Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 7 майдаги 215-сон қарорини бажариш юзасидан ва «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Давлат органларининг ахборот тизимларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
уч ой муддатда базавий давлат ахборот ресурсларини ҳам ўз ичига оладиган давлат ахборот ресурсларининг рўйхатини ҳамда давлат ахборот ресурсларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
бир ой муддатда ахборотни ҳужжатлаштириш, давлат ахборот ресурсларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартибини тасдиқласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Мазкур Низом давлат органларида ахборотни ҳужжатлаштиришга, давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланишга қўйиладиган асосий талабларни белгилайди.
1. Ҳужжатлаштирилган ахборот мулк ҳуқуқи объекти ҳисобланади ва тегишли реквизитлар билан биргаликда ахборот манбаида қайд этилган алоҳида ҳужжат ёки жами ҳужжатлар шаклида, шу жумладан электрон ҳужжат шаклида бўлади.
2. Ахборотни ҳужжатлаштириш ахборотни давлат ахборот ресурсларига киритишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
Давлат ахборот ресурсларида ҳужжатлаштирилган ахборот тизимлаштирилиши, таснифланиши ва тегишли реквизитлар билан таъминланиши керак.
3. Давлат ахборот ресурслари таркибига киритиш учун ахборотни ҳужжатлаштириш тартиби алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги махсус ваколатли орган — Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ҳужжатлаштирилган ахборот муҳофаза қилинишини таъминлаш чора-тадбирлари ҳужжатлаштирилган ахборотнинг мулкдори ёки эгаси томонидан, ахборот ресурсига киритилган ҳужжатлаштирилган ахборот муҳофаза қилинишини таъминлаш чора-тадбирлари эса — ахборот ресурсининг мулкдори ёки эгаси томонидан белгиланади.
6. Ахборотни давлат ахборот ресурслари таркибига киритишда таснифлаш ҳисобга олинган ҳолда ва белгиланган реквизитлар бўйича излаш имконияти таъминланиши зарур.
7. Давлат ахборот ресурсларидаги ахборот матнли, графикли, овозли, видео ва мултимедий (матнли, графикли, овозли ва видеоформатлар комбинацияси) шаклларда тақдим этилиши мумкин.
9. Барча давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан уларга берилган ваколатлар доирасида умумий фойдаланиш учун мўлжалланган ахборот ресурслари базавий давлат ахборот ресурслари ҳисобланади.
10. Базавий давлат ахборот ресурслари таркибига Ўзбекистон Республикаси давлат ахборот ресурслари бўйича, Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахслари бўйича, Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бўйича, Ўзбекистоннинг табиий ресурслари бўйича, давлат органларининг веб-сайтлари бўйича ва умумий фойдаланиладиган бошқа ахборот ресурслари бўйича маълумотлар базаси киради.
11. Бошқа ахборот ресурсларини базавий давлат ахборот ресурслари таркибига киритиш, шунингдек уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъулларни белгилаш Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Давлат органлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг тор касбий, ўзига хос вазифаларини ҳал этишга мўлжалланган, фойдаланилиши чеклаб қўйилган ахборот ресурслари махсус давлат ахборот ресурслари ҳисобланади.
юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат сирлари ва махфий ахборотга эга бўлган ихтисослаштирилган ахборот ресурслари киради.
14. Махсус давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланишни таъминлаш улар ташкил этилиши учун масъуллар томонидан амалга оширилади ҳамда вазирликлар, идоралар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан қўллаб-қувватланади.
15. Давлат ахборот ресурслари ўзаро ва тегишли халқаро ахборот ресурслари билан ахборот-технологик мосликни таъминлаши зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш тартиби Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишув бўйича уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган тегишли давлат органлари томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Давлат ахборот ресурсларини шакллантиришда томонларнинг келишуви асосида ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборот ресурсларидан фойдаланилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатлаштирилган ахборотни давлат органларига мажбурий тартибда тақдим этадиган шахслар унга ва ундан фойдаланишга бўлган ўз ҳуқуқларини йўқотмайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат ахборот ресурсларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш белгиланган тартибда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Давлат ахборот ресурсларидан фойдаланиш тартиби унда жойлаштириладиган ахборотнинг хусусиятига ва унинг вазифасига (ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ва эркин фойдаланилиши чеклаб қўйилган) қараб белгиланади.
