Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2006 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ПРОГНОЗИ ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги Давлат бюджети тўғрисида» 2005 йил 2 декабрдаги 99-1-сон қарорига мувофиқ:
1. Қуйидагилар:
2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар 1-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги Давлат бюджетининг асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг, Республика йўл жамғармасининг, бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасининг 2006 йилги асосий параметрлари 3—5-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1—5 иловалар берилмайди.
2. 2006 йилги Давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,5 фоиз миқдорида белгилансин.
Белгилаб қўйилсинки, Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш фақат ноинфляцион манбалар, шу жумладан давлат облигацияларини жойлаштиришдан тушумлар, республика бюджети маблағларининг 2006 йил бошидаги қолдиқлари ва ташқи қарз жалб қилиш ҳисобига амалга оширилади.
3. 2006 йил учун:
юридик шахслардан даромад (фойда) солиғи ставкалари 6-иловага* мувофиқ;
савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ялпи даромаддан солиқ ставкалари 7-иловага* мувофиқ;
микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкалари 8-иловага* мувофиқ;
лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар учун ялпи тушумдан ягона солиқ ставкалари 9-иловага* мувофиқ;
юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича белгилаб қўйилган солиқлар ставкалари 10 ва 11-иловаларга* мувофиқ;
рўйхат бўйича республикада ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган товарлардан акциз солиғи ставкалари 12-1 ва 12-2-иловаларга* мувофиқ;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 13-иловага* мувофиқ;
ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 14-иловага* мувофиқ;
катодли (тозаланган) мис ишлаб чиқаришдан олинган ортиқча фойдадан солиқ ставкалари 15-иловага* мувофиқ;
юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи ставкалари 16-иловага* мувофиқ;
жисмоний шахслардан олинадиган мулк солиғи ставкалари 17-иловага* мувофиқ;
ягона ер солиғи ставкалари 18-иловага* мувофиқ;
ягона ер солиғини қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда тўлашга ўтган тўловчилар учун ягона ер солиғи ставкалари 19-иловага* мувофиқ;
ягона ер солиғи тўлашга ўтмаган тўловчилар учун ер солиғи ставкалари 20-иловага* мувофиқ;
маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 21-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар ставкалари 22 ва 23-иловаларга* мувофиқ;
24-иловага* мувофиқ белгиланган солиққа тортиш объектларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига 0,7 фоизи миқдорида ҳамда Мактаб таълими жамғармасига — 1 фоизи миқдорида мажбурий ажратмалар ставкалари тасдиқлансин.
* 6—24 -иловалар рус тилидаги матнда берилган.
4. 2006 йилда:
қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиз миқдорида;
фуқароларнинг иш ҳақидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 2,5 фоиз миқдорида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
харид, таъминот-сотиш, брокерлик фаолияти, шунингдек комиссион шартномалар бўйича хизматлар кўрсатувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ ялпи даромаднинг 30 фоизи миқдоридаги ставка бўйича сақлаб қолинсин, қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолиятини юритаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно, улар ялпи даромаднинг 10 фоизи миқдоридаги ставка бўйича ягона солиқ тўлайдилар.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 15 ноябрдаги ПФ–3818-сон Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 452-модда)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Ягона солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
5. 2006 йил 1 январдан бошлаб:
юридик ва жисмоний шахслар томонидан дивидендлар ва фоизлар тарзида олинадиган даромадлардан солиқ ставкалари 15 фоиздан 10 фоизгача;
ягона ижтимоий тўлов ставкалари, маблағлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ўртасида 25-иловада* келтирилган нормативларга мувофиқ тақсимланган ҳолда, 31 фоиздан 25 фоизгача пасайтирилсин.
* 25 -илова рус тилидаги матнда берилган.
