Ҳужжат кучини йўқотган 25.06.2010 14.06.1995 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 158
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Қоидалари, 14.06.1995 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 158
Кучга кириш санаси
14.06.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 25.06.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки

23.02.1995 й.

112-сон

Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки

Бошқаруви тасдиқлаган

(4/5-сон баённома 23.02.1995 й.)

БАРЧА БАНКЛАРГА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ НОЧОР ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР (БАНКРОТЛАР) БИЛАН ИШЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 14 июнда 158-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қоида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 5 июндаги 21/4-сон «Тижорат банкларининг ночор хўжалик юритувчи субъектлар (банкротлар) билан ишлаш қоидаларини ўз кўчини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 158-1, 15.06.2010 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.Умумий қисм
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ҳамда «Банкротлик тўғрисида»ги қонунларга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, у банкларнинг тўловга қобилиятсиз хўжалик юритувчи субъектлар билан ишлашини аниқлаштириш мақсадини кўзлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъект (фирмалар, бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар хусусий тадбиркорлар)нинг банкротлиги деганда, унинг кредиторлар талабини қаноатлантиришга қобилиятсизлиги тушунилади. Бундай қобилиятсизликка ҳаридорнинг мажбуриятлари унинг мулки миқдоридан ошиб кетиши муносабати билан бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга мажбурий тўловларни таъминлай олмаслиги ҳам киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулк шаклидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хўжалик фаолияти Билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, бошқа давлатларнинг хўжалик юритувчи субъектлари банкрот, деб эълон қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширувчи корхона (ташкилот) банкрот деб тан олиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ссуда олувчининг тўловга қобилиятсизлиги хавфи вужудга келганда банкнинг у билан иш олиб бориши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижоз муддати ўтказиб юборилган қарз юзага келганда банк унга бу қарзни узиш ҳақида эътироз билдириб талабнома юбориши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк унда ҳисобварақига эга бўлган мижозни агар у банк ссудалари бўйича муддати ўтиб кетган қарзга эга бўлса ва банкнинг муддати ўтиб кетган қарздорликни бартараф этиш ҳақида ёзма талабномасини у тақдим этилган кунидан бошлаб 3 ой давомида бажаришини таъминлай олмаслиги аниқ-равшан бўлса, шунингдек, қарз мажбуриятлари хўжалик юритиш субъекти, яъни ссуда олувчининг мол-мулки қийматидан ошиб кетганда унинг банкротлиги тўғрисидаги масалани қўйиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор-мижознинг бундан кейинги тўловга қобилятлилигини аниқлаш учун банк мулки эгаси ёки унинг ваколатли вакили ҳамда хўжалик идораси раҳбари (тадбиркор) билан биргаликда ссуда олувчининг иқтисодий аҳволини таҳлил қилиш асосида қарзларни узишнинг қай даражада имкони борлигини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳлил тўловга қобилиятсиз қарздорнинг бухгалтерлик баланси, ишлаб чиқариш дастури, қарздорнинг кредиторлари ва дебиторлари рўйхати, ҳамда қарз олувчининг молиявий ва мулк аҳволи тўғрисидаги бошқа ахборотлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўловга қобилиятсиз мижознинг молиявий аҳволини таҳлил этиш давомида, уни банкрот, деб тан олингунига қадар, банк қарзни тўлаш муддатини чўзиш, муҳлат белгилаш ёки дисконтлаш масаласини кўриб чиқиши мумкин. Банкнинг ссудасини тўлаш муддати узайтирилиши ёки тўлаш учун муҳлат белгиланиши қарздорнинг кредитлар бўйича тўламаган қарзлари ҳажмида гаров расмийлаштирилиши билан биргаликда ёки тўланмаган қарзнинг келишиб олинган суммаси миқдорида кафолат берилган тақдирда (агар илгари бундай кафолат расмийлаштирилмаган бўлса) кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор мижозда 2-картотека бўлганда ҳам у тўловларга дахлдор қарз муддатини узайтириш, қарзни тўлаш учун муҳлат белгилаш тўғрисида ёки фаолиятини давом эттириш учун қарзларнинг бир қисмини чегириб ташлаш ҳақида кредиторлар билан расман шартлашиб олганлиги тўғрисидаги ахборотни банка тақдим этиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатилган ахборот қуйидаги ҳужжатлар тарзида тасдиқланиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов муддатини узайтириш ёки тўлов учун муҳлат белгилаш ҳақида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги баёний қарорлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномаларга ўзгартиришлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотариал тарзда тасдиқланган шартномалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида кўзда тутилган бошқа ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларда ҳар иккала томоннинг имзолари бўлиши ва муҳрлар билан тасдиқланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг мулкида давлатнинг иштироки бўлган тақдирда банк мулкини бошқаришга ваколатли бўлган Давлат мулки қўмитасини, унинг ҳудудий идорасини ссуда олувчининг молиявий қийинчиликлари ва унинг банкротга учраш хавфи вужудга келгани расман хабардор қилади. Агар тегишли идоралар хабардор қилинганидан кейин 15 кун мобайнида мижознинг молиявий аҳволини меъёрлаштириш чора-тадбирлари кўрилмаса ва расмийлаштирилган кафолатлар тегишли тартибда тақдим этилмаса, унда иш хўжалик судига юборилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Хўжалик юритувчи субъектнинг тўловга қобилиятсизлиги (банкротлиги)ни эълон қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар таҳлил давомида тўловга қобилиятсиз қарздорнинг қарз мажбуриятларини узиш ва унинг тўловга қобилиятлилигини тиклаш имконияти йўқлиги аниқланса, унда раҳбар (тадбиркор) банк билан биргаликда қарздор хўжалик юритувчи субъектнинг ихтиёрий равишда тугатилиши ҳамда унинг ўз банкротлиги ҳақида расман эълон бериши тўғрисидаги қарор қабул қилинади, шунингдек, бу ҳақда кредиторларга, юқори идорага, маҳаллий ҳокимият идорасига ва корхона (тадбиркор) рўйхатдан ўтказилган бошқармага, ссуда олувчининг таъсис этувчилари (қатнашчилари)га, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига маълум қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарорни мулк эгаси-қарздор хўжалик юритувчи субъект тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектни ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги эълон расмий матбуотда чоп этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтиёрий равишда тугатиш Ўзбекистон Республикасининг «Корхоналар тўғрисида» ва «Банкротлик тўғрисида»ги қонунларида кўзда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектни ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги қарордан, шунингдек, Ушбу хўжалик юритувчи субъектнинг, жумладан , банкнинг у ёки бу кредиторни ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги қарордан норозилик юзага келганда, уни ихтиёрий равишда тугатиш ҳақидаги қарорга нисбатан хўжалик судида банкротлик ҳақидаги иш юзасидан иш қўзғатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судида банкротлик ҳақидаги ишни қўзғаш учун қарздор, банк, кредиторлар, шунингдек, прокурорнинг аризаси асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Санациялаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар хўжалик суди тўловга қобилиятсиз қарздорга молиявий ёрдам кўрсатиш йўли Билан санациялашни амалга ошириш тўғрисида қарор чиқарса, у ҳолда кредиторлар олдидаги мажбуриятларини бажариш вазифасини санациялаш қатнашчилари зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санациялаш қатнашчилари кредиторлар қабул қилган мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришлари шарт ва мабодо битимда бошқа мақсадлар кўзда тутилмаган бўлса, уларни бажаришда биргаликдаги жавобгарликни ўз зиммаларига олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санациялаш бошланганидан сўнг 12 ой ўтгач, кредиторлар талаблари умумий суммасининг камида 40 фоизи қондирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санациялашнинг давомийлиги 18 ойдан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу муддат санациялаш қатнашчиларининг илтимосномасига кўра, кўпи билан 6 ойга узайтирилиши мумкин, давлат корхоналарини санациялаш ҳоллари бундан истисно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санациялашни амалга ошириш жараёнида кредитор-банк санациялашнинг самарасиз ўтказилгани ёки санациялаш қатнашчиларининг қарздор мулк эгаси, кредитор ёки қарздор хўжалик юритувчи субъект меҳнатжамоаси аъзоларининг манфаатларига зарар етказувчи ҳаракатлари тўғрисида ариза билан хўжалик судига мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санациялаш қуйидаги ҳолларда тўхтатилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санациялашни амалга ошириш учун белгилаб қўйилган муддат тугаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунда белгиланган талаблар бажарилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санациялашнинг самарасизлиги аниқланмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санациялаш тўхтатилган ҳолларда хўжалик суди қарздорни банкрот, деб тан олиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тугатиш жараёни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўловга қобилиятсиз қарздорни банкрот, деб тан олиш ҳамда тугатиш жараёнини қўзғатиш ҳақидаги қарор расмий матбуотда белгиланган тартибда эълон қилинади, чоп этиш ҳақида қарор тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўловга қобилиятсиз мижозни банкрот, деб эълон қилиниши биланоқ, банк ҳисобварақалари бўйича операцияларини, шунингдек, дивидендлар, солиқ ва тўловлар тўлашни тўхтатади. Қарздорга мол-мулкини мусодара қилиш, бошқа биров ихтиёрига ўтказиш ва қарзларини тўлаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўловга қобилиятсиз қарздорларнинг барча қарз мажбуриятларини тўлаш муддатлари тугаган ҳисобланади ва унга нисбатан Янги талаблар қуйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўловга қобилиятсиз қарздорларнинг барча турдаги қарзлари бўйича пеня ва фоизларининг ҳисоблаб қўшилиши тўхтатилади. Тўловга қобилиятсиз қарздорнинг мол-мулкига нисбатан қарзни ундириб олиш йўлидаги барча чеклашлар олиб ташланади. Хўжалик судида тўловга қобилиятсиз қарздорнинг иштирокида кўриб чиқилаётган қонуний кучга кирмаган бўлса, тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор-мижоз банкрот, деб эълон қилиниши биланоқ, унга қўйилган мол-мулк ва молиявий тусдаги барча талаблар унга фақат тугатиш жараёни доирасидагина қуйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар тугатиш жараёни қатнашчилари ҳисобланадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишончли вакил;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар кенгаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўловга қобилиятсиз қарздор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа манфаатдор томонлар, шу жумладан, банк.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишончли вакил мулк эгаси ёки мазкур мулкни бошқаришга ваколатли идора ташкил этган тугатиш комиссиясига раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш жараёни кредиторларнинг талабларини баравар қондириш ва тўловга қобилиятсиз қарздорни мажбуриятларидан озод, деб эълон қилиш ҳамда томонларни бир-бирига нисбатан ноқонуний ҳаракатлар қилишдан сақлаш мақсадида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш жараёни қатнашчилари ўртасида юзага келадиган баҳслар хўжалик судида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш комиссияси банкрот бўлган хўжалик юритувчи субъектни тугатиш режасини тайёрлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар иш қўзғаш ташаббускори хўжалик юритувчи субъектнинг ўзи бўлган тақдирда, у тугатиш тўғрисидаги ўз режасини тақдим этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш режаси тўловга қобилиятсиз қарздорга кредит бериб келган банк ҳамда бошқа кредиторлар билан келишилиши керак ва талаблар суммасининг учдан икки қисмига эга бўлган кредиторлар томонидан маъқуллансагина қабул қилинган ҳисобланади. Агар тугатиш режаси маъқулланмаса ва кредиторлар тўловга қобилиятсиз қарздорни тугатиш ҳақидаги ўз режаларини белгиланган муддатда топширилмасалар, унда илгари тақдим қилинган режа тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкни сотиш ва қарздорга бўлган даъволарни қондириш мазкур тасдиқланган тугатиш режаси асосида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк тушаётган маблағларнинг ҳаммасини тугатиш жараёни давомида очиладиган махсус ҳисобвараққа ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк тўловларни банкрот-мижозни тугатиш режаси асосида унинг мол-мулкини сотишдан тушган маблағлар келишига қараб амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш жараёни, ишончли вакил вазифасини бажариш ва хўжалик юритиш субъекти фаолиятини давом эттириш билан боғлиқ харажатлар навбатдан ташқари қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алиментлар , пенсия ҳамда нафақаларни ундириш бўйича талаблар, ишчи ва хизматчиларнинг меҳнат ҳуқуқи муносабатларидан келиб чиқадиган талаблари, экспертлар, аудиторлар, адвокатлар ва бошқа шахсларнинг кўрсатилган хизматга ҳақ тўлаш юзасидан талаблари, майиб бўлиш ёки бошқа тарзда соғлиққа зиён етиши туфайли етказилган зарарни қоплаш, шунингдек, боқувчисини йўқотганлик муносабати билан қўйилган талаблар биринчи навбатда қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган тўла қондирилганлигидан сўнг ижтимоий суғурта бўйича талаблар ғамда фуқароларнинг улар мол-мулкларига жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик туфайли етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги талаблари қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи навбатда давлат ва маҳаллий солиқлар, солиққа дахлдор бўлмаган бюджет тўловларига доир талаблар ҳамда давлат суғурта идораларнинг мажбурий суғуртага, шунингдек, банклар кредитларига оид талаблари қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчи навбатда гаров билан таъминланган кредиторларнинг талаблари қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўртинчи навбатда гаров билан таъминланмаган кредиторларнинг талаблари қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бешинчи навбатда меҳнат жамоаси аъзолари орасидан акцияларга эга бўлганларнинг ва қарздор хўжалик юритиш субъектини бошқаришда қатнашмаётган инвесторларнинг талаблари қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олтинчи навбатда қолган барча талаблар қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навбатдаги талаб бундан илгариги талаблар бажарилганидан сўнг қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ундирилаётган сумма, биринчи ва иккинчи навбатдаги талабдан ташқари, битта навбатдаги барча талабларни тўла қондириш учун етмай қолганда, бу талаблар ҳар бир ундирувчига тегишли мутаносиб суммада қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ундирилаётган сумма биринчи ва иккинчи навбатдаги талабларни қондириш учун етмай қолганда, қарз хўжалик юритиш субъекти муассисларидан уларнинг хўжалик юритиш субъектига сарфланган маблағларига мутаносиб бўлган улушларда ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Охирги тўлов амалга оширилгани ҳақида расмий матбуотда махсус хабар эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кридиторлар талаблари қондирилиб, ишни юритиш бўйича харажатлар тўланганидан сўнг тугатилаётган хўжалик юритиш субъекти мол-мулкнинг эгаси мол-мулк қиймати қолдиғини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш жараёнида сотилмаган мол-мулкдан қарздор-мулк эгасининг кўрсатмасига биноан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулк етмагани туфайли қондирилмай қолган қарз мажбуриятлари қопланган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк банкрот бўлган мижознинг ҳисобварақларини ёпишни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг 1993 йил 23 майдаги 1-сонли йўриқномасида кўзда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банкидан унда тўловга қобилиятсиз осуда олувчи мавжудлиги ҳақида хабар олгач, кредитор-банк учун юзага келиши мумкин бўлган оқибатларни чуқур таҳлил қилиши ва унинг фаолиятига хавф туғилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигига мувофиқ чора- тадбирлар кўриши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки

раисининг ўринбосари

М.Б. НУРМУРОДОВ