Бунда фойдаланувчини аутентификация қилмасдан ва ҳисобга олмасдан ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган давлат ахборот ресурсларидан эркин фойдаланиш имкони берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Эркин фойдаланиши чеклаб қўйилган давлат ахборот ресурсларидан фойдаланишда фойдаланувчининг ҳаракатларини ҳисобга олиш, идентификациялаш ва аутентификация қилиш мажбурий ҳисобланади.
Ҳаракатларни ҳисобга олиш, идентификациялаш ва аутентификация қилиш усуллари норматив ҳужжатларга мувофиқ тегишли давлат ахборот ресурсларини шакллантириш учун масъул бўлган давлат органлари томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат ахборот ресурслари мазкур Низом ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ шакллантирилиши керак.
22. Давлат ахборот ресурслари мазкур Низом ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ муҳофаза қилиниши керак.
23. Давлат ахборот ресурслари ахборот хавфсизлиги ахборотни муҳофаза қилишнинг комплекс ташкилий-техник чора-тадбирлари ва дастурий-аппарат воситаларини ўз ичига олувчи тизим билан таъминланиши керак.
Давлат ахборот ресурсларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизими давлат органининг ўз ахборот ресурсларини муҳофаза қилишга ёндашувини акс этирувчи хавфсизлик сиёсатига мувофиқ амалга оширилиши керак.
24. Ташкилий чора-тадбирлар юридик ва жисмоний шахсларни давлат ахборот ресурсларини ташкил этиш, шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлашга жалб этиш тартибини бошқарадиган хатти-ҳаракатлар ва талаблар рўйхатини ўз ичига олиши керак.
25. Давлат сирлари ҳамда махфий ахборотга тегишли деб ҳисобланган давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва уларга хизмат кўрсатиш ишлари уларни шакллантириш, улардан фойдаланилиши ва уларнинг қўллаб-қувватланиши учун масъул бўлган давлат органлари томонидан бажарилиши керак.
Зарурият бўлганда, махфий ахборотга эга бўлган давлат ахборот ресурсларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш учун белгиланган тартибда юридик шахсларни жалб этишга йўл қўйилади.
рухсат берилмаган эркин фойдаланишдан муҳофаза қилишни, ахборот ресурсларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритишни;
ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимининг яхлитлиги ва иш қобилияти назорат қилинишини таъминлаши керак.
27. Давлат ахборот ресурсларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимида фойдаланиладиган ахборотни муҳофаза қилишнинг дастурий-техник воситалари лицензияли ва сертификатлаштирилган бўлиши керак.
28. Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган давлат органлари:
давлат ахборот ресурсларини шакллантириш учун ҳужжатлаштирилган ахборотни тақдим этишни ўз ваколатлари доирасида юридик ва жисмоний шахслардан талаб қилиш;
давлат ахборот ресурсларини шакллантиришда юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборот ресурсларидан қонунда белгиланган тартибда фойдаланиш;
давлат ахборот ресурсларидан фойдаланилганлиги учун тўлов миқдорини аниқлаш ва белгилаш ҳуқуқига эгадир.
Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган давлат органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган давлат органлари ўз ваколатлари доирасида:
давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, шу жумладан мажбурий тақдим этиладиган ахборот тақдим этилиши, тўпланиши ва ишлов берилиши ташкил этилиши бўйича фаолиятни ташкил этишга;
давлат ахборот ресурслари муҳофаза қилинишини, уларнинг ҳолати, сақланиши ва улардан фойдаланиш назорат қилинишини ташкил этишга;
мазкур Низомга ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ахборот ресурсларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ва эркин фойдаланишни ташкил этишга қўйиладиган талабларга риоя қилишга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
барчанинг эркин фойдаланиши мумкин бўлган давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан, шу жумладан Интернет тармоғи орқали эркин фойдаланиш имкониятини бериш бўйича тартибни жисмоний ва юридик шахслар эътиборига етказишга мажбурдир.
Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган давлат органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган давлат органлари:
ахборот билан ишлаш, давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги, ахборот айирбошлашда ҳуқуққа зид хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат ахборот ресурслари муҳофаза қилиниши таъминланиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган давлат органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқача тарзда ҳам жавобгар бўлишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ахборот ресурсларини ташкил этиш, шакллантириш, қўллаб-қувватлаш ва сақлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
барчанинг эркин фойдаланиши мумкин бўлган давлат ахборот ресурсларини шакллантиришда ўз ахборот ресурсларидан, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборот ресурсларидан қонунда белгиланган тартибда фойдаланиш;
барчанинг эркин фойдаланиши мумкин бўлган давлат ахборот ресурсларини шакллантириш учун фойдаланиладиган ахборот тизимининг техник воситаларини ишлатиш ҳуқуқига эгадир.
Юридик ва жисмоний шахслар давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланишда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ахборотни ҳужжатлаштириш, давлат ахборот ресурсларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ва эркин фойдаланишни ташкил этиш тартибига ва улар бўйича талабларга риоя қилишга;
давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва уларнинг мавжуд бўлишини таъминлашда лицензияли дастурлардан ва сертификатлаштирилган техник воситалардан фойдаланишга мажбурдир.
Юридик ва жисмоний шахслар давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланишда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ахборот билан ишлаш, давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги;
давлат ахборот ресурсларидаги ахборотнинг ўғирланиши, йўқотилиши, бузиб талқин этилиши, тўсиб қўйилиши, қалбакилаштирилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик ва жисмоний шахслар давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланишда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқача тарзда ҳам жавобгар бўлишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1.1. Давлат органининг расмий сайтига жойлаштирилиши мажбурий бўлган ахборотларга қуйидагилар киради:
а) давлат органининг ҳуқуқий мақомини, шу жумладан давлат органининг, унинг бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ташкилий тузилмаси, функциялари ва вазифаларини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
в) давлат органининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги маълумотлар;
г) Ҳукумат ва давлат органлари томонидан давлат органи фаолияти соҳасида қабул қилинган дастурлар тўғрисидаги умумий маълумотлар (номи, мақсади, асосий вазифалари, буюртмачилари, бош ижрочилари, амалга ошириш муддатлари ва кутилаётган натижалар);
д) давлат органи томонидан ўтказиладиган тадбирлар (мажлислар, йиғилишлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, семинарлар ва брифинглар, «давра суҳбатлари», расмий ташрифлар) тўғрисидаги маълумотлар, давлат органининг кундалик фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотлар;
е) давлат органининг давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотлар;
з) давлат органи фаолияти соҳасига кирадиган тармоқнинг аҳволини, шу жумладан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳамда унинг ривожланиш динамикасини тавсифлайдиган асосий кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотлар;
и) давлат органи, унинг ташкилотлари томонидан ўтказиладиган товарлар етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича очиқ танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар;
л) расмий сайтнинг ахборот материалларидан фойдаланишда унга ҳаволалар мажбурий кўрсатилиши тўғрисидаги талаб;
м) давлат органи расмий сайтда жойлаштиришни зарур деб ҳисоблайдиган умумий фойдаланиладиган бошқа ахборотлар ва маълумотлар.