Хўжалик юритувчи субъектларга ягона ижтимоий тўлов ставкасини пасайтириш натижасида ҳосил бўлган маблағларни ходимларнинг иш ҳақини оширишга йўналтириш тавсия этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. 2006 йил 1 январдан бошлаб республика ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган суюлтирилган газ учун, қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоблаб чиқиладиган 21 фоиз миқдорида акциз солиғи жорий этилсин, «Ўзтрансгаз» АК минтақалараро унитар корхонаси томонидан аҳолига сотиладиган газ ҳажми бундан мустасно.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 октябрдаги ПФ–3811-сон Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 43-44-сон, 424-модда)
7. Ягона солиқ тўловини тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналарга, ягона солиқ тўлови миқдорини бюджетга тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммасига, бироқ 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорга, камайтирган ҳолда қўшилган қиймат солиғи тўлаш ҳуқуқи берилсин.
8. 2006 йил 1 январдан бошлаб Андижон, Бухоро ва Хоразм вилоятлари қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун, экспериментни давом эттириш доирасида, қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқиш татбиқ этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқиш учун Андижон, Бухоро ва Хоразм вилоятларининг барча қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига белгиланган тартибда етказсин.
12. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан Давлат бюджетига йўналтириладиган маблағлар улуши, балансида мулкнинг хусусийлаштириладиган қисми бўлган корхоналар ихтиёрида қолдириладиган маблағлар ҳисобига, уларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирган ҳолда, 40 фоиздан 65 фоизгача кўпайтирилсин.
13. Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг барча даражадаги маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида қуйидаги умумдавлат солиқлари:
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турларига белгилаб қўйиладиган солиқ;
республикада ишлаб чиқариладиган алкоголли маҳсулотлар, спирт, пиво ва ўсимлик ёғига акциз солиғи бўйича тушумлар тўлиқ миқдорда маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказилсин.
14. 2006 йил учун:
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлар ва харажатлар ҳажмлари, республика бюджетидан дотациялар ва мақсадли субвенцияларнинг чекланган миқдорлари 26-иловага* мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқ тушумларидан ажратмалар нормативлари 27-иловага* мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 28-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 26—28 иловалар берилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига:
тегишли бюджетларга дотациялар, мақсадли субвенциялар ва бюджет ссудалари (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутлари учун) ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек бюджетнинг биринчи навбатдаги харажатларини (ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштириладиган тўловларни) сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш;
республика бюджетидан Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетига бериладиган даромадларнинг тасдиқланган миқдорларига, «ЎзБАТ» қўшма корхонасидан Самарқанд вилоятида шаклланадиган солиқ тушумларини ҳисобга олган ҳолда, республика бюджети билан Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб қилиш орқали даромадлар ва харажатлар ўртасида вужудга келадиган касса бўйича тафовутларни тартибга солган ҳолда аниқлаштиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзагромашсервис» уюшмаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникасини ҳамда машина технологияларини синаш ва сертификатлаш марказига ажратиладиган бюджет маблағларини, уни 2010 йилдан бошлаб тўлиқ ўзини ўзи маблағ билан таъминлашга ўтказиш учун, босқичма-босқич ҳар йили 15 фоизга қисқартириб боришни назарда тутсин.
16. 2006 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг захира жамғармалари миқдорлари 29-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*29 илова берилмайди.
17. Белгилаб қўйилсинки, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинадиган хорижий кредитлар ҳажми 2005 йилдаги хорижий кредитлар бўйича асосий қарзни тўлаш ҳажмидан ортиқ бўлмаслиги керак.
18. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Самарқанд вилоятида Давлат бюджети ижросини ғазна тизимига ўтказиш, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасида, Бухоро, Наманган, Сурхондарё, Сирдарё, Хоразм вилоятларида ва Тошкент шаҳрида жойлашган бюджет ташкилотлари учун бюджетнинг ғазна ижросини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирларини амалга оширишни давом эттирсин.
19. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
2007 йилги давлат бюджети лойиҳасини тақдим этиш билан бир вақтда Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларининг 2008-2009 йиллар учун мақсадли йўналишларини тақдим этсин;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози бажарилишини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижросини таҳлил этиш натижалари бўйича, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат бюджети асосий параметрларини Давлат бюджетининг белгиланган тақчиллиги доирасида аниқлаштиришга доир таклифлар киритсинлар.
20. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг:
а) 2005 йилнинг асосий кўрсаткичларини:
Давлат бюджети даромадларини 3330 млрд сўм, харажатларини 3420 млрд сўм миқдорида ҳамда бюджет тақчиллиги ҳажмини ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 0,6 фоизгача камайтирган ҳолда аниқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларини даромадлар бўйича 990,4 млрд сўм ва харажатлар бўйича — 979,6 млрд сўм миқдорида аниқлаштириш;
б) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда 2006 йил январь ойида 2005 йил учун барча даражалардаги бюджетлар билан якуний айланмалар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солишга доир операцияларни, 2005 йилги Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда ўтказилган операцияларни акс эттирган ҳолда, ўтказиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
21. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 31-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
22. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритсин.
Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари илгари чиқарилган норматив ҳужжатларини бир ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
23. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 27 декабр,
ПҚ–244-сон
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги
ПҚ–244-сон
қарорига
30-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотаётган қарорлари рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 20 октябрдаги 481-сон қарорининг 2-банди.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтган микрофирмалар ва кичик корхоналарга солиқ солиш тартиби тўғрисида» 1998 йил 15 апрелдаги 159-сон қарори.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш материаллари саноати корхоналарини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 20 майдаги 255-сон қарорининг 3-банди.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтган микрофирмалар ва кичик корхоналарга солиқ солиш тартиби тўғрисида» 1998 йил 15 апрелдаги 159-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида» 1999 йил 11 ноябрдаги 493-сон қарори.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2000 йил 2 августдаги 299-сон қарорининг 1-банди.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2000 йил 2 октябрдаги 380-сон қарори.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2001 йил 27 июндаги 276-сон қарорига илованинг 9-банди.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2001 йил 31 декабрдаги 490-сон қарорига 31-илованинг 4-банди.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарувни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сон қарорига 5-илованинг 8-банди.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарорига 26-илованинг 2 ва 6-бандлари.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2003 йил 16 июндаги 270-сон қарорига илованинг 2-банди.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2003 йил 21 августдаги 361-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди «е» кичик бандининг тўртинчи хатбоши.
13. Ўзбекистон Республикаси Халқ Комиссарлари Советининг 1945 йил 7 августдаги 1370-сон қарори.
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарорига 27-илованинг 5-банди.
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарорига илованинг 7-банди.
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарорига 22-илова ва 32-илованинг 2-банди.
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2005 йил 15 августдаги 198-сон қарорига илованинг 1-банди.
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги
ПҚ–244-сон
қарорига
31-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2006 йил 1 январдан бошлаб киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўлланиш тартиби тўғрисида» 1994 йил 26 декабрдаги 621-сон қарорининг 8-банди иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан» сўзлари «хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибида:
а) 3-бандда:
иккинчи хатбошидаги «40» рақами «65» рақами билан алмаштирилсин;
охирги хатбоши чиқариб ташлансин;
б) 25-банднинг иккинчи хатбошидаги «40» рақами «65» рақами билан алмаштирилсин;
в) 27-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги «30 фоиз» сўзлари «25 фоиз» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 28-1-банддаги «қолдириладиган» сўзидан олдин «Ҳукумат қарорларига кўра» сўзлари қўшилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомда:
1.2.1-банддаги «бажарилган ишни ҳисобга олиш бўйича дастлабки ҳужжатларда» сўзлари «хўжалик юритувчи субъектни мукофотлаш тўғрисидаги низомларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
2.1.2.5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2.1.2.5. Инвентарлар ва хўжалик буюмлари қийматини ҳисобдан чиқариш харажатлари ҳамда уларни белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатда сақлаш (таъмирлаш, ювиш, тузатиш, дезинфекция қилиш ва ҳ. к.) билан боғлиқ бошқа харажатлар»;
2.1.2.14; 2.1.2.15; 2.1.2.16-бандлар чиқариб ташлансин;
2.3.8.2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2.3.8.2. Бир марта бериладиган мукофотлар, йил давомидаги иш якунлари бўйича рағбатлантиришлар, узоқ муддат ишлаганлик учун рағбатлантириш ва тўловлар, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектнинг ўз қарорига кўра натура билан тўловлар, шунингдек ягона ижтимоий тўлов суммаси, улар бўйича ҳисобланган ҳақ»;
1-иловада:
а) 1.21-2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1.21-2. Давлат мулкини бошқариш бўйича бошқарувчи компаниялар, давлат ишончли бошқарувчилари ва ишончли бошқарувчилар мукофотлари ва хизматлар ҳақи, шунингдек бошқа профессионал бошқарувчи компаниялар мукофотлари бўйича харажатлар»;
б) 1.28-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1.28. Байрамлар ва атоқли саналар, ижтимоий фаолиятдаги ютуқлар муносабати билан ходимларни рағбатлантириш ҳисобланадиган бир марталик мукофотлар»;
в) 1.14., 1.45., 1.46-бандлар чиқариб ташлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида» 1999 йил 30 апрелдаги 204-сон қарорига илованинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Қуйидагиларни расмийлаштирганлик учун:
— тегишли божхона режимидаги товарлар ва транспорт воситаларини; транзит, давлат фойдасига воз кечиш, вақтинчалик сақлаш, божхона ҳудудида қайта ишлаш, божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона режимлари бундан мустаснобожхона қийматининг 0,2 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан кам эмас
— «божхона ҳудудида қайта ишлаш» ва «божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш» божхона режимларидаги товарларнитоварларни қайта ишлаш бўйича хизматлар қийматининг 0,2 фоизи, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан кам эмас
— олиб кирилаётган буғдой (ТИФ ТН коди 1001), қанд-шакар (ТИФ ТН коди 1701), қурилаётган ишлаб чиқариш объектлари учун туркумланган асбоб-ускуналарнибожхона қийматининг 0,05 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан кам эмас
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 5 августдаги 305-сон қарорининг 7-бандидаги «экология солиғини» сўзлари чиқариб ташлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 296-сон қарори билан тасдиқланган Нефть маҳсулотлари сотувчи корхоналарнинг чекланган устамаларини шакллантириш тўғрисида низомнинг 9-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Нархларни бошқариш жамғармасига ўтказиладиган маблағлардан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармасига ва Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар ажратилмайди».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 13 декабрдаги ПҚ–528-сон қарорибилан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 480-модда)
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 14 ноябрдаги 512-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошидаги «хусусийлаштирилаётган корхоналар» сўзларидан олдин «Ҳукуматнинг қарорлари бўйича» сўзлари қўшилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Саноатнинг кон қазиш тармоқлари айрим корхоналарининг юқори даромадига солиқ солиш тўғрисида» 2004 йил 1 июндаги 252-сон қарорида:
2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» очиқ акциядорлик жамияти 2004 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ставкалар бўйича миснинг жаҳон нархлари даражасига қараб ундириладиган ортиқча фойда учун солиқ тўловчи ҳисобланади;
ортиқча фойда солиғи тўлангандан кейин комбинат ихтиёрида қоладиган маблағлар кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда мақсадли фойдаланиш учун «Олмалиқ кон-металлургия комбинати»нинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамида жамланади».
2-банднинг тўртинчи хатбошидаги «жамланган маблағлар» сўзлари «жамланган маблағлар махсус ҳисоб рақамига ўтказилмаган ёки улардан» сўзлари билан алмаштирилсин;
илова чиқариб ташлансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон тасвирий санъат галереясининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2004 йил 10 сентябрдаги 425-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбошидаги «ва экология солиғини» сўзлари чиқариб ташлансин.

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 386-модда, 2006 й., 16-сон, 132-модда, 20-21-сон, 173-модда, 43-44-сон, 424-модда, 46-47-сон, 452-модда, 48-50-сон, 480-модда)