Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИ
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИ
Қарори
ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ХАРИД ҚИЛИНАДИГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҳСУЛОТЛАРИ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБЛАР ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 1 ноябрда 612-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 22 февралдаги 30, 116-В-7-сонли «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси тўғрисидаги низом, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 612-7, 01.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 августдаги 376-сонли «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорациясини «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясига айлантириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2004 й., 31-сон, 358-модда) қарорининг 11-бандига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан 1999 йил 28 январда тасдиқланган 10-сонли ва 116-В-сонли «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун ҳисоб-китоблар жамғармаси тўғрисидаги низом» (1999 йил 28 январь, рўйхат рақами 612) нинг бутун матни бўйича «Ўздонмаҳсулот ДАК» сўзлари «Ўздонмаҳсулот АК» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири С. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 15 октябрь,
112-сон
Марказий банк Бошқаруви раиси в.в.б. М. ЖУМАГАЛДИЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 15 октябрь,
116-В-3-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 44-сон, 464-модда)