1.2. Давлат органи томонидан расмий сайт орқали кўрсатиладиган базавий ахборот хизматлари рўйхатига қуйидагилар мажбурий тартибда тақдим этилади:
а) давлат органи раҳбарлари тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, биографик маълумотлар ва улар билан боғланиш маълумотлари, фуқароларни қабул қилиш кунлари);
б) давлат органининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўлинмаларининг телефон рақамлари ва манзил реквизитлари (почта, электрон манзили ва бошқалар), уларнинг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар, маълумотлар бериш хизмати ва ишонч телефонларининг рақамлари;
г) фуқароларнинг аризалари, шикоятлари ва бошқа мурожаатларини қабул қилиш тартиби тўғрисидаги ахборотлар;
и) электрон-рақамли имзо қўлланишига кўра юридик ва жисмоний шахслардан ҳисоботлар, хатлар, аризалар, шикоятлар ва бошқа шаклдаги мурожаатларни қабул қилиш имконияти.
1.3. Расмий сайтда бошқа манбалардан ахборотларни жойлаштиришга фақат ахборот манбаи кўрсатилган тақдирда йўл қўйилади.
Базавий ахборот хизматларидан ташқари, давлат органи расмий сайт орқали қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, пулли асосда қўшимча хизматлар кўрсатиши мумкин.
2.2. Расмий сайтга жойлаштирилаётган ахборотларнинг санаси кўрсатилиши ва улар мунтазам янгилаб борилиши керак. Ахборотларни янгилаб бориш муддати давлат органи томонидан белгиланади, бироқ ахборотлар бир ҳафтада камида бир марта янгиланиб бориши керак.
Давлат органининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ушбу органнинг расмий сайтга ҳужжатлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин икки кундан кечикмай жойлаштирилиши керак.
2.3. Давлат органи расмий сайтдаги ахборотларни шакллантириш, жойлаштириш, шунингдек янгилаб бориш учун масъул бўлган шахс (бўлинма)ни буйруқ билан белгилайди.
2.4. Давлат органининг расмий сайти «.UZ» домен зонасида ҳамда Интернет тармоғидаги Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бўлиши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сервер (хостинг)да физик жиҳатдан жойлаштирилиши керак.
2.5. Расмий сайтга ахборот давлат тилида тақдим этилиши керак. Расмий сайт ахборотлари бошқа тилларда ҳам бўлиши мумкин.
2.6. Давлат органи ўзининг расмий сайтида жойлаштирилган ахборотларнинг йўқ қилиниши, тўсиб қўйилиши, бузиб талқин қилиниши, қалбакилаштирилиши ва сохталаштирилишининг ҳамда бошқа шакллардаги рухсатсиз аралашувларнинг олдини олиш бўйича тегишли муҳофаза чора-тадбирларини кўриши керак.
3.2. Расмий сайтга жойлаштирилган ахборот ишончли бўлиши керак. Давлат органи раҳбарлари расмий сайтга жойлаштириладиган ахборотларнинг ишончлилиги учун жавобгар бўладилар.
3.3. Расмий сайтга жойлаштириладиган ахборот оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган ахборот билан тенг кучга эга бўлади.
3.4. Расмий сайтда давлат сирларига тааллуқли ва қонун ҳужжатларида тақиқланган бошқа ахборотлар бўлмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низом давлат органларининг ахборот тизимларига умумий талабларни, уларни яратиш тартибига талабларни, шунингдек ахборот тизимларини яратишда давлат органларининг вазифаларини белгилайди.
1. Давлат органларининг ахборот тизими ахборотларни тўплаш, сақлаш, қидириш, ишлаш ва улардан фойдаланишга имкон берадиган давлат ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситаларининг ташкилий жиҳатдан тартибга солинган йиғиндиси ҳисобланади.
2. Давлат органларининг ахборот тизимлари Ўзбекистон Республикаси миллий ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.
