11.03.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 665
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Тушунтириш хати, 11.03.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 665
Кучга кириш санаси
11.03.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 04.07.2000
Ҳужжат 11.03.1999 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 декабрдаги 541-сон «1999 йилдаги Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва Давлат бюджетининг прогнози тўғрисида»ги қарорига кўра 1999 йилнинг 1 январидан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган товарларга нисбатан акциз солиғи ставкалари (8-2-сон илова) белгиланган. Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 февралдаги «Импортни тарифлар асосида тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 80-сон қарори билан тасдиқланган акциз солиғи ставкалари (2-сон илова) қўлланилмайди.