Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилишқўмининг
1995 йил 28 апрелдаги 4-сон қарори билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
1995 йил 28 апрелдаги 4-сон қарори билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
«КЕЛИШИЛДИ»
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазири муовини
В.С. БЕГАНОВ
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазири муовини
В.С. БЕГАНОВ
ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ НАЗОРАТИ ОРГАНЛАРИНИ ТАЪМИНЛАБ ТУРИШ УЧУН ХАРЖЛАР МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ
тартиби
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 31 августда 168-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 16 октябрдаги 473-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 168-1, 16.10.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Лойиҳа ташкилотлари ва буюртмачилар 1995 йил 1 майдан бошлаб, Давархитектқурилишназорати амалга ошириш учун умумий мўлжалий ҳисобларнинг 1—9 боблари бўйича қурилишнинг мўлжалий қийматининг 0,1 фоиз миқдордаги харжларини кўзда тутишлари лозим, ушбу харжлар умумий мўлжалий ҳисобларнинг (сметанинг) 10 бобида акс эттирилади.
Буюртмачилар объектларни қурилиш-монтаж ишлари бажарилаётган жойда рўйхатдан ўтказиш (қайта ўтказиш) чоғида Давархитектқурилиш-назорати органлари ҳисобига, тегишли йилда бажарилиши лозим қурилиш-монтаж ишлари ва рўйхатдан ўтказиш (қайта ўтказиш) вақтида амалдаги қийматлардан келиб чиқиб ҳисобланган, ушбу органларни таъминлаб туриш учун маблағларнинг 25 фоизини ўтказадилар. Навбатдаги тўловлар чоракма-чорак, ҳар чоракнинг биринчи ойида бажарилади.
Ушбу Тартиб амалга киритилгунча тасдиқланган лойиҳалар бўйича Давархитектқурилишназорати органларини таъминлаб туриш учун харжлар қурилаётган корхоналар дирекцияларини таъминлаб туриш, шу жумладан техник назорат, муаллифлик назорати учун мўлжалланган харжлар эвазига қопланади.
Фавқулодда ҳолларда улар кўзда тутилмаган ишлар ва харжлар учун захиралардан қопланиши ҳам мумкин. Ушбу модда бўйича маблағлар бўлмаган ҳолларда, кўзда тутилган маблағлар буюртмачининг асосий фаолияти бўйича маблағлари эвазига ёки бошқа мавжуд молия манбалари эвазига қопланади.
Давархитектқурилишназорати органлари ҳисобига ўтказилган маблағлар доимий ва рўйхатдан ташқари мулозимлар, текшириш, машварат (консультация, маслаҳат), экспертик хулосалари учун жалб қилинган мутахассислар маслаҳатларига ҳақ тўлаш; махсус назорат- ўлчов қуролларини, асбоблар билан жиҳозланган автотранспорт харид қилиш ва таъминлаб туриш; хизмат хоналарини сақлаб туриш ва ушбу органлар вазифаларини бажаришнинг ўзига хос хусусиятлари, назорати доирасидаги қурилиш кўламлари ва хусусиятларини тўла инобатга оладиган тасдиқланган мўлжалномаларга (сметаларга) мувофиқ алоқа ва девонхона (канцелярия) буюмлари харажатлари учун сарфланади. Ўзга мақсадлар учун сарфлашга йўл қўйилмайди. Йил охиридаги пул маблағлари қолдиғи мусодара қилинмайди ва келгуси йил ҳам ушбу мақсадлар учун сарфланади.
Давархитектқурилишназорати органларини таъминлаб туриш учун харжлар миқдорини белгилашнинг таъкидланган тартиби, 1995 йилнинг майидан бошлаб тасдиқланган лойиҳалар учун амалга киритилади.