LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
«Геодезия ва картография тўғрисида» ва «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш комиссияси таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш комиссияси икки ҳафта муддатда Комиссия тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
3. Белгилансинки, топография-геодезия ва картография ишларини амалга ошириш ҳуқуқига мазкур қарор кучга киргунга қадар берилган лицензиялар уларнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунга қадар ҳақиқий ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 апрелдаги 126-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 18-сон, 224-модда)
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
2. Мазкур Низомга 1-иловада кўрсатилган геодезия ва картография ишлари турлари лицензияланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси деб юритилади) Комиссиянинг ҳужжатларни қабул қилишни, лицензиялар беришни, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришни, лицензия битими тузишни ва унинг бажарилишини назорат қилишни амалга оширувчи ишчи органи ҳисобланади.
(3-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия умуман фаолият турига ёхуд унинг бир қисмига (айрим иш турларига) берилиши мумкин.
8. Қуйидагилар геодезия ва картография фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
лицензиат томонидан геодезия ва картография фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шу жумладан геодезия ва картография ишларини амалга ошириш бўйича норматив-техник ҳужжатларга риоя этилиши;
лицензиат штатида лицензияда кўрсатилган фаолият турлари бўйича маълумоти тўғрисидаги ҳужжатга ва камида уч йил иш стажига эга бўлган камида бир ходим бўлиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
белгиланган талабларга мувофиқ бўлган моддий-техник базанинг, геодезия ва картография асбоб-ускуналарининг, бошқа техник воситаларнинг мавжуд бўлиши;
геодезия ва картография ишларини амалга оширишни тартибга солувчи зарур норматив-техник ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши;
лицензиат томонидан давлат сирини ташкил этувчи маълумотлардан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар бажарилган тақдирда режим органининг мавжуд бўлиши.
9. Лицензия битимида мазкур Низомнинг 8-бандида санаб ўтилган лицензия талаблари ва шартларидан аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Геодезия ёки картография фаолиятининг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситаларга талаблар «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан белгиланади ва Комиссия томонидан тасдиқланади.
(10-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Лицензия олиш учун лицензия талабгори «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(1-илова 11-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами; фаолиятнинг лицензияланаётган тури (ёхуд унинг қисми)
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
лицензияланадиган иш турларини бажарадиган мутахассислар тўғрисидаги маълумотлар (сони, маълумоти, мутахассислик бўйича иш стажи);
техника билан жиҳозланганлик ва лицензияланадиган ишларни амалга оширишга доир норматив-техник ҳужжатлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар;
геодезия, картография приборлари ва асбоб-ускуналарининг метрология жиҳатидан таъминланганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг нусхалари;
лицензияланадиган ишларни назорат қилиш ва уларни қабул қилиб олишнинг ташкил этилиши тўғрисидаги маълумотлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишнинг талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасига бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказилади.
( 13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилиб олинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Лицензия бериш ҳақидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Лицензия бериш тўғрисидаги ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
18. Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати ариза ва лицензия олишга барча зарур ҳужжатлар тушган кундан бошлаб ўттиз кунни ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ариза олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги тегишли қарор протоколи лойиҳасини тасдиқлаш учун Комиссияга тақдим этади.
Комиссия «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг таклифи олингандан кейин ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади. Зарур ҳолларда Комиссия қарори сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.
Зарур ҳолларда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси жойларга бориб лицензия талабгори томонидан лицензия талаблари ва шартлари бажарилиши имкониятини ўрганиш ҳуқуқига эгадир.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.
(20-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
Лицензия бериш учун қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия бериш учун қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб берувчи лицензия битими «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси билан лицензиат ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи органнинг назорат қилиши тартиби;
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси учун бир нусхадан тузилади.
(21-бандининг биринчи ва ўнинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш серияси, тартиб рақами ва ҳимояланиш даражасига эга бўлади. Лицензиялар бланкалари намуналари «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади, Комиссия томонидан тасдиқланади ҳамда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг буюртманомасига кўра «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан босмахона усулида тайёрланади. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раҳбари лицензия бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун белгиланган тартибда жавоб беради.