3. Давлат органларининг ахборот тизимини яратишнинг мақсади уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, улар томонидан кўрсатиладиган ахборот хизматлари спектрини кенгайтириш, компьютер технологияларининг замонавий ютуқларини қўлланиш ҳисобига давлат бошқа органлари, хўжалик юритувчи бирлашмалар, юридик ва жисмоний шахслар билан ахборот бўйича ўзаро ҳамкорликни ташкил этишдан иборатдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ахборот ресурсларини тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш, янги эҳтиёжларни ўз вақтида қондириш ҳамда пайдо бўлаётган имкониятларни тезда баҳолаш, шунингдек давлат органининг барча таркибий бўлинмалари фаолиятининг самарадорлиги, бошқарувчанлигини ошириш, уни мувофиқлаштириш орқали бошқарувда зарур динамизм даражасига эришиш давлат ахборот тизимидан фойдаланишнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
дастурий-аппаратнинг ишончли ишлаши ва уларнинг узилишларга, шу жумладан фойдаланувчиларнинг тартибсиз ишлаши ҳолларига чидамлилигини;
аппарат ва дастурий воситаларни модернизация қилиш, тизимни янги компонентлар билан бойитиш йўли билан янада кенгайтириш имкониятини;
давлат органлари томонидан ўзларининг асосий вазифалари ва функцияларини бажаришни қўллаб-қувватлашни таъминлайдиган транзакцион ва ҳисобга олиш тизимлари;
давлат органлари фаолиятида амалий жараёнлар ва маъмурий регламентларнинг қўллаб-қувватланишини таъминлайдиган ресурсларни бошқариш тизимлари;
давлат органлари томонидан ўзларининг асосий вазифалари ва функцияларини бажариш натижалари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, ишлаш, сақлаш ва таҳлил қилишни таъминлайдиган ахборот-таҳлил тизимлари;
жисмоний ва юридик шахслар билан ўзаро ҳамкорлик қилишнинг Интернет ёки бошқа алоқа каналлари орқали, шу жумладан телефон хизмати кўрсатиш порталлари ва марказлари орқали давлат органлари томонидан ахборотлар берилишини таъминлайдиган тизимлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат органлари ходимлари томонидан ўзларининг кундалик фаолиятида ҳужжатларни тайёрлаш ва ахборотлар алмашиш учун фойдаланиладиган идора тизимлари.
7. Давлат органларининг ахборот тизимлари ишончли ва барқарор фаолият кўрсатиш талабларига жавоб бериши керак.
махфийлик — ахборотлар тизими ахборот ресурсларидан фойдаланувчиларга берилган ваколатлар доирасида фойдаланишнинг чекланишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кўламлилик — ахборотлар тизимлари таркибига дастурий — аппарат воситаларини қўшиш, модернизация қилиш ва шу каби йўллар билан ахборот тизимларининг функционал имкониятларини янада кенгайтириш имконияти;
ҳимояланганлик — ахборот тизимлари таркибига кирувчи ахборот ресурсларининг сақланишини ва яхлитлигини таъминлаш.
9. Давлат органларининг ахборот тизимлари давлат бюджети маблағлари, давлат органларининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига яратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Давлат органларининг ахборот тизимларини яратиш жараёнида буюртмачи, ишлаб чиқувчи, етказиб берувчи, бош лойиҳаловчи ташкилотлар, турли қисмларни лойиҳалаш, монтаж қилиш, созлаш ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар қатнашиши мумкин.
11. Давлат органларининг ахборот тизимларини яратиш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади: талабларни шакллантириш, концепцияни, техник топшириқни, эскиз ва техник лойиҳаларни ишлаб чиқиш, ишчи ҳужжатларни тузиш, ишга тушириш ва кузатиб бориш.
12. Ҳар қайси босқичдаги ишларнинг мазмуни ва ахборот тизимларини яратиш қатнашчиларининг вазифаларини тақсимлаш тегишли стандартлар билан белгиланади.
13. Давлат органларининг ахборот тизимлари техник ҳужжатлари Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органига — Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига экспертиза учун тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи экспертизани бир ой муддатда, заруриятга кўра, манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг мутахассисларини жалб этган ҳолда ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Давлат органларининг ахборот тизимларини яратиш ва молиялаштириш фақат ижобий эксперт хулосаси олингандан кейин амалга оширилади.
17. Ахборот тизимларини яратиш ишлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Давлат органларининг ахборот тизимларини фойдаланишга топшириш қабул қилиб олиш бўйича махсус комиссия томонидан амалга оширилади, унинг таркибига Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг камида 3 нафар вакили, уларнинг касб бўйича тажрибасини ва ахборот технологиялари соҳасидаги кўникмаларини ҳисобга олган ҳолда киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Давлат органларининг ахборот тизимлари мажбурий равишда ҳисобга олинади ва рўйхатдан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат органларининг ахборот тизимларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Давлат органларининг ахборот тизимлари ушбу Низом ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ҳимоя қилинади.
21. Давлат органларининг ахборот тизимларида ахборот хавфсизлиги ахборотларни ҳимоя қилишнинг ташкилий-техник чора-тадбирлар комплексини ҳамда дастурий-аппарат воситаларини ўз ичига оладиган тизим билан таъминланиши керак.
22. Ташкилий чора-тадбирлар юридик ва жисмоний шахсларни давлат органларининг ахборот тизимларини лойиҳалаш, яратиш ва улардан фойдаланиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлашга жалб этишни тартибга солувчи ҳаракатлар ва талаблар рўйхатидан иборат бўлади.
23. Давлат сирларига ёки махфий ахборотларга мансуб ахборотларни ишлайдиган ахборот тизимларини яратиш ишлари уларни яратиш ва қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари томонидан бажарилиши керак.
Зарурат бўлганда, давлат органларининг ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш учун махфий ахборотларни ишлайдиган юридик шахсларни белгиланган тартибда жалб этишга йўл қўйилади.
24. Давлат органларининг ахборот тизимларида қўлланадиган ахборотларни ҳимоя қилишнинг дастурий-техник воситалари лицензияланган, сертификатланган бўлиши ва қуйидагиларни:
бошқарувни (ахборот тизимлари ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқларини белгилаш, рўйхатга олиш дафтарларидаги ахборотларни ишлаш, ҳимоя тизимини ўрнатиш ва олиб ташлаш);
фойдаланувчиларнинг кириш ва чиқиш ҳаракатларини, шунингдек ахборот тизими ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқлари бузилишларини рўйхатга олишни;
25. Фойдаланувчиларнинг ахборотларни ҳимоя қилишнинг криптографик воситаларидан, шу жумладан электрон — рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда давлат органларининг ахборот тизимидаги ишлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Давлат сирларига ёки махфий ахборотга эга бўлган ахборотларни ишлаш учун мўлжалланган ахборот тизимларининг техник воситалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий сертификатланиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Махфий ахборотлар мавжуд бўлган ва улар ишланадиган ахборот тизимларини халқаро ахборот тармоқларига, шу жумладан Интернет тармоғига киритиш уларни ҳимоя қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилгандан кейин амалга оширилади.
Махфий ва мутлақо махфий ахборотларга эга бўлган ва уларни ишлайдиган ахборот тизимларини халқаро ахборот тармоқларига, шу жумладан Интернет тармоғига киритишга йўл қўйилмайди.
28. Давлат органлари ахборот тизимларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизими хавфсизликка таҳдидни, шунингдек уларнинг нормал ишлашининг бузилиши билан боғлиқ сабаблар ва шарт-шароитларни ўз вақтида аниқлашни таъминлайдиган тегишли хавфсизлик сиёсати билан амалга оширилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Ишлаб чиқиш ва фойдаланишнинг барча босқичларида ахборот тизимларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш воситалари ва усуллари ахборот тизимининг мақсадига қараб ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ давлат органлари томонидан белгиланади.
ўз ахборот тизимларини ахборотлар айирбошлаш учун бошқа ахборот тизимлари билан тармоқлараро боғлашни белгиланган тартибда амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўз ахборот тизимларининг миллий ахборот тизимларига кирувчи ахборот тизимлари билан ҳамда халқаро ахборот тизимлари билан мувофиқлигини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.