LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 1998 йил 3 февралдаги 55-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини ўз кучини тўлиқ ва қисман йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
«Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 1993 йил 7 майдаги 856-XII-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда халқ хўжалиги тармоқларининг молиявий аҳволини барқарорлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
республика корхоналари ва ташкилотларининг жўнатилган маҳсулотлар, бажарилган ишлар (хизматлар) учун истеъмолчи (буюртмачи) нинг ҳақ тўлашига қараб бюджет билан ҳисоб-китоб қилиши тартиби;
«Ўздеҳқончиликсаноатбанк», «Ўзсаноатқурилишбанк», Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки учун Даромадларга солинадиган солиқ ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан фоизларда 25 фоиз миқдорида белгилансин.
2. Молия вазирлигининг янги ташкил этилган «Ўзтадбиркорбанк» ни 1993—1995 йилларда олинган даромадлардан бюджетга солиқ тўлашдан озод этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
3. Молия вазирлиги ва Давлат солиқ бош бошқармаси йўриқнома-норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартишлар киритсинлар ва уларни барча солиқ тўловчиларга етказсинлар.