Лицензиялар «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
(22-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва лицензия битими имзолангандан кейин уч кун муддатда берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Агар лицензиат лицензия бериш учун қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома юборилган (топширилган) пайтдан бошлаб уч ой мобайнида «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этмаган ёхуд лицензия битимини имзоламаган тақдирда Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
(24-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
25. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги қарор, шунингдек «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг мансабдор шахси хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
(25-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида, рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
27. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилиши учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатлар барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда қайта кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин уч кун мобайнида эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тегишли қарор протоколи билан тасдиқлаш учун Комиссияга киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Комиссия ««Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг таклифи олингандан кейин етти кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди.
(27-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Лицензиат — юридик шахс қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасига кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза беришга мажбур.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси томонидан лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
(30-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасига лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Йўқолган ёки амал қилиш муддати ўтмаган яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дубликатлар беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишда:
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва лицензия битимлари шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текширади;
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлигидан далолат берувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режадан ташқари текширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензиатдан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўлувчи масалалар юзасидан зарур ахборотни сўрайди ва олади;
текшириш натижалари асосида лицензия талаблари ва шартлари бузилишининг аниқ ҳолларини кўрсатган ҳолда далолатномалар тузади;
лицензия талаблари ва шартларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқаради, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилайди;
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида Комиссияга кўриб чиқиш учун таклиф киритади.
Давлат назорат ва текшириш органлари, шунингдек давлат ҳокимиятининг бошқа органлари лицензия талаблари ва шартларининг бузилишлари аниқланган тақдирда, ўз ваколатлари доирасида, аниқланган бузилишлар ва кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида лицензияловчи органга маълум қилишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасида қолади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорнинг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради
(35-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
36. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссиянинг қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорнинг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради
37. Лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссиянинг қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарорнинг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради
Олдинги таҳрирга қаранг.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
юридик шахснинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (рўйхатдан ўтказиш санаси, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилган сана ва унинг тартиб рақами), почта манзили, телефон ва факс рақамлари, электрон почта манзилини ўз ичига олувчи лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Реестрдан маълумот берилганлиги учун йиғим суммаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
43. Лицензия берганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) картография ишлари (туристик объектлар (архитектура ёдгорликлари ва бошқалар) ва инфратузилма (меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситалари, туристик йўналишлар ҳамда бошқалар) жойлашган жой қайд этилган ва кўрсатилган мавзуга оид туристик хариталар нусхасини кўпайтириш ҳамда тарқатишдан ташқари):
(1-банднинг «б» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 398-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон)
график, рақамли, фотографик ва бошқа шаклларда 1:10000, 1:25000, 1:50000, 1:100000, 1:200000, 1:500000, 1:1000000 масштаби топография режалари ва хариталарини тузиш ва нашр этиш;
график, рақамли, фотографик ва бошқа шаклларда умумгеографик, сиёсий-маъмурий, илмий-маълумотнома хариталари ҳамда тармоқлараро аҳамиятга эга бўлган бошқа мавзули хариталар ва атласлар, ўқув картография қўлланмалари тузиш ва нашр этиш;
ерларни чегаралашда, давлат кадастрларини юритишда, геология, маркшейдер ишлари ва бошқа ишларда геодезия ва топография ишлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) картография ишлари (туристик объектлар (архитектура ёдгорликлари ва бошқалар) ва инфратузилма (меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситалари, туристик йўналишлар ҳамда бошқалар) жойлашган жой қайд этилган ва кўрсатилган мавзуга оид туристик хариталар нусхасини кўпайтириш ҳамда тарқатишдан ташқари):
(2-банднинг «б» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 398-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон)
график, рақамли, фотографик ва бошқа шаклларда 1:200, 1:500, 1:1000, 1:2000, 1:5000 масштаби топографик ва махсус режалар ҳамда хариталар тузиш ва нашр этиш;
график, рақамли, фотографик ва бошқа шаклларда махсус аҳамиятга эга бўлган мавзули хариталар ва атласлар тузиш ва нашр этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.