1999 ЙИЛДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ИМПОРТ ҚИЛИНАЁТГАН ТОВАРЛАР УЧУН АКЦИЗ СОЛИҒИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
ТУШУНТИРИШ ХАТИ
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 11 мартда 665-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур Тушунтириш хати ўз кучини йўқотган ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2000 йил 4 июлдаги 32-мҳ-сон буйруғи билан Давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига импорт қилинадиган товарлар учун 1999 йилда акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисида келиб тушаётган сўровлар муносабати билан Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қуйидагиларни тушунтиради:
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 декабрдаги 541-сон «1999 йилдаги Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва Давлат бюджетининг прогнози тўғрисида»ги қарорига кўра 1999 йилнинг 1 январидан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган товарларга нисбатан акциз солиғи ставкалари (8-2-сон илова) белгиланган. Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 февралдаги «Импортни тарифлар асосида тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 80-сон қарори билан тасдиқланган акциз солиғи ставкалари (2-сон илова) қўлланилмайди.
Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари Э. Гадоев
1999 йил 4 март, 04-02-05/497
1999 йил 4 март, 04-02-05/497
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона
қўмитаси раиси ўринбосари С. Арипов
1999 йил 4 март, 02/8-47
қўмитаси раиси ўринбосари С. Арипов
1999 йил 4 март, 02/8-47
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 3-сон)