиқариш, турар-жой биноларининг умумфойдаланадиган жойларини ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун уй-жой мулкдорларининг ширкатларига берилади».