Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига асосан, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг (
янги таҳрири) қабул қилиниши муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ, Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. «Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга олган ҳолда кредитлаш тартиби тўғрисида низом»га (2004 йил 30 апрель, рўйхат рақами 1345 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил апрель, 17-сон) иловага
